Кундалик хабарлар - 08 June 2018
- 22:24Вой-дод, Шавкат Мирзиё бизни ўрта асрларга судрамоқда: Ҳар бир оила тадбиркор бўлармиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиё 7 июнь куни ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолабди. Дастур концепцияси давлат раҳбарининг май ойида Андижон вилоятига уюштирган сафари вақтида тақ...
- 21:08Ўтган йили Стокгольмда теракт уюштирган Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
2017 йил 7 апрелда Швециянинг пойтахти Стокголмда юк автомашинаси билан йўл четидаги пиёда йўловчилар устига атайлаб бостириб, 5 кишини ўлдирган 39 ёшли ўзбек террористи Раҳмат Оқилов устидан бошланган суд шу кунларда ниҳоясига етгани ва Раҳмат Оқилов умрбод озодликдан маҳрум этилгани ҳамма ерда хабар қилинмоқда. Швецияда умрбод қамоқ жазоси муддати энг камида 18 йилни ташкил этади. Муддат тугагандан сўнг айбдор шахс суддан рухсат олиб, чет элга чиқиб кетиш ҳаққига эга. Аммо, у Швецияга қайтиб ...
- 20:17Бу ҳали ҳолва: Австрия канцлери Себастян Курц 40 ислом имомини депортация қилишга қарор қилинганини эълон қилди
Себастян Курцнинг Твиттердаги қисқа баёнотига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Австрия ҳукумати Туркия Ислом Иттифоқи аъзоси бўлган 40 имомни Австриядан депортация қилиш ва 7 мачитни бекитиш ҳақида қарор чиқарди. Бунинг сабабли сифатида бу мачитлар ва имомлар Австриянинг диний муассасалар ва уламоларга чет элдан моддий ёрдам олишни тақиқловчи қонунни бузганлари кўрсатилмоқда. Австрия канцлери ўз мамлакатида параллель жамият (Ислом жамияти назарда тутилмоқда – “Ҳаракат&rdquo...
- 21:45Масхарабозлик ичида ўлмоқдамиз: Тошкентдаги ҳокимларни вазифасини вақтинча бажарувчи қилдилар. “Ҳаракат”: Ўлимдан қутилиш учун Шавкат Мирзиёни ҳам шундай қилиш керак
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири gazeta.uz ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжа 6 июндаги қарори билан шаҳардаги 11 тумандан 10 тасининг ҳокимини лавозимидан озод қилиб, уларни ҳоким вазифасини бажарувчи этиб қайта ишга олибди. Сабаби – 10 та ҳоким ишдан бўшаш ҳақида ариза берган эмиш, битта ҳоким эса, аниқроғи, Шайхонтоҳур тумани раҳбари Баҳодир Ғойибназар шундоқ ҳ...
- 07:17“Ҳаракат”: Ўзбекларни жин эмас, Шавкат Мирзиё уришни давом эттирмоқда, Фейсбукдаги саҳифамизни ёқтирганлар сони ярим йилда 3 бараварга ошди
2017 йил ноябрь ойининг охирида “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида ва унинг Фейсбукдаги саҳифасида шундай хабар берган эдик: “Фейсбукдаги саҳифамиз ички низолар туфайли беклиб қолиб, 2014 йилнинг бошида қайтадан очилгач, 2017 йилнинг ўрталаригача , яъни 3,5 йил ичида саҳифамизга “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйганлар бор-йўғи 400 бўлганди, аммо янги Президент Шавкат Мирзиёнинг қилаётган ишларини ЧУҚУР АНАЛИЗ ҚИЛИБ, ЎТА КЕСКИН танқид қилишга бошлаганимиздан кейин, тахминан ...
- 22:26Хитойда 8-10 июнь кунлари ШҲТ саммтити бўлади, Шавкат Мирзиё қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганининг 8 йиллигини эслатиши шарт
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режиминингн бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2018 йил 8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида иштирок этади. Бу саммитда биринчи марта Ҳиндистон ва Покистон тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этадилар. Бу саммитда ШҲТнинг фаолиятини янада такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий...
- 22:48Шу ҳам хабар: Доналд Трампнинг Шимолий Корея диктатори билан 12 июндаги учрашуви Сингапурнинг Сентоса оролидаги Капелла меҳмонхонасида бўлади
АҚШ Президенти жаҳоннинг 2-чи ва 3-чи номерлари диктаторлари Шавкат Мирзиё ва Ким Чен Ин билан уларни насиҳатлар воситасида демократлаштириш мақсадида учрашувлар ўтказиш ҳаракатига тушганда, бу факт кўпчликнинг эътиборини ўзига тортди. Аммо, Шавкат Мирзиёнинг АҚШга келиши ҳатто маҳаллий ахборот воситаларининг эътиборидан четда қолгач, ҳозир нафақат АҚШ, балки, бутун дунё оммавий ахборот воситалари ақлдан озиб, Доналд Трамнинг Ким Чен Ин билан учрашувини кутишмоқда. Учрашув Сингапурнинг Сент...
- 20:45Жаҳон Банки Ўзбекистонни ғариб иқтисодий аҳволдан чиқаришда ёрдамчи бўладиган Иқтисодий Кенгаш тузмоқчи. Асосий иш барибир “Бирлик” Партиясининг елкасига қолади
Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси бўлган ЎзА бугун ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатган хабарида айтилишича, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия Вазири Жамшид Қўчқоров ва Иқтисодиёт Вазирлиги ходимлари Жаҳон Банки вакиллари билан учрашув ўтказишибди. Иқтисодиёт Вазири Ботир Хўжаев учрашувда бор-йўқлиги айтилмайди. Хабарнинг асосий маъноси шундай. Жаҳон Банки дунёнинг энг қашшоқ қисмлари бўлган Шарқий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи минтақаларига ёрдам бер...
- 15:27Ўзбегимнинг шармандали аҳволи: Хивадаги тарихий ёдгорликларимизни реставрация қилишга пулимиз йўқ, Хитой садақа бермоқда
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларида бири бўлган Gazeta.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Хивадаги “Ичан қалъа” мажмусида жойлашган “Амир тўра” мадрасаси ва “Ҳасан Мурод Қушбеги” масжиди Хитой ҳукуматининг 47,6 млн юанлик (26,4 млрд. сўм) ёрдами ҳисобига реставрация қилинмоқда. 3 июнь куни Ўзбекистон Маданият Вазири Бахтиёр Сайфулла ва Хитой Халқ Республикаси Маданий мерос Академияси бош муҳандиси Ши Ян учрашувида ушбу тарихий маданий...
- 09:34ЎзАга савол: Шавкат Мирзиё Тошкентда кўприк қурилиши билан танишибди, ватан ва миллатнинг ғариб аҳволи билан қачон танишади? Қачон уларни тузатади?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шу кунларда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қурилаётган кўприкни бориб кўрибди, қурувчилар билан мулоқот қилибди ва ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайдиган оламшумул маслаҳатлар берибди: “Янги кўприклар сифатли, жуда пухта бўлиши керак. Бунинг учун эса ўз ишимизга фидойилик билан ёндашиб, кўприксозлик...