Кундалик хабарлар - 14 December 2014
- 09:19“Ҳаракат” хатқутисидан: Бу сайт нимага маданиятсиз, ислом дини душманларига хизмат қиласизларми?
Исмини кўрсатмаган ўқувчимиздан хат: Хурматли "харакат"сайти ходимлари бу сайт нимага доим маданиятсиз охангда маколалар езади ахир сизлар узларини олий маьлумотли деб хисоблайсизларку яна бир савол тугрисини айтинглар миллатила нима нимага сайтда доим пистачи хотинларни гаплари юради факат сизлар аклли эмас охир кимларга хизмат киласизлар еки ислом дини душманларигами? “Ҳаракат” таҳририятидан: Бизнинг ишончимиз шундан иборатки, ўзбеклар ичида 21 аср савиясида фикрлайдиганлар йўқ ҳи...
07:06Офарин, Саломат Вафо! Истаган одам мавжуд режимни танқид қилолишини кўрсатдингиз!
Бундан бир неча кун аввал замонамизнинг машҳур ёзувчиси Саломат Вафо Фейсбудаги саҳифасида мурожаатнома эълон қилди. Унда жумладан шундай сўзлар ҳам бор: “2010 йилда оламдан ўтган ўқитувчи онам руҳи билан онт ичаман бу фактларни ҳаммасини адекват ҳолда ёзяпман. Мен демократик қарашга эга бўлган ёзувчилигим учун ака-укаларим ҳаётига нисбатан тажовуз қилиняпти. Мен дунё инсонларидан ёрдам сўрайман. Астағфуруллоҳ, деб ёзай. Шу бир йил ичида қуйидаги қариндошларим двойник-қиёфадошларга алм...
- 01:25Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси: сиёсий партияларга тенг минбар берилмоқда
Бугун ўтган мажлисда халқаро кузатувчилар гуруҳи, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишган ва МСК сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партияларга тенг имкониятлар яратилгани, “Халқ сўзи”, “Народное слово” ва “Правда Востока” нашрларида тенг саҳифалар ажратилаётгани, шунингдек, Ўзбекистон ТВнинг расмий каналларида тегишли эфир вақтлари белгиланганини билдирган. Маҳаллий ОАВ хабарларига кузатувчилар бу ҳолни юксак баҳолашмоқда. МСК эса сиёсий партияларнинг чиқишлари моҳияти, кўтараё...
- 22:11Сохта диндор Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга Россия мусулмонларининг “Ал-Фахр” ордени топширилди
Info.islom.uz сайти хабарига кўра, Россия Мусулмонлари идораси ҳамда Россия муфтийлар кенгашининг раиси шайх Равиль Гайнутдиновнинг қарорига мувофиқ, “Анъанавий Исломни сақлаш, ёйиш ва унга тарғиб қилиш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, мусулмон уммати манфаатларига қилаётган хизмати учун” ўзбекистонлик шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Ал-Фахр” ордени билан тақдирланди. Мукофот уч кун аввал ўнинчи Халқаро мусулмонлар форуми ишининг биринчи кунида топширилди. Маросимда Бутунжаҳон Мусулмон уламолар...
- 21:39ЕХҲТ Ўзбекистонда сайлов ҳавоси сезилмаётганини айтибди, “Бирлик”сиз сезилиши ҳам мумкин эмас
Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик ўрни учун шу йилнинг 21 декабрида ўтадиган сайловлар олдидан Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатда сайловолди кампаниясининг унсурлари кузатилмаётгани хусусида баёнот тарқатди. Ташкилотнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари масалалари бўйича Бюроси томонидан сайловга баҳо бериш учун юборилган ЕХҲТ комиссияси ҳозиргача сайловолди кампанияси аломатлари деярли кузатилмаяпти, деди. Ўзбекистонга келган ЕХҲТ миссияси кузатувла...
07:40Нью-Йорк фондлар биржаси тарихий рекордлар уришдан чарчабди, бу ҳафта жарга қулади
Ўтган ҳафтанинг охиги иш куни Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 17991 гача чиқиб, сўнгги тарихий рекордни урган, биржа бекилганда 17959 да тўхтаганди. Аммо, жорийдаги ҳафтада Нью-Йорк биржасини қандайдир жин урди. Фақат кеча, яъни ҳафтанинг сўнгги иш куни, Dow Jones 315 поғона тушиб кетди. Бутун ҳафталик тушиш 678 поғана (!!). Камдан-кам бўладиган тушиш, ўпирилиш деса ҳам бўлаверади. Хуллас, кеча биржа бекилганда, Dow Jones 17281 эди. Бундан аввалги 7 ҳафтада Do...
22:08Президент Ислом Карим: “Шикоятчини таъқиб қилсанг, уч йилга қамаласан!”
Фуқаролар давлат ҳокимияти органларига мансабдор устидан шикоят қилса-ю, кимдир томонидан таъқибга учраса, таъқиб қилаётган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда бугунги ҳукумат газеталари Президент Ислом Каримнинг Жиноят Кодексининг 144-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги фармонига асосланиб, ёзмоқда. Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра, “жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оил...
21:15Google Translate энди ўзбек тилида ҳам ишлайди, аммо ҳозирча таржима жуда сифатсиз
Google Translate тизимига ўзбек, қозоқ ва тожик тиллари ҳам киритилди. Онлайн тилмоч ёрдамида энди ўзбеклар ҳам дунёнинг истаган тилларидан электрон маҳсулотларни ўз тилига ўгира олиши мумкин. Бироқ онлайн таржимонимизда жиддий камчиликлар юзага келмоқда. Хусусан, ўзбек тилидан инглиз ва бошқа тилларга ёки ўзбек тилига таржима қилинган жумлалар тушунарсиз ёки бутунлай бошқа маъно берадиган гаплардан иборат бўлиб қолмоқда. Google маъмурияти эса фойдаланувчиларнинг ўз тузатишлари ва таклифлари ёр...
- 20:53Санъат музейи муҳофизи суратфурушликда айбланиб, қамалди
“Ҳуқуқ” газетасининг кечаги сонида жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди Ўзбекистон давлат санъат музейи бош муҳофизи Мирфайзи Усмонов 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилиггани ҳақидаги хабар чоп қилинди. Тошкент шаҳар прокуратураси вакили Темур Нормуҳаммедовга кўра, музей мансабдори 1999 йилдан 2014 йилга қадар музейнинг кўплаб нодир асарларини сотиб юбориб, давлатга жуда йирик миқдорда зарар келтирган. “Бош муҳофиз Усмонов музейнинг бошқа ходими – экспонатларни таъмирловчи Абдураҳмон ...
20:31“Новый век” коррупция ҳақида ёзди: унинг имтиёзи борми ёки бу оддий қаҳрамонлик?
Шу йилнинг ноябрь ҳолатига кўра, GM-Ўзбекистон америкф-ўзбек қўшма корхонаси томонидан йиғилаётоан машиналар сотуви Россияда 66 фоизга қисқаргани факти “Новый век” газетасида чоп қилинди. Нашрга кўра, ўтган йилнинг шу ойида Россия бозорида 5619 та GM машиналари сотилган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 1883 донага тушиб кетган. Аммо шунга қарамай Ўзбекистонда автомобилларга ойлаб, йиллаб навбатлар давом этмоқда. “Автомобил бозорида ҳайдалган автомобил янгисидан қимматроққа сотилмоқд...