Кундалик хабарлар - 11 June 2009
- 00:08Британия элчилиги қўриқчисини шпионажда айблашлари мумкин
Аввалги хабарларимизда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаолларига таяниб, одам савдосида айбланган Британиянинг мамлакатимиздаги элчилиги қўриқчиси Қаюм Ортиқовга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақида хабар қилгандик. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси асосида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган қўриқчини Тоштурма мутасаддилари элчихона қўриқлаш хизмати ходими Умид Ибодулла...
- 23:45Тошкент телеканали режиссёри аттестация олдидан юрак хуружига учради
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг техник ва ижодий ходимлари учун бундан уч кун олдин бошланган аттестация аввалида Тошкент телеканали режиссёри Н. (марҳумнинг ҳамкасблари унинг исмини ошкор қилишимизни хоҳлашмади – “Ҳаракат”) юрак хуружига учради ва воқеа жойида вафот этди. Асли тошкентлик бўлган 42 ёшли марҳумни кеча пешинда чиқаришди. У каналда бир неча йилдан бери режиссёрлик қилган, канал раҳбарияти унинг аттестациядан ўтказил...
23:14Дилмурод Саййиднинг судида 16 июнга қадар танаффус эълон қилиндиБугун жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани судидан хабар қилган мухбирларимиз эрталаб очилган суд мажлисининг тўхтатилгани ва маҳкама 16 июнь, сешанбага қадар танаффус эълон қилганини таъкидлади. Сабаб - маҳкамада жабрланувчи сифатида иштирок этаётган Аслиддин Ўринбоев ўзига янги адвокат олган, у иш билан таниш бўлмагани учун суд яна чўзиладиган бўлди. Бундан ташқари аввалги суд мажлисларида жабрланувчиларга нисбатан Жомбой тумани ИИБ томонидан қ...
22:47Қирғиз Омбудсмен ўзбек ҳамкасбига норозилик билдирмоқчиҚирғиз оммавий ахборот воситалари Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун ўзбек ҳамкасби Сайёра Рашидовага мурожаат қилиб, ўзбек-қирғиз чегарасида 7 июнда отиб ўлдирилган Улуғбек Усмоновнинг жасади 3 кундан кейин қариндошларига берилгани учун норозилик билдирмоқчи. Ўзбеклар жасадни ўлим бўлган куни ёки эртасига тупроққа беришади, дебди бу воқеадан қаттиқ ларзага тушган Қирғизистон Омбудсмени...
- 22:35Ҳуқуқ ҳимоячилари Чехия элчилиги остонасидан тутиб кетилган
Бугун ҳуқуқ ҳимоячилари Альянсининг беш нафар фаоли Чехиянинг мамлакатимиздаги элчилиги остонасида миршаблар томонидан тутиб кетилди ва Мирзо Улуғбек тумани ИИБда ушлаб турилди, деб ёзди Фарғона. Ру ахборот хизмати. Тутқунлар - Ильнур Абдулов, Анатолий Волков, Олег Сарапулов, Татьяна Давлетова ҳамда номи аниқ бўлмаган яна бир киши. Айтишларича, улар иттифоққа раислик қилаётган элчилик биносига ЕИдан келган делегация билан уч...
- 22:23Тўрт нафар судьянинг жиноят иши юзасидан тергов жараёни бошланди
20 май кунги хабарларимизда Президент Фармони билан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа тумани судининг беш нафар судьяси ошиғич равишда лавозимидан бўшатилгани, уларнинг икки нафарига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун ўша судьялардан биридан маълум бўлишича, президент кўрсатмаси билан суд раиси А. Усмонов, судьялар - Н. Бабатаева, З. Аширова, Ф. Рамазоноваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖКнинг 205-, 206-...
- 22:09Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ўлдирилган йигитнинг жасади қариндошларига берилди
Бугун Ўзбекистон тарафи 7 июнь куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ўзбек чегарачилари тарафидан отиб ўлдирилган 29 ёшли Қирғизистон фуқароси, миллати ўзбек Улуғбек Усмоновнинг жасадини унинг Қорасув туманида яшайдиган қариндошларига топширди. Ҳозир бу воқеанинг баъзи тафсилотлари маълум бўлмоқда. Ўша куни Улуғбек аввалига ярадор бўлган ва орқага қочиб, чегара чизиғидан 10 метрча нарида турган таксига ...
- 21:36Афғонистонда яна бир дала қўмандони ўлдирилди
Афғонистонда Мулла Мустафо исмли дала қўмондони ва у билан бирга 16 жангари ўлдирилди. Америка ҳарбийларидан олинган маълумотга кўра, АҚШ қўшинлари Афғонистоннинг ғарбий вилоятларидан бирида жангариларнинг базасига ҳаводан ҳужум уюштиришган, ҳужумнинг нишони - Мулла Мустафо бўлган. Ҳарбийларнинг билдиришича, у яқинда Толибоннинг раҳбарлари билан кўришган, айни замонда, у Эрон махсус хизматлари билан ҳам бо...
- 20:26Австралия с Бахрейном подарили еще один шанс Узбекистану
Завершился матч отборочного турнира между сборными Австралии и Бахрейна. К радости узбекских болельщиков футбола австралийская команда победила, и сделала это с хорошим для нас результатом – 2:0. На 54 минуте Мил Стеровски открыл счет в матче. А за две минуты до конца, когда Бахрейн бросился всеми силами отыгрываться, Давид Карней увеличил преимущество хозяев. Отметим, что еще перед матчем мировые футбольные букмекеры отдавали предпочтения австралийцам, несмотря на то, что для них этот матч н...
- 20:18Ўзбек қочқинининг Олмаотадаги саргузаштлари
Бугун Москвадаги “Мемориал” Марказининг Марказий Осиё Программаси директори Виталий Пономарев тарқатган хабардан маълум бўлишича, Олмаотада турган бир гуруҳ ўзбек мусулмон-қочқинлар ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларга мурожаат қилиб, қочқинлик мақоми олиш учун ҳаракат қилаётган Аҳмад Олимович Болтаев билан бўлган воқеани билдиришган. Маълум бўлишича, шу йил 2 июнда Қозоғистон Миллий Хафсизлик...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

Худайберганов Искандар
Добавить сведения
Читать дальше...
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения
Читать дальше...
Тошкент вақти - 




