Кундалик хабарлар - 15 December 2014

  • 21:48Сайлов муносабати билан Ўзбекистонда қамоқхоналар ёпилди

    Бугундан эътиборан бир ҳафта муддатга Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги қамоқхоналар, манзил колониялар ташқари билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатди. Яъни, маҳкумларнинг яқинлари билан кўришиши, бандероллар, передачалар бериш тўхтатилди. Расмийлар бу ҳолни сайлов арафасида хавфсизликни таъминлаш мақсади билан изоҳламоқда. Маълумки, жиноят ижроия тизими билан боғлиқ бундай вазиятлар тез-тез такрорланиб туради. Яъни, мустақиллик байрами ва бошқа сиёсий...

  • 21:33Остонада ШҲТ бош вазирлари мажлиси бўлди, уларни Нурсултон Назарбой қабул қилдил қилди

    Остонада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирларининг анжумани бўлмоқда. ШҲТнинг ҳамма давлатлари бу ерга бош вазирларини юборишган, фақат Ўзбекистондан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азим келди. Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбой меҳмонларни, жумладан, Рустам Азим, Хитой бош вазири Ли Кэцян, Қирғизистон бош вазири Жўмарт Ўторбаев, Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцев ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор...

  • 21:04Сўмнинг инфляциясини жиловлаб бўмаяпти

    Дарвоқе, шундай. Бугун Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилаб, 1 АҚШ доллари қийматини 2 413 сўм баҳолади. Бу эса кейинги бир ҳафта давомида долларнинг қиймати 4 сўм 29 тийинга ошганини кўрсатади. Айни пайтда 1 евро қиймати 2 минг 993 сўм 56 тийинни (8 сўм 94 тийинга қимматлашган). Сўмимиздан ҳам тез чўкаётган Россия рубли олдидагина фахрланишимиз мумкин. Ҳозир 1 рубль 42 сўм 43 тийинга тенг, яъни рубль 2 сўм 77 тийинга арзонлашди. “Қора...

  • 20:45Тамаки ва алкоголга ҳам солиқлар ошади, буни қисман оқлаш мумкин

    Янги йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ароқ, спирт, пиво ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари ошади. Янги ставкалар президент Ислом Каримнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг прогнози тўғрисида”ги қарорига мувофиқдир. Масалан, 1 январдан 1 декалитр этил спирти учун акциз солиғи 4183 сўм (+15%), коньяк, ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари учун 37605 сўм (+15%), пиво учун 41...

  • 19:16Ўзбекистонликларга янги йил совғаси: бензин, газ ва бошқа маҳсулотларга акциз солиғи ошади

    Маҳаллий матбуот томомонидан тарқатилган хабарга кўра, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб 1 литр бензин ва дизел ёқилғиси учун истеъмол солиғи 25 сўмга ошади. Бу ҳақдаги Президент қарорида айтилишича, ёнилғи истеъмол солиғи 1 литр учун 265 сўмдан 290 сўмга кўтарилади. Сиқилган газнинг 1 кубометри учун солиқ эса 220 сўмдан 240 сўмга ошади. Мазкур солиқлар жорий қилингач, ёнилғи нархи ҳам қимматлайди. Бу эса халқ истеъмоли товарлари ва бошқа маҳсулотлар таннархи ошишига олиб келади. Саводсиз иқт...

  • 18:24Япония водород двигателли автомобилларни биринчи бўлиб сотишга чиқарди

    Бугун сотишга бошланган автомобилнинг номи Toyota Mirai (Mirai ўзбекчасига “Келажак” демакдир). Уларнинг сони кўп эмас, 2015 йилнинг охиригача 700 дона автомобиль ишлаб чиқарилади ва сотишга қўйилади. Уларнинг 400 таcи Япониянинг ўзида, 200 таси АҚШда, қолган 100 таси Европада сотилади. Водород двигателли автомобиллар яратиш устида Ford, Honda, Hyundai, Nissan, Volkswagen, General Motors, Daimler компаниялари ҳам ишламоқдалар. Демак, яқин йилларда автомобиллар бозори улар билан тўлс...

  • 17:45Москва биржасида рубль тарихий рекордлар урмоқда, дабдаласи чиқмоқда, ўзбекларга нима?

    Рус ахборот воситаларининг хабарига кўра, Москва биржасида ўтказилган охирги соатлар савдосида долларнинг курси 60 рублга, евроники эса, 70 рублга чиқибди. Бу тарихда бўлмаган рекордлар, яъни рублнинг хор бўлиш рекордларидир. Миллионларб ўзбеклар Россияда ишлаётгани, айнан улар юбораётган пул билан Ўзбекистондек давлатнинг бюджети оёқда турганини ҳисобга олиб, рус рублининг бунчалик тушишига чапак чалиш ақлсизлик бўларди. Аммо, бунга бефарқ қолиш ҳам тўғри бўлмайди. Ўзбекистон Россияга ёрдам б...

  • 00:51Участники митинга партии «Мусават» потребовали освобождения политзаключенных

    На стадионе «Мэхсул» в Ясамальском районе Баку в воскресенье (14 декабря – “Харакат”) состоялся митинг с требованием освобождения политзаключенных. Акция была организована партией «Мусават» и была приурочена к Международному дню прав человека, отмечаемого 10 декабря. Несмотря на холодную погоду и сильный ветер в акции приняли участие около тысячи человек. Выступая на митинге экс-глава «Мусават», ныне лидер Национального центра мысли Иса Гамбар заявил, что власти ведут тотальную борьбу против ...

14 December 2014
  • 21:33Кербелага келган 17 миллион шиа Имом Ҳусайиннинг ўлим кунини хотирлади

    Ироқнинг пойтахти Боғдоднинг жанубий-ғарбидаги Кербела шаҳри шиаларга кўра, Макка, Мадина ва Ироқдаги бошқа бир шаҳар, мусулмонларнинг 12-чи имоми, аммо шиаларнинг биринчи имоми - Имом Алининг қабри жойлашган Нажафдан кейин 4-чи муқаддас шаҳардир. Айнан Кербелада шиа мазҳабининг асосчиси, Муҳаммад пайғамбарнинг жияни бўлмиш Имом Алининг ўғли, онаси таарфдан Муҳаммад Пайғамбарнинг набираси Имом Ҳусайин суннийлар Халифаси тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган. Ўлимнинг 40-чи куни шиалар тарафидан алоҳи...

  • 18:28Эрдўғондан фатхулла-гуленчиларга қарши берилган янги зарбанинг охири яхши бўлмайди, ўзбеклар ҳам тайёрланаверсин

    Туркия ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун мамлакатнинг 13 вилоятида бир вақтда кўпчилиги шу пайтгача ҳокимият органларида ишлаб келаётган фатухалла-гуленчиларга қарши операция ўтказилди. 31 киши ҳибсга олинди, яна 37 киши устидан тергов бошланди, шубҳасиз, уларнинг ҳам кўпчлиги ҳибсга олинади. Табиий, уларнинг турли конкрет айблар қўйилади. Аммо, асл сабаб бошқа. Эрдўғонга кўра, фатхулла-гуленчилар давлат ичида давлат қуришди ва тўнтариш йўли билан давлатни қўлга олиш учун иш бошлашди, ...