Кундалик хабарлар - 12 June 2015
17:39Туркияниннг боши дардда, аммо демократия йўлида. Турк Дунёсига дарс бўлсин!
Якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси 550 ўринлик Олий Мажлисда 258 ўрин олиб биринчи бўлган бўлса ҳам, якка ўзи ҳукумат қуриш имкониятини йўқотган эди. Бу, аслида, мағлубиятга учраш, тўғрироғи, халқ тарафидан мағлубиятга учратилиш эди, демократиянинг ғалабаси эди. Демак, энди қандайдир коалиция тузилиши ёки қайта сайлов ўтказиш керак. Парламентга кирган 4 партия ҳалигача бевосита мулоқатга кирмадилар. Аммо, ахборот воситаларида уруш деса бў...
16:09Европа Ўйинларининг биринчиси бугун Бокуда бошланади
Қадимий Юнонистонда эрамиздан олдинги 776 йидан ҳозирги эранинг 393 йилигича Юнонистоннинг Олимпия номли қисмида ўтказилган спорт ўйинлари 1989 йилдан бери Олимпия Ўйинлари номи остида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилишини билмайдиган одам йўқ. 1951 йилдан бери бу каби ўйинлар Осий Ўйинлари номи остида Ер юзининг Осиё қисмида ўтказилаётганини кўпчлик ҳалигача билмайди. Мана энди бу йилдан эътиборан ҳар 4 йилда бир марта Европа Ўйинлари ўтказилади. Уларнинг биринчиси бугун Бокуда тантанали мароси...
- 15:55Ўзбеклар қирғин қилинишининг 5 йиллигини ўзбек чегарачилари қирғизлар билан байрам қилишмоқда
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарга кўра, давлат чегарасининг Ўзбекистон-Қирғизистон қисмида чегарани кесиб ўтиш қоидасини бузган Қирғизистоннинг уч нафар фуқароси ҳибсга олинибди. Маълум бўлишича, шу йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон- Қирғизистон давлат чегараси Фарғона вилояти Қувасой чегара отрядининг жавобгарлик қисмида Қирғизистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтиш ҳолати аниқланган экан, қирғиз...
15:11Юсуф Жума: Ўзбеклар қирғини этади давом!
Ўзбек учун ҳар кун ўн учинчи май, Ўн учинчи июн, ҳар кун қатлиом. Дунё қадаҳида ўзбек хуни май, Ўзбеклар қирғини этмоқда давом! Ўзбек учун жаҳон -- қонли Андижон, Қонли Ўш, ўз ери ўзи учун дом. Бошида душмани, бошида қирон Ўзбеклар қирғини этмоқда давом! Токи чумчуқлардай ноаҳил, қўрқоқ, Кўзи кўршапалак, ақли, ўйи хом. Ҳатто ҳомиласи бўйнида пичоқ, Ўзбеклар қирғини этади давом! 11 июн 2015 йил
02:06Нью-Йоркдан яшаётган Ўзбекистон фуқароси ИШИДга ёрдам бериш фитнасида иштирок этиш айбини тан олмабди, АҚШнинг диний эркинликларни ҳимоя қилувчи ташкилотлари нимага жим?
Reuters Агентлигининг кеча тарқатган хабарида айтилишича, Нью-Йоркдан яшаётган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилҳаёт Қосимов ИШИДга ёрдам бериш учун қилган ҳаракатлари туфайли ўзига қарши қўйилган айбномани Бруклин Федерал судида тан олмабди. Суд ўтган куни бўлган экан. Маълум бўлишича, унинг 3 нафар ҳамкори ҳам бор. Булар – Ахрор Сайидаҳметов, Абдурасул Жўрабоев ва Аброр Ҳабибов. Уларнинг икки нафари ИШИДга қўшилиш учун Сурия ва Ироққа кетишга тайёргарлик кўришган, Дилҳаёт Қосимов уларнинг йўл...
01:25БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келди
Расмий хабарга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 11 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг БМТ делегацияси Кўксарой мажмуида ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 12 июнга мўлжалланган. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан БМТ Бош котиби Па...
- 23:15Ноҳукумат ташкилотларининг жилови яна тортиладиган бўлди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги Низомга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) тадбирларини ўтказиш аввалдан вазирлик билан келишилади. Мазкур Низомга асосан ННТлар мамлакатимиз ёки чет элда ўтказиладиган анжуман, семинар, тренинг, йиғилиш, акциялар, давра суҳбатлари, учрашувлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни Адлия вазирлиги билан келишиши шарт. Диний ташкилотлар томонидан ўтказиладигин диний маросим ва ибодатлар бундан мустаснодир. Шунингдек, халқаро ва ч...
17:04Остонада Дунё ва анъанавий динлар лидерларининг 5-чи қурултойи бўлиб ўтди, Абдураҳим Пўлат афсусланди
Бундай номи улуғ анжуманни Қозоғистон пойтахтида ўтказишнинг асосий максади – Остонани дунёга танитиш, уни яна ҳам машҳур қилиш бўлса керак. Чунки, ҳозирча бу каби анжуманларда конфессиялараро муаммолларни ҳал этиш ҳақида ҳеч ким жиддий ўйлаётгани ҳам йўқ. Қурултой ишида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой, Иордания қироли Абдалла II ва дунёда мавжуд бўлган динлар ҳамда уларнинг ичидаги турли оқимларнинг вакиллари қатнашдилар. Хабарларга кўра, бу ерда нутқ ...
- 12:14Ўзбекистонда йодланмаган туз таъқиқланди
Ўзбекистон президентининг кечаги фармони билан “Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди ва унга кўра, мамлакатда йодланмаган ош тузи ишлаб чиқариш, сотиш қатъий тақиқланди. Бунга қадар эса қонун - ишлаб чиқарилаётган ва реализация қилинаётган ош тузини йодлашни кўзда тутарди, аммо йодланган тузга тиббий акс таъсирга эга шахслар учун йодланмаган ош тузи ишлаб чиқаришга рухсат берарди. Буни қарангки, қонун амал қилган 8 йил давомида рес...
- 11:53Қозоғистонда 14 нафар ҳамюртимиз ҳибсга олинди
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизматига кўра, Жанубий Қозоғистон вилоятида мамлакатимизнинг 14 нафар фуқароси миграцияга доир қонунчиликни бузгани боис ҳибсга олинди. Ҳамюртларимиз Жибек жоли аҳоли пунктида “Онтустук” минтақавий бошқармасининг Сариоғоч отряди чегарачилари ўтказган рейд давомида қўлга олинган. Ушланган ўзбекистонликлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, сўнгра озод қилинган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ризаев Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...