Кундалик хабарлар - 10 June 2009
- 02:22БМТ Ўзбекистондаги бир маромдаги иқтисодий ўсишни илғабди, одамлар эса…
БМТнинг янгиликлар маркази тарқатган маълумотга кўра, мазкур халқаро тузилманинг 2008-2009 йилларда Европа, Шимолий Америка ва МДҲ таркибига кирувчи давлатларда иқтисодий кўрсаткичларга оид ҳисобтида Ўзбекистонда стабил иқтисодий ўсишнинг кузатилгани баён қилинган. Иккинчи жаҳао урушидан сўнг энг паст иқтисодий кўрсаткичлар қайд қилинган айни пайтда Озарбойжон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон сингари давлатлар иқтисод...
- 01:57Ислом Каримнинг китоби арабчага ўгирилди
Бугунги расмий хабарларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университетида Президент Ислом Каримнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарининг араб тилидаги нашри тақдимоти ўтгани баён қилинади. Тақдимотдан мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари баҳраманд бўлишгани қайд қилинади. Расмийларнинг таъкидлашича, бундан бироз аввал араб тилидаги бу тиллога тенг рисолани...
- 01:44Ўзбекистонлик эшкак эшувчи спортчи жаҳон кубоги соҳиби
Венгриянинг Сегеда шаҳрида ўтаётган спортнинг эшкак эшиш тури бўйича мусобақаларда ҳамюртимиз Вадим Меньков ғолиблик кубогини қўлга киритган. Бу ҳақда ёзган Start.uz ахборот тармоғи унинг 1000 метрлик масофада уч босқичли баҳсда ғолиб бўлганини таъкидлаган. У аввал спортнинг мазкур тури бўйича кумуш ва бронза медалларниқўлга киритган экан.
- 01:37Россия белорусларнинг ҳамма сутли маҳсулотларини олиб келишни тақиқлади
Русларнинг “Новости” агентлиги билдиришича, Россия истеъмол молларини назорат қилиш хизматининг раҳбари Геннадий Онишченко белорусларнинг ҳар қандай сутли маҳсулотини Россияга олиб келишни тақиқлаган. Россия расмийлари, ҳатто, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бунинг сиёсатга алоқаси йўқлиги, ўз мамлакатига импорт қилинадиган моллар маълум талабларга жавоб бериши кераклиги, Белорусияда ишлаб чиқариладиган баъзи ма...
- 00:29Ислом Карим Москвага боради
Шу йилнинг 14 июнида Коллектив Хавфсизлик Шартномасига аъзо мамлакатларнинг навбатдаги анжуманида иштирок этиш учун Президент Ислом Карим Москвага йўл олади. Шу пайтга қадар мавҳум бўлиб турган бу маълумотларга ўрисларнинг Интерфакс ахборот ширкати аниқлик киритди. Ахборот тармоғи Ўзбекистоннинг мазкур тузилмадан чиқиши ҳақидаги гап-сўзларни инкор қиларкан, тузилма мажлисида Тезкор Коллектив Кучлар тизимини барпо этиш масаласи муҳокама қ...
- 00:13Медведев Кавказда аҳвол оғир, деди ва тўйда ўлдирилган Доғистон вазирини Россия Қаҳрамони қилди
Бугун Доғистон пойтахти Махачкалага келган Россия президенти Дмитрий Медведев бу ерда Россия Хавфсизлик Кенгашининг сайёр мажлисини ўтказди. У мажлис очилишидаёқ Шимолий Кавказда аҳвол оғир эканлигини айтди. Унинг билдиришича, 2009 йилнинг ўзида бу минтақада 308 террористик руҳдаги жиноят содир қилинган, 75 нафар ҳуқуқ-тартибот хизматининг ходимлари, 48 нафар оддий фуқаро ўлдирилган. Россия президенти 5 июнда шаҳар марказ...
- 22:33АҚШ Ўзбекистондан ҳарбий база яратишга рухсат сўрадими?
Америкдаги Халқаро Муносабатлар Кенгашининг (Council on Foreign Relations) вакили, Йельск Университети Халқаро Тадқиқодлар маркази директори, Россия ва Евросиё тадқиқотлар Марказининг ходими Жеффри Манкофф бугун Council on Foreign Relations бюллетенида АҚШ Ўзбекистонда ўз ҳарбий базасини яратиш учун рухсат сўраганини ёзган эмиш. У америкаликларнинг Марказий Осиёда мавжудлиги кенгайиб бораётганини ҳам ёзибди. Бу ҳақда Regnum агене...
- 21:44Божхона Иттифоқининг қарори: Жаҳон Савдо Ташкилотига биргаликда кирамиз
Бугун Москвада Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ЕИҲ) асоси бўлмиш Божхона Иттифоқига кирувчи Россия, Белорусия ва Қозоғистон бош вазирларининг Давлатлараро Кенгаш деб номланган йиғилишида жиддий ва қизиқ қарор қбул қилинган. Россия бош вазири Владимир Путиннинг оммавий ахборот воситаларига билдиришича, бу уч мамлакат Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) алоҳида-алоҳида кириш ҳаракатларини тўхтатиб, унга ум...
13:22Началась «Неделя памяти Чингиза Айтматова»КАБАР, 9 июня 2009 года. Министерством культуры и информации текущая неделя объявлена «Неделей памяти Чингиза Айтматова». Чтобы достойно отметить годовщину смерти великого писателя, по словам министра культуры и информации Султана Раева, Министерство разработало широкомасштабную программу по всем сферам культуры. Об этом сегодня сообщает пресс-служба ведомства. В библиотеках республики организованы книжные выставки. Одновременно будут проходить читательские конференции-дискуссии по творчеству...
- 13:01Мазохист сайтларнинг янги йўналиши: ғийбат ва хабар ўғирлаш
1-2 йил аввал Ўзбекистондаги аҳвол устида йиғлайверишдан бошқа нарсани билмайдиган, шу сабабли, биз тарафимиздан мазохист деб эълон қилинган Исёнкор, Узбекистанерк, Эркинюрт сайтларида ўтказилган турли сўровномалар фирибгарликдан бошқа нарса эмаслигини сайтимиздаги мақолаларда исботлаб берганимздан кейин, улар бекилиб кетган эди. Ўша мақолалардан бири (Сиз қайси партияга ововз берасиз?) билан "Ҳаракат" журналининг 2007 йил 4(67) сон...
Тошкент вақти - 








