02 October 2019
18:55 - Диний эркинликлар конференциясида АҚШ Давлат Котиби Хитойга ташланди, уйғурларни ҳимоя қилди. Ўзбеклар ва бошқа турк мусулмонлар қаерда?

Бугун Ватикан тарафидан ташкил этилган диний эркинликлар конференциясида нутқ сўзлаган АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Хитойда тўла диктаторлик ўрнатилгани, оддий одамлар Худодан ҳам кўпроқ диктаторликка сиғинаётганларини айтар экан, уйғурлар ва насронийлар масаласини ҳам тилга олди.

У Уйғуристон ва яқинларида “касбий тайёрланиш марказлари” номи остида миллиондан кўп уйғурни сақлаб турган лагерлар яратилганини, турли насроний гуруҳлар таъқиб остида эканликларини ҳам тилга олди.

Қизиқ, дейди мухбиримиз, шундай конференцияда Ўзбекистон вакиллари ва бошқа туркий мусулмон халқларнинг вакиллари борми, улар ҳам уйғурларни ҳимоя қилдиларми, қиладиларми? Бу саволларга жавоб қидиришимиз керак.