Кундалик хабарлар - 25 May 2022
- 15:42Хонанда Наргиз Зокирова Москванинг Домодедово аэропортида ушланибди, у Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин эмиш
Бу хонанда Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун АҚШ ёки Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин эмиш. Хонанда Наргиз Зокирова Москвадаги Домодедово аэропортида ушланди, деб хабар берилибди. Хонанданинг оила аъзолари билан суҳбатлашган манбанинг сўзларига кўра, у Тошкентдан Москвага учиб келганида ушланган. Маълумот берилишича, у Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун АҚШ ёки Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкинмиш. Маълумотларга кўра, Наргиз Зокирова 1995 йилда оилас...
- 18:45Британиянинг Time журнали Владимир Путин ва Владимир Зеленскийни дунёнинг энг кучли таъсирга эга одамлари рўйхатига киритибди
Рўйхатдан шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден, ХХР раиси Си Цзинпин, Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен, Германия Канцлери Олаф Шолц, Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужний ва Чилининг 36 ёшли президенти Габриэл Борич жой олибди. Британиянинг Time журнали Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийни дунёнинг энг кучли таъсирга эга 100 одами рўйхатига киритгани маълум бўлибди. Владимир Путин тўғрисидаги матнни колонияда жазо ўтаётган мухолифат...
- 16:14Жуда қизиқ: Гарри Каспаров ва Михаил Ходорковский Россияда “хорижий агентлар” деб эълон қилинди
Владимир Путиннинг топшириғи билан тузилаётган Россия ҳукуматининг “жисмоний шахслар – чет эл агентлари” реестрига шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ва ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский киритилибди. Улар Украинадан маблағ олармишлар. Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, бу ИККИ БУЮК ИНСОН айнан шу шаклда КАТТА РЎЙХАТГА киритилибди. Россия Адлия Вазирлиги 20 май, жума куни шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни “хорижий агентлар&rdqu...
- 14:37Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистонда тайинланадиган янги элчисининг номзодини эълон қилибди
АҚШ Президенти Жо Байден ўз давлатининг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ Уй сайтидаги хабарда айтилган ва баъзи тафсилотлар келтирилган. Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси сифатида катта тажрибага эга дипломат Жонатан Ҳеник номзодини кўрсатибди. Қайд этилишича, ҳали бу номзод Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Жонатан Ҳеник тўлиқ тасдиқлангунча Даниэл Розенблум ўз вазифасида давом эттираверади. Нью-Йоркда улғайган Жонатан Ҳеник яқингача Давлат Деп...
- 19:38Ўзбекистонда уй-жойга талаб сезиларли ошибди, хўш, худудларда нархлар қандай?
Ҳа, ҳақиқатда шундай бўлибди: 2 ой ичида ўзбекистонликларнинг уй-жойга талаби сезиларли ошди – 15 фоиз. Иккиламчи бозорда нархлар 2 фоизга ошди. Ижара нархлари борасида етакчи ҳудудлар маълум қилинди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлиллари апрел ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошганини кўрсатмоқда. 2022 йил апрел ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 23,4 мингтани ташкил этди, бу жорий йилнинг март ойига нисбатан (20,3 минг) 15,1 ...
- 19:37Алишер Усмонов ва Ирина Виннер ажрашишмоқда
Ҳозир Россияда яшаётган, асли Ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов 30 йиллик никоҳдан кейин турмуш ўртоғи Ирина Виннер билан ажрашмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берган. Манба хабар беришича, Москвадаги тинчлик суди Алишер Усмонов даъвогар сифатида қайд этилган ажрим ишини 7 июн куни кўриб чиқади. Бу маълумотни суд ахборот хизмати “РИА Новости”га тасдиқлаган. Ажримнинг сабаблари ҳақида айтилмаган. Алишер Усмонов ва Ирина Виннер 1992 йилда турмуш қурганлар. Алишер Усмонов 1953 йил...
- 02:04Шу йил 1 июнь бошлаб, тиббиёт ходимларининг маошлари 10-15 фоизга, қолганларники эса, кейинчалик ПРЕЗИДЕНТ тарафидан оширилармиш. Шунга ишонадиганлар борми, Жаноб Шавкат Мирзиё?
Президент фармонига кўра, 1 июндан бошлаб олий ва биринчи тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маоши 15 фоизга, иккинчи тоифали ва тоифаси йўқ ходимларнинг маоши 10 фоизга оширилармиш!?. Алоҳида натижаларга эришган соҳа вакилларига 100 фоизгача, ёш шифокорларга 1 млн сўмгача ойлик устама ТЎЛАНАРМИШ!? Президент “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармон имзолабди. Бу ҳақда Молия Вазирлиги Матбуот Хизмат...
- 19:17Ўзбекистонда шу йилнинг тўрт ойида энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинибди
Шу йилнинг январь-апрель ойларида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилибди. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси эълон берибди. Қўмита хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони бўйича “Cobalt” етакчилик қилмоқда - 28 690 дона. Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўринишга эга: - “Lacetti-Gentra” - 26 305 дона; - “Damas” - 23 534 дона; - “Nexia T-250” - 7 195 дона; - “Spark” - 4 ...
- 17:43ББС ўз хабарларида ўзбекистонлик журналистлар, жумладан, Камолиддин Раббимовга эътибор беришаётганининг сабаби нимада?
Мана шу кунларда яна Камолиддин Раббимов кун тартибида бўлмоқда. Нимамиш, айнан шу журналист ББСнинг кун тарибида Ўзбекистондаги аҳвол ҳақида гапирибди. Мана унинг Ўзбекистонда ҳам тарқатилган савол-жавобларидан ўша музокараларида айтилган гаплари. Унинг айтишича, ҳозирга қадар бутун дунё матбуотида журналистлар ичида СССР олдинда бўлган экан, ҳозир Россиия ва унинг атрофидагилар қолишибди. Умуман олганда тўғри фикрлар. Анан шуларга эътибор берилса яхши бўларди. Камоллиддин Раббимовнинг а...
- 01:18Россияда энг кўп Йўл Транспорти Ҳавфсизлигини ўзбекистонлик ҳайдовчилар содир этгани маълум қилинибди
2021 йилда Россияда хорижликлар томонидан 5 мингдан ошиқ ЙТҲ содир этилган. Оқибатда 431 киши ҳалок бўлган, 6 минг 709 киши турли даражада тан жароҳати олган. 2021 йилда Россияда хорижлик ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий қисми Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари айби билан содир бўлган. Бу ҳақда Россия ИИВ Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги илмий маркази томонидан тайёрланган ахборот таҳлилида маълум қилинибди. Жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг а...