Кундалик хабарлар - 03 August 2009
- 21:06Швецияда “Бирлик”чининг хонадонида тўй
Бу мамлакатда йиллардан бери сиёсий қочқин сифатида яшаётган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг уйида кеча никоҳ тўйи тантаналари бўлиб ўтди. Пўлат ва унинг турмуш ўртоғи Насиба келин туширишди. Уларнинг ўғли Баҳодир ва келин Муслиманинг никоҳ тўйи Швеция ва Данияда яшайдиган оила дўстлари, Баҳодирнинг маҳаллий ўртоқлари иштирокида, таъбир жоиз бўлса, ўзбекча-шведча ўтди. Шаҳрихондан келган келиннинг фаu...
- 20:24Пойтахт бўйлаб “Оқ “Матиз” ови” бошланди
Кечаги хабарларимизда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига таяниб, Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд қилингани ҳақида хабар қилгандик. Бугун айни соатларгача ойдинлашган тафсилотлар қуйидагича: ўша маъшум тунда уч номаълум шахс қорига 9 та пичоқ зарби урган. Зарбнинг 5 таси қўл ва тирсак қисмига, 4 таси эса қорин бўшлиғига санчилган. Қўни-қўшнилар ўртасида кў...
19:43Даниянинг собиқ бош вазири НАТО бош котиби сифатида иш бошлади
1 августдан НАТОнинг бош котиби лавозимига расман ўтирган даниялик Андерс Фог Расмуссен бугун хизмат вазифасини бажаришга бошлади, дейилади дунё оммавий ахборот воситаларининг хабарида. 28 мамлакатни бирлаштирувчи альянснинг бош котиби биринчи куниёқ матбуот конференцияси ўтказди ва НАТОнинг сиёсатини ўзи қандай кўриши ҳақида маълумотлар берди. Унинг баъзибир муҳим фикрлари қуйидагича: - НАТОни кенгайтириш жараёни давом эттирилади; - Украина ва Гуржисто...
14:24Робия Қодирнинг қариндошлари Хитой ҳукуматнинг босими остида унга қарши чиқмоқдалар
Жаҳон Уйғурлар Конгрессининг раиси Робия Қодир бир неча йилдан бери АҚШда яшайди. У Уйғур-Шинжон мухтор ўлкасида уйғурларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашган ва шу сабали Хитойда бир неча йил қамоқда ҳам ётган, дунё жамоатчилигининг талаби билан озод қилинганди. Хитой расмийлари шу йил 5 июлда Урумчида бўлган тартибсизликларни ташкил қилишда ҳам Робия Қодир раҳбарлигидаги Жаҳон ...
13:23Покистоннинг Сват водийсида мактаблар қайта очилди
Ҳукумат қўшинлари икки йил Толибон ҳокимиятида остида қолган Сват водийсини сўнги уч ай давом этган шиддатли жанглардан кейин ислом жангариларидан тозаладилар. Ўтган ҳафтанинг охирги куни бу ерда мактаблар ҳам очилишга бошлади. Бу жанглар давом этаркан, миллионлаб одамлар Сват водистни тарк этишганди. Ҳозир улар қайтишмоқда. Мактабларнинг очилиши Сват водийсида ҳаётнинг нормаллашаётганини кўрсатувчи бурилиш нуқтаси бўлади. М...
- 12:30Чикагода 3-чи Турк Дунёси Фестивали – 15 ва 16 август 2009 йил
Шу йил 15-16 август кунлари АҚШнинг Чикаго шаҳрида 3-чи Турк Дунёси Фестивали бўлади. Фестивалнинг расмий сайтида (www.turkishworldfestival.com) айтилишича, бу тантаналарда Марказий Осиё мамлакатлар, хусусан ўзбекларнинг миллий санъатини намойиш қилувчи гуруҳлар ҳам иштирок этади. Бу сайтда Фестивалга доир бошқа тафсилотли маълумотлар йўқ. Аммо, Фестиваль ўтказиладиган жойнинг адреси ва алоқа қилиш учун телефонларни у ердан топиш мумкин. ...
- 11:55Урумчида тартибсизлик қатнашчиларидан яна 319 киши ушланган
Хитойнинг расмий “Синьхуа” агентлигининг Урумчи полициясига асосланиб хабар беришича, 5 июлдаги тартибсизликлар давомида 253 киши ушланган бўлса, ўтган вақт ичида, тартибсизликларда иштирок этишда айбланиб, яна 319 киши ҳибсга олинган. Урумчи шаҳар Жамоат хавфсизлиги бошқармаси 30 июль куни ҳамма маҳаллий газеталарда ҳибсга олинганларнинг рўйхатини эълон қилган ва уларни топиш ҳамда ушлашда халқнинг кенг доиралари фаол иштирок этган...
11:10Эронда собиқ президент намойишчиларнинг судланишини қоралаши ўзбекларни ўйлантириб қўйиши керак
Эронда июнь ойида ўтказилган президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойишларида иштирок этганлардан тахминан 100 киши устидан шанба куни суд бошланди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Ҳокимият уларни тартиб бузарликда ва давлат хавфсизлига таҳдид солишда айбламоқда. Намойишчилар юрт ташқарисидаги мухолифат вакиллари билан алоқада бўлганлари ҳам айбномалар ичида. Эроннинг собиқ президенти Муҳаммаад Хотамий бу судни танқид...
- 10:30Ўзбекистонда табиат ҳам сиёсатга ўхшаб бормоқда
Кеча кучқурун пойтахтда кучли момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақди. Ҳали саратоннинг тафти кетмай туриб, ёмғир ёққани кўпчиликни ажаблантирди. Август бошига хос бўлмаган бундай ҳолатни кўпчилик сўнгги марта қачон кузатганини ҳам эслай олмайди. Табиатни эски ҳисоблар билан ўлчайдиганларга кўра, 5-6 августга қадар саратон чилласи ҳисобланади ва бу пайтда ёғингарчилик бўлмайди. Бироқ мамл...
- 04:25Қарши бош каналлари бошқармаси раҳбарияти устидан суд ниҳоясига етди
Бундан бир неча кун муқаддам Қарши бош каналлари бошқармаси раҳбарлари устидан жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судида давом этаётган маҳкама ниҳоясига етди. Бошқарма маъмурияти директори Рустам Очилов ҳамда ҳисобчи, насос бошлиқлари шартли муддатларга кесилиб, икки йилгача мансабдор бўлиб ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бош бошқарма бошлиғи Нозим Раҳматуллаевнинг иши эса қайта терговга ...