05 June 2018
20:45 - Жаҳон Банки Ўзбекистонни ғариб иқтисодий аҳволдан чиқаришда ёрдамчи бўладиган Иқтисодий Кенгаш тузмоқчи. Асосий иш барибир “Бирлик” Партиясининг елкасига қолади

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси бўлган ЎзА бугун ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатган хабарида айтилишича, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия Вазири Жамшид Қўчқоров ва Иқтисодиёт Вазирлиги ходимлари Жаҳон Банки вакиллари билан учрашув ўтказишибди. Иқтисодиёт Вазири Ботир Хўжаев учрашувда бор-йўқлиги айтилмайди.

Хабарнинг асосий маъноси шундай. Жаҳон Банки дунёнинг энг қашшоқ қисмлари бўлган Шарқий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи минтақаларига ёрдам бериш мақсадида ўз вақтида Иқтисодий Кенгашлар тузган экан. Шу тажрибадан фойдаланиб, қашшоқликда ўша санаб ўтилган минтақалар даражасига тушган Ўзбекистонга ҳам ёрдам берадиган Иқтисодий Кенгаш тузмоқчи эмиш.

Учрашувда Жаҳон Банкининг Иқтисодий Консультантлар Кенгаши консультанти Дэнни Лейпцигер, банкнинг Марказий Осиё бўйича етакчи иқтисодчиси Хулио Ревилья, банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Морида қатнашибдилар.

Умумий гаплардан иборат хабарда Жаҳон Банки Иқтисодий Кенгаш тузишдан ташқари Ўзбекистонимизга қандаё ёрдам бермоқчи эканлиги умуман тилга олинмайди, бу учрашувга ЎзАнинг таҳлили берилмайди.

Бу камчиликни тузатиб, таҳлилни биз берамиз дейди “Ҳаракат” мухбири. Гап шундаки, Жаҳон Банкининг Ўзбекистонга келган вакиллари мамлакатимиз қандай ғариб аҳволда эканлигини билмасликлари мумкин эмас. Жумладан, бизнинг хабарларда бериб борилаётган қуйидаги факт ва рақамлар уларга маълум:

- Ўзбекистоннинг Давлат бюджети 2017 йили 20 миллиард доллар атрофида эди. 2018 йилги Давлат бюджетимизни Шавкат Мирзиё 7,9 миллиард доллар қилиб имзолади. Ваҳолангки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистоннинг Давлат Бюджети 35 миллиард доллар атрофида.

- Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулотнинг 2018 йилга режалаштирилган ҳажми Ўзбекистонда тахминан 36 миллиард доллар, Қозоғистонда эса, 173 миллиард доллар. Яъни, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан ЯИМ ҳажми бўйича 4,8 баравар орқадамиз. Демак, Киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 9,6 баравар, яъни 960 фоиз орқадамиз.

- Аҳолининг ўртача ойлиги Киши бошига ЯИМ ҳажмига пропорционал эканлигини ҳисобга олсак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам қозоқлардан 9,6 марта, янги 960 фоиз (!!!!!) орқадамиз.

ЎзА ўз хабарида Жаҳон Банки бизга қандай ёрдам беришини тилга олмадими, демак, банк Иқтисодий Кенгаш тузиб ва у орқали Ўзбекистонга маслаҳатлар бериш билан чекланмоқчи.

Эслатиб ўтайлик, Россиянинг ўзбек аслли миллиардери Алишер Усмонов ҳам ўтган йилнинг охирида машҳур Reuters Агентлиги мухбирига берган интервьсида Ўзбекистонга асосан маслаҳат ва консультациялар бериш ниятида эканлигини билдирган эди.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига на Алишер Усмоновнинг, на Жаҳон Банкининг ишончи йўқ. Демак, биз учун асосий масала тожиклар режимини ҳокимиятдан узоқлаштириш ва Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар билан шуғулланадиган ўзбеклар ҳокимиятини яратиш бўлиб қолаверади.

Маълумки, мамлактимизни ғариб аҳволдан чиқариш учун “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозимлигини йиллардан бери айтиб келмоқда. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида ватанимизни демократиялаштириш ғояси, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида - тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётади.

Демак, Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишни фақат “Бирлик” Партияси билади.

ЎзА ўз хабарига фақат Жаҳон Банки вакилларининг расмини қўйган. Биз ҳам ўша расмни олдик.