Кундалик хабарлар - 03 October 2019
- 22:50Туркиядаги элчимиз Алишер Аъзамхўжага кўра, Ўзбекистон Туркий Кенгашга аъзо давлатлар билан анъанавий ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда ЭМИШ!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА мамлакатимизнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжанинг “Ўзбекистон Туркий Кенгашга аъзо давлатлар билан анъанавий ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда” сарлавҳали вайсашлардан иборат мақоласини эълон қилди. Бу вайсақи элчининг айтишича, Президентимиз Шавкат Мирзиё раҳнамолигида Ўзбекистон ташқи сиёсатида катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда эмиш. Эй, эси паст Алишер Аъзамхўжа исмли...
- 22:06Шармандалик ва масхарабозлик: Сурхандарё вилояти Денов туманида бюджет ташкилотларининг ходимлари ўқувчилар ўрнига пахтага жалб этилмоқда
Kun.uz cайтининг хабари айнан шу ҳақда. Хабарда айтилишича, ҳозир Ўзбекистонда пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Маҳаллаларда тузилган отрядлар, ишсизлар, жамоатчилик асосида жалб қилинганлар ва кўнгиллилар пахтани териб олишда иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоизки, президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 12 август куни видеоселектор йиғилишида барча ҳокимларга бу йил пахта теримига бюджет ташкилотлари ходимлари жалб қилинмаслигини эслатиб ўтган эди. Kun.uz таҳририятига айнан шу масалада йў...
- 18:55Диний эркинликлар конференциясида АҚШ Давлат Котиби Хитойга ташланди, уйғурларни ҳимоя қилди. Ўзбеклар ва бошқа турк мусулмонлар қаерда?
Бугун Ватикан тарафидан ташкил этилган диний эркинликлар конференциясида нутқ сўзлаган АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Хитойда тўла диктаторлик ўрнатилгани, оддий одамлар Худодан ҳам кўпроқ диктаторликка сиғинаётганларини айтар экан, уйғурлар ва насронийлар масаласини ҳам тилга олди. У Уйғуристон ва яқинларида “касбий тайёрланиш марказлари” номи остида миллиондан кўп уйғурни сақлаб турган лагерлар яратилганини, турли насроний гуруҳлар таъқиб остида эканликларини ҳам тилга олди. Қизиқ...
- 17:30Европа Инвестиция Банки вице-президенти Вазил Ҳудак: Инвесторлар Ўзбекистонга келишдан олдин уч қайта ўйлаб кўрадилар
Kun.uz сайти Европа Инвестиция Банки вице-президенти Вазил Ҳудак билан ўтказган суҳбатининг асосий ғояси сарлавҳадан кўриниб турибди. Ҳа, айнан шундай. Ва шундай бўлишини “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқдалар. Жаноб Вазил Ҳудак бизнинг ҳам фирларимизни ҳисобга олиб шундай дебди: - Ўзбекистонда туб ислоҳотлар бошланганига кўп бўлмади, ўрта ҳисобда уч йил деб айтиш мумкин. Шундай экан, фикримча, кўплаб инвесторларн...
- 14:24Афғонча масхарабозлик: Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти Ачин туманининг 90 фоизи жангарилардан тозаланганмиш. Шавкат Мирзиё қаерда эди?
Бу мамлакатда инглиз тилида ҳам иш олиб борадиган “TOLOnews”сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти Ачин туманида мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан 50 нафар экстремист жангари йўқ қилинибди ва жароҳат етказилибди. Нимамиш, хавфсизлик кучлари вакили айтишича, туманнинг 90 фоиз ҳудуди жангарилардан тозаланганмиш. Ҳудуднинг хавфсизлиги тўла-тўкис таъминланиши учун хавфсизлик кучлари томонидан бу ерда 2 та ҳарбий база ва 11 назоратдан ўтказиш ...
- 07:20Масхарабозлик: Фарғона вилоятида учта туман пахта режасини бажарганмиш. Қизиқ, сал кам текинга пахта теришга кимларни олиб чиқмоқдалар?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммаий ахборот воситаси ЎзАга асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа ва Риштон туманлари мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, 15 иш кунида пахта топшириш шартномавий режаларини бажарган эмишлар. Хабарларда айтилишича, Ёзёвон тумани пахтакорлари давлатга 14,8 минг тонна пахта топшириб, Қўштепа туманида Fergana Global textile масъулияти чекланган жамияти томонидан 7,24 минг гектар майд...
- 03:43Тошкентга келган Россия Федерация Кенгашининг раиси Валентина Матвиенкони биздаги ҳамкасби Танзила Норбоева кутиб олди, кечқурун улар рус театрига бордилар
Кеча тушдан кейин Тошкентга келган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони аэропортда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кутиб олди. 3 октябргача Ўзбекистонда бўладиган Валентина Матвиенко бир қатор сиёсий учрашувлардан ташқари Бухорага бориши ҳам кутилмоқда экан. Расмга қараганда бу икки аёл овқат ейишда бир-бирларидан қолишмайдиганга ўхшайдилар. Турли ҳужжатларни имзолашда ҳам ҳам айнан шундай бўлса керак. Бунинг устига Бухорога би...
- 22:37АҚШнинг машҳур Reuters Агентлиги “ўзбек амалдорлари хўжайин билан барабор олға кетолмаётганлари” ҳақида қисқа, аммо ўта танқидий мақола эълон қилди
Шу ойда Тошкентда ўтказилган халқаро конференция бошланишидан аввал ҳамма ўз жойини эгаллаган пайтда, у ёқдан бу ёққа югуриб юрган бир давлат амалдори тўсатдан хушидан кетиб йиқилиб тушди. Ҳамкасблари хушсиз ҳолдаги у одамни кўтариб ташқарига олиб кетдилар. Кейин ҳамкасблар хушидан кетган одам стресс ичида қолганини айтдилар, деб ёзибди Reuters Агентлигининг мухбири Мухтор Холдорбеков кеча эълон қилинган мақоласида. Бу воқеа кўрсатдики, Ўзбекистонда давлат амалдорлари 3 йилдан бери кунига 15 ...
- 16:22АҚШ Сенат раиси, республикачи Митч Макконнелл Доналд Трампни импичмент қилиш масаласини кўриб чиқишга мажбур бўлишларини билдирди
Бу мамлакатнинг CNBC телеканалига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Сенат раиси Митч Макконнелл, агар қуйи палата – Вакиллар Уйи Доналд Трампни импичмент қилиш қарори чиқарса, биз ҳам бу масалани кўриб чиқишга мажбур бўламиз дебди. У импичмент масаласи қабул қилинган қоидалар доирасида кўриб чиқилишини айтар экан, бу жараён қанча давом этишини билмаслигини урғулабди. Эслатиб ўтиш керакки, Вакиллар Уйида кўпчиликни ташкил қилувчи Демократик Партия де...
- 15:11Партия Народный Фронт Азербайджана 8 октября проведет пикет перед мэрией столицы
8 октября в 12 часов активисты Партии Народного Фронта намерены пикетировать здание бакинской мэрии. Они намерены потребовать обеспечение права граждан на свободу собраний. Как сказал накануне лидер ПНФА Али Керимли, в акции примут участие также и члены Национального Совета Демократических Организаций. "Мы представим письменное обращение в мэрию с требованием обеспечить наше право на свободу собраний", - отметил он. Ранее мэрия столицы отказалась санкционировать митинг ПНФА 28 сентября ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения Читать дальше...Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения Читать дальше...