12 June 2015
16:09 - Европа Ўйинларининг биринчиси бугун Бокуда бошланади

Қадимий Юнонистонда эрамиздан олдинги 776 йидан ҳозирги эранинг 393 йилигича Юнонистоннинг Олимпия номли қисмида ўтказилган спорт ўйинлари 1989 йилдан бери Олимпия Ўйинлари номи остида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилишини билмайдиган одам йўқ. 1951 йилдан бери бу каби ўйинлар Осий Ўйинлари номи остида Ер юзининг Осиё қисмида ўтказилаётганини кўпчлик ҳалигача билмайди. Мана энди бу йилдан эътиборан ҳар 4 йилда бир марта Европа Ўйинлари ўтказилади. Уларнинг биринчиси бугун Бокуда тантанали маросим билан очилиши кутилмоқда.

Ҳозир ҳамма биладики, бу каби ўйинлар сиёсатчилар учун ҳам ўйин майдонига айланиб бўлган. Шу сабабли, Бокуга бир қатор Европа мамлакатларининг раҳбарлари келиб бўлгани ёки келаётгани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаса керак.

Озорбайжон билан тан олинмаган уриш ичида бўлган Арманистоннинг Президенти, Гуржистоннинг Бош вазири ва бошқа бир қатор иккинчи даражали далатларнинг президент ёки бош вазирлари Бокуга келиб бўлдилар. Россия ва Туркия президентлари ҳам Бокуга келиб, ўйинларни тамоша қилишдан ташқари, бирга учрашув ўтказишмоқчи. Табиий, уларнинг учрашувида спортдан биронта сўз ҳам бўлмайди. Мақасад – Украинадаги воқеалар, Қримнинг Россия тарафидан босиб олиши соясида ёмонлашиб бораётган ўзаро муносабатларни муҳокама қилиш, Россия газини Туркия орқали ташиш лоҳисини сақлаб қолишни ҳақида гаплашиш. Лекин, шу дақиқаларгача Путин ва Эрдўғон Бокуга етиб келганлари ҳақида хабар йўқ.

Европанинг энг муҳим давлатларининг раҳбарлари Бокуга келишмади, келишмоқчи эмас. Бунинг сабаби ҳам маълум – Украинадаги воқеалар.

Аммо, масхарабозлик деб баҳоласа бўладиган хабарлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Тожикистон ва Туркманистон президентлари Европа Ўйинларининг очилиш маросимида қатнашиш учун Бокуга келиб бўлишди.