Кундалик хабарлар - 21 October 2022
- 10:40Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳибсда. Улар 19,7 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштиришда гумонланмоқда
Термиз шаҳри Исроил Худойбердиев, унинг икки нафар ўринбосари ва яна 4 нафар мансабдор ҳибсга олинганлиги айтилмоқда. Давлат манфаатларига етказилган зарар 19,7 млрд сўм баҳоланмоқдамиш. Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев, ҳокимнинг собиқ биринчи ўринбосари Ғайрат Эламанов, ҳокимнинг қурилиш бўйича собиқ ўринбосари Шуҳрат Раҳмонқулов, шаҳар архитектори, “Яшил Дунё” савдо мажмуаси лойиҳачиси, раҳбари ва қурувчиси ҳибсга олинган. Gazeta.uz'нинг аниқлашича, бу мансабдорлар “Яши...
- 21:20Келажак Тошкенти қандай бўлади? Энди “снос”лар унутилиб, маҳаллалар, уйлар сақлаб қолинадими?
Янги Тошкент учун нега айнан шимолий ҳудудлар танлаб олинган? Энди Тошкентда қурилишлар, “снос”лар бўлмайдими? Маҳаллалар тақдири нима бўлади? Умуман, келажак Тошкенти қандай бўлади? Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида “Тошкентбошпланлити” ДУКда бўлиб, бу борада масъуллардан изоҳ олдик. Янги Тошкент учун нега айнан Чирчиқ ва Қорасув дарёлари ўртасидаги ҳудуд танланди? “У жойлар – президентимиз танлаган жой. Янги Тошкент пойтахтнинг шимолий қисмида жойлашга...
- 13:07Ўзбекистон ичидаги “ўлим фронти” – йўллардаги автоҳалокатларни камайтириш учун нима қилиш керак?
Бу Ўзбекистонда сўнгги бир неча кунда юз берган автоҳалокатлар. Бу рақамларни йил ҳисобига умумлаштирганда Ўзбекистонда масалан, 2021 йилда жами 10 минг 1 та йўл транспорт-ҳодисаси содир бўлган ва уларда 2436 киши ҳалок бўлган. Аммо, аниқки, ҳозир ҳам кўпчилик бу маълумотларни шунчаки рақам, навбатдаги статистика сифатида, киприк қоқмай ўқимоқда. Бу худдики турмушимизда оддий ҳолат, бўлиб туриши керак бўлган ишдек қабул қилинмоқда. Хўш, нега шундай? Нега бу каби ҳодисалар жамиятда оддий ҳо...
- 18:34Мажлислар билан “бошқариладиган” вилоятдаги давлат ташкилотлари масъуллари Шавкат Мирзаёдан нега норози?
Бугунги кунда давлат ташкилотларига хос бўлиб қолган бир машғулот тури бор: бу чидаб бўлмас даражада кўп ўтказиладиган йиғилиш, мажлис, видеоселекторлар. Гоҳида масъуллар уззукун шу иш билан банд бўлишаётгандек туйилади. Шу йил тябрда 15 кунлик тадбирлар рўйхатида дастлабки видеоселектор йиғилиши 3 октябр соат 17:00да (1) вилоят ҳокимлиги биносида ўтказилгани қайд этилибди. Унда ҳоким ўринбосарлари, сектор ва турли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, вилоятда “маҳаллабай” тизимида...
- 14:26Туркияда кондаги авариядан кейин тирик қолганлар қидирилмоқда
Амасра шаҳридаги шахтада содир бўлган йирик авария оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди. 300 метр чуқурликда вайроналар остида 50 га яқин кончи бор. Туркия шимолида камида 28 кишининг ҳаётига зомин бўлган йирик кон авариясидан сўнг қутқарувчилар омон қолган ўнлаб одамларни қидиришда давом этмоқда. Яна 11 нафар кончи вайроналар остидан хавфсиз олиб чиқилди, улар касалхонага ётқизилди, дея хабар берди Туркия Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги 15 октябр, шанба куни эрталаб. Ички Ишлар Вазирлиги маълумотлар...
- 20:21Юсуф Жума: ТИЛИМ УЗУН - ТАНГРИ ТИЛИ, ҚЎЛИМ УЗУН - ТАНГРИ ҚЎЛИ, ЙЎЛИМ ТЎҒРИ - ТАНГРИ ЙЎЛИ…
Кимнингдир йўли бўлмаса, Унинг тўғри йўли бўлдим. Кимнингдир ўғли бўлмаса, Унинг таянч ўғли бўлдим. Ноҳақликка йўлиқса ким - Қалқон бўлдим, турмадим жим, Бўлса кимнинг кўнгли ярим, Унинг бутун кўнгли бўлдим. Балки кичик, балки катта, Ёвузлик - хон ҳар давлатда, Бўлса кимнинг қўли калта, Унинг узун қўли бўлдим. Мени сотмагани йўқдир, Тошлар отмагани йўқдир, Гарчи эрхўр - кўзи суқдир, Номард элнинг эли бўлдим. Чироқсизга бўлдим - чироқ, Ёлғизларга очдим қучоқ, Чўкаётганга бошим - тоғ, Чанқоқла...
- 17:48МДҲ давлат раҳбарлари, жумлардан, Ўзбекистон раҳбари ҳам кенгаш мажлисида иштирок этгани ҳақида
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтаётган саммит ишида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош Вазири Никол Пашинян, Беларус Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этибди. Кун тартибига мувофиқ делегациялар раҳбарлари ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва бу борада эришилган натижала...
- 15:38Шавкат Мирзиё 2023 йил Самарқандда “Авлодлар Мулоқоти” учрашувини ўтказишни таклиф қилибди
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитидаги нутқида президент Шавкат Мирзиё ёшларнинг муаммолари ечимларини биргаликда излашга мўлжалланган – "Авлодлар Мулоқоти"ни йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқибди. “Биз радикал ғоялар кенг тарқалишига тобора кўпроқ дуч келяпмиз. Тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг янги усулларидан фойдаланиб, бузғунчи кучлар ёшларни экстремистик ташкилотларга фаол жалб қилмоқда. Бу борада ёшларимизни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайратини бунё...
- 13:30Ллойд Остин: АҚШ НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилади
Қўшма Штатлар НАТО ҳудудининг “ҳар бир қаричини, агар керак бўлса” ҳимоя қилиш мажбуриятини тасдиқлади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди. НАТО ядровий режалаштириш гуруҳининг бугун ёпиқ эшиклар ортида ўтадиган музокаралари арафасида альянснинг Брюсселдаги саммитида айтиб ўтибди. Ллойд Остиннинг сўзлари Reuters томонидан келтирилибди. Украина билан уруш пайтида ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди Владимир Путин ва Россия давлатининг бошқа юқори лавозимли амалдорлар...
- 20:15Пойтахтда автомобиллар учун чекланган тезлик қарори қачондан кучга киради?
Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 ва 50 километргача пасайтириш қарори қабул қилиниши кенг жамоатчиликда турли саволларни уйғотмоқда. Хўш, қарорда белгиланган кўчаларда 60 ва 50 км.гача ҳаракатланиш тартибига амал қилиш бошландими? Йўл белгилари ҳамон 70 км/соат тезлик чекловини кўрсатар экан, ҳайдовчилар қайси таомилга кўра ҳаракатланишлари керак. Мутасаддининг таъкидлашича, 10 октябрда халқ депутатлари Тошкент Шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор ортидан В...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения Читать дальше...Кушматов Эргашали
Добавить сведения Читать дальше...