12 June 2015
02:06 - Нью-Йоркдан яшаётган Ўзбекистон фуқароси ИШИДга ёрдам бериш фитнасида иштирок этиш айбини тан олмабди, АҚШнинг диний эркинликларни ҳимоя қилувчи ташкилотлари нимага жим?
Reuters Агентлигининг кеча тарқатган хабарида айтилишича, Нью-Йоркдан яшаётган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилҳаёт Қосимов ИШИДга ёрдам бериш учун қилган ҳаракатлари туфайли ўзига қарши қўйилган айбномани Бруклин Федерал судида тан олмабди. Суд ўтган куни бўлган экан.

Маълум бўлишича, унинг 3 нафар ҳамкори ҳам бор. Булар – Ахрор Сайидаҳметов, Абдурасул Жўрабоев ва Аброр Ҳабибов. Уларнинг икки нафари ИШИДга қўшилиш учун Сурия ва Ироққа кетишга тайёргарлик кўришган, Дилҳаёт Қосимов уларнинг йўл ҳаражатларини қоплаш учун турли одамлардан 1600 доллар пул йиғибди. ўзининг шахсий маблағларидан тўлашга рози бўлган. У электрон почта орқали ёзган хатларида ҳаммани ИШИДнинг жиҳодига қўшилишга чақириб, ўзи уларга ёрдамчи бўлишини урғулаган, дебди бу ишни олиб бораётган прокурор.

Сайдаҳматов шу йил февраль ойида Кеннеди аэропортига Туркияга учиб кетиш учун келганда ҳибсга олинган. Ўшандан кейин Дилҳаёт Қосимов ва бошқалар ҳам ушланган.

Ҳозир бу тўрт одам айбланувчи мақомидадир. Агар уларнинг айби исботланса, 30 йилгача қамоққа маҳкум қилинишлари мумкин.

Ҳозир АҚШда диний эркинликларни ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган, бундай ишлар учун юз миллионлаб доллар пул сарфлайдиган Human Rights Watch, Freedom House, NDI, IRI, NED, Сорос Фондининг Open Society Foundations номли ташкилотлари бор. Нега улар бу 4 ўзбекни ҳимоя қилишмаяпти? Ахир Бруклин судида судланаётган ўзбеклар Ислом динининг талабларига кўра, ҳамма давлатларни исломий қилиш, ислом давлатларини Халифаликка бирлаштириш учун, мусулмонликни қабул қилишни истамаганларни йўқ қилиш учун курашмоқдалар. Юқорида номи тилга олинган ташкилотлар Бруклинда судланаётган ўзбекларнинг диний эркинлигини ҳимоя қилишлари керак.

Ёки улар сўнги ўн йилларда олиб бораётган курашларидан воз кечиб ва “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг йўлига ўтиб, Исломни ислоҳот қилиш ишига қўшилишмоқчими?