Кундалик хабарлар - 12 June 2009

  • 02:43"Sug'urta – Страхование" журнали чиқа бошлади

    Uzreport.com порталининг ёзишича, "SAIPRO" компанияси муассислигида "Sug'urta – Страхование" журнали нашр этила бошлаган. Нишона сони шу йилнинг 4-7 июнида Тошкентда ўтган халқаро бизнес форум пайтида ўқувчиларга тақдим этилган журналнинг асосий мақсади мамлакатда суғурта бозорини ривожлантириш экан. Журнал бежирим дизайн ва рангли-безакли А-4 форматда чоп этилмоқда.

  • 02:31Бизнес йўқ мамлакатда... бизнес-форум

    Бугун пойтахтдаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармон доираларининг бизнес форуми ўтган. Унда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Корея Миллий Ассамблеясининг Кичик ва ўрта бизнес бўйича қуйи қўмитаси раҳбарлари ўзаро музокаралар олиб борган. Бизнес форум ҳақидаги маълумотларда тузилган конкрет шартнома ва келишувлар ҳақида гапирилмаган.

  • 02:12Ислом Карим Кремлнинг махсус вакилини қабул қилди

    Оқсаройда Ислом Карим Россия Федерацияси Президентининг МДҲ давлатлари билан алоқалар бўйича махсус вакили Фарит Мухаметшинни қабул қилди. Расмий тарқтилган хабарда таъкидланишича, суҳбатлар бир қадар умумий мавзулар - ўзаро ҳамкорлик, энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида кечган. Ислом Каримнинг эски таниши қабул учун миннатдорчилик билдирибди.

  • 01:56“Бирлик” фаоли туҳмат қилишда айбланмоқда

    “Бирлик” Партияси Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Аҳадга нисбатан Ўзбекистон Ресубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг туҳмат қилишга оид моддаси билан маъмурий иш қўзғатилган. Эртага вилоятнинг Яккабоғ туманида яшовчи бир нафар оқсоқол ва икки участка нозирининг бу ҳақдаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди судьяси Расулов раислигидаги м...

  • 01:50Сенсация: Россия ниҳоят таслим бўлди ва Черномирдинни Украина элчилигидан чақириб олди

    Сенсация: Россия ниҳоят таслим бўлди ва Черномирдинни Украина элчилигидан чақириб олди Рус ахборот воситалари ҳозиргина сенсацион хабар тарқатдилар. Президент Медведев Россиянинг Украинадаги элчиси Виктор Черномирдинни лавозимидан олиб, уни ўзига МДҲ мамлакатлари бўйича иқтисодий маслаҳатчи этиб тайинлабди. Черномирдин элчилик қилган даврида, айниқса, у мамлакатда сиёсий инқироз кучайиб, руспараст кучлар ғолиб келаётгандек к...

  • 01:23Тожикистон шимолида ягона ўзбекча газета ходимлари судга тортилди, газета тўхтади

    Хўжанд шаҳар суди ўзбек тилида чоп қилинадиган “Тонг” мустақил газетасининг собиқ муҳаррири Пўлат Умаровни Тожикистон Жиноий Кодексининг 71-моддаси билан шартли равишда 2,5 йилга, бош бухгалтер Сурайё Умарова ва адбиркор Дадажон Тошматовни эса 2 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этган. Хўжанд шаҳар прокуратураси олиб борган тергов бўйича газета вакилларига Тожикистон Жиноий Кодексининг 257-моддаси (хорижий давлатлар томонидан берилган ёрдам пули...

  • 00:42Абдураҳим Пўлат: Саводсиз журналистлар билан эфирда суҳбат сиёсатчининг обрўсини туширади

    Мен бу фикримни кўп марта айтганман, бугун уни яна бир марта қайтариш имкони чиқиб қолди. “Озодлик” радиосининг Сарвар исмли ходими телефон қилиб, “20 йил аввалги воқеалар” номи остида бир туркум эшиттиришлар тайёрлаш ниятлари борлиги, ҳозир “Бирлик”нинг Таъсис қурултойи ҳақида эшиттириш тайёрланаётганини айтиб, унда иштирок этиш-этмаслигимни сўради. Унга яқинда бўлган бир воқеани эслатдим. Янглишмасам, Нью-Йоркка яқинда ...

  • 00:18Анқарани жала, Туркияни кана босди

    Бугун Анқарада жалага айланган ёмғир сиёсатга ҳам таъсир кўрсатди. Воқеалар мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлиси биносининг катта мажлислар залида шипдан сув томчилай бошлаши билан бошланди. Ҳамма ТВ каналлар кўрсатган манзара эътибор берадиган даражада муҳиммасди, аммо бу - парламент. Бу ерда ҳамма нарса муҳим. Мухолифат депутатлари телекамералар олдида дарҳол ҳукуматни ва ҳокимиятдаги партияни мазах қиладига...

11 June 2009
  • 23:38Фақат Обама эмас, яшин ҳам қирғизларни танламоқда

    Охирги уч ой ичида Қирғизистонда уч киши яшин уриши натижасида ҳалок бўлди. Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида яшин Орол қишлоғида яшовчи Латифахон Абдухолиқовани далада ишлаётган пайтида урган. Унинг 3 боласи етим қолди. 2 кун аввал Ўш вилоятида мол боқаётган 41 ёшли Жумагул Каримовни яшин урган. 5 боланинг онаси ҳалок бўлган. Ундан аввал 14 ёшли қиз Ўшда яшин ургандан кейин оғир ярадор бўлиб, кейин оламдан ўтганди. ...

  • 23:27Гуантанамода ўтирган 4 уйғур эркин яшаш учун Бермудага юборилади

    АҚШ Адлия вазирлиги бугун Гуантанамода қамоқда ўтирган Хитой фуқароси 4 нафар уйғурни Бурмудага доимий яшаш учун юборишга қарор қилинганини эълон қилди, дейилади Reutres агентлигининг хабарида. Кечагина Тинч океанидаги Палау минидавлати 17 уйғурни қабул қилишга рози эканлини билдирганди. Уйғурлар терроризмга аралашиш айбидан оқланганлар. Лекин, уларни Хитойга қайтариш, уларнинг ҳаётига таҳдид солг...