Кундалик хабарлар - 01 August 2009

  • 14:33Ҳукумат ноҳукумат ташкилотларига хўрак ташламоқда

    Кеча вақтли матбуотда пайдо бўлган хабарларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грантлар учун танлов эълон қилди. Мазкур танлов Президент томонидан тасдиқланган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги” йили давлат дастурининг амалга оширилиши билан боғлиқ ислоҳотларни ёритга...

  • 13:47Анвар қорини ўз шогирдлари кўп хотинликда айблашмоқда

    Кеча жума намозида Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ўз шогирдларидан бири уни кўп хотинлиликда айблаб, Тошкент шаҳар прокуратурасига арз қилганини билдирди. Жамоатчилик олдида ўзини оқлаган қори домла бу гапларнинг асоссиз эканини таъкидлаб, айблов ўзига нисбатан фитна эканини таъкидлади. Бироқ қори домлаларнинг кўп хотинлилигига ўрганиб қолган жамоат бу гапларга ортиқча эътибор қилгани йўқ, дейди мухбиримиз...

  • 12:31КХШТ саммитининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

    Кеча кечқурун Чўлпон-Ота шаҳарчасида КХШТ саммитининг биринчи мажлиси бўлиб ўтганини, мажлисдан кейин журналистларга Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев маълум қилди. Унинг айтишича, учрашув очиқлик ва конструктив руҳда ўтибди. Ҳаммани ҳаяжонга солган ва асосий вақтни олган масала халқаро терроризм ва диний экстремизм бўлибди. Қирғизистон президентининг айтишича, бугунги учрашувда КХШТ мамлакатларид...

  • 11:29Москвада “Норозилар марши” тарқатиб юборилди, 50 мухолифатчи ушланган

    Сўнги йилларда биринчи марта кеча рус мухолифати Москва марказида норозилик акцияси ўтказишга ҳаракат қилди. Унга рухсат берилмаганн эди. Бу уриниш муваффақиятсизликка учради. Мухолифатчилар йиғилишни режалаштирган Триумф майдони (собиқ Маяковский майдони) тамомийла милиция назорати остида бўлгани учун, келган одамларни дарҳол ушлаб кетиш бошланди. Ички ишлар бошқармаси расмийларининг маълумотига қараганда, 50 га яқин киши ушлаб кетилган, ...

  • 02:51Медведев и Бакиев 1 августа обсудят открытие в Киргизии базы ОДКБ

    Вопрос о возможном открытии на территории Киргизии базы Коллективных сил оперативного развертывания ОДКБ будет обсужден на встрече президента России Дмитрия Медведева и Киргизии Курманбека Бакиева 1 августа во время двухсторонних переговоров. Об этом сообщил на проходящем неформальном саммите глав государств ОДКБ секретарь Совета безопасности Киргизии Адахан Мадумар. // ИТАР-ТАСС

  • 02:27Одам савдосига қарши биргaликдa курaшмoқ лoзим, аммо ким билан биргаликда

    Сaмaрқaнд шaҳридa “Ўзбeкистoн Рeспубликaсидa oдaм сaвдoсигa қaрши курaшиш: муaммo вa eчимлaр” мaвзуидa минтaқaвий илмий-aмaлий кoнфeрeнсия бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА. Одaм сaвдoсигa қaрши курaшиш бўйичa Рeспубликa Идoрaлaрaрo кoмиссияси, Бoш прoкурaтурa вa Ички ишлaр вaзирлиги ҳaмкoрлигидa ўткaзилгaн бу анжуманда Сaмaрқaнд вилoяти ҳoкими Ў.Бaрнoeв, Сaмaрқaнд, Жиззax, Нaвoий, Буxoрo, Қaшқaдaрё вa Сурxoндaрё вилoятлaри ...

  • 01:45Endeavour шатлл кемаси Канаверел космодромига қўнди

    Америкаликларнинг кўп марта қўлланиладиган Endeavour шатлл кемаси бир неча соат аввал Канаверел космодромига қўнди. Бу ҳақда Reuters тарқатган хабарда айтилишича, 16 кунлик сафар давомида кема 11 кун Халқаро Фазовий Станция билан бирга бўлган, бу вақтда японларнинг илмий лабораторияси станцияга ўрнатилган. Халқаро Фазовий Станцияда бир неча ой давомида тадқиқотлар олиб борган япон астронавти ҳам шатлл билан қайтиб келган....

  • 01:12Иссиқкўлда КХШТнинг норасмий саммити бошланди

    Икки соатча аввал Иссиқкўл бўйидаги Чўлпон ота шаҳарчасида, Руҳ-ордо комплексига кирувчи Айтматов ўйида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг норасмий саммити бошланди. Бу ташкилотга кирувчи ҳамма мамлакатларнинг раҳбарлари шу ерда: Серж Саргсян (Арманистон), Александр Лукашенко (Беларусия), Нурсултон Назарбаев (Қозоғистон), Қурманбек Бақиев (Қирғизстон), Эмомали Раҳмон (Тожикистон) ва Ислом Каримов (Ўзбекистан)...

31 July 2009
  • 21:43Марказий Сайлов Комиссияси Молдовадаги парламент сайловнинг ниҳоий натижаларини эълон қилди, янгилик йўқ

    Натижаларда ҳеч қандай сенсация йўқ. Кеча норасмий эълон қилинган рақамлар тасдиқланган, холос. Ниҳоий натижаларга кўра, коммунистлар 101 ўринли парламентда 48 мандатга эга бўладилар. Шу пайтгача мухолифатда бўлган демократик руҳдаги 4 ташкилот (Либерал-Демократик партия, Либерал партия, Демократик партия ва Бизнинг Молдова альянси) 53 мандат олади. Демократларнинг парламент спикери ва бош вазирни сайлашга етарли кучлари бор. Аммо, президент ...

  • 20:24АҚШда катта тўпалонга айлантирилган мини-воқеа пиво-саммити билан тугади

    АҚШниннг Массачусетс штатидаги Гарвард Университети шаҳарчасид юз берган тушунмовчилик катта тўпалонга айлангани, унга ҳатто президент Обама истар-истамас аралашиб қогани бизнинг сайтимизда ҳам ёзилганди. Воқеа жуда оддий. Хитойдан командировкадан келган шу Университетнинг қора танли профессори Генри Гейтс уйининг калитини тополмагани сабабли, ўз шахсий уйининг эшигини бутунлай ҳам эмас, қулф ўрнатилган жойидан уйига бузиб кирибди. Зийрак...