Кундалик хабарлар - 30 July 2009
18:48Эзгуликчи журналист Дилмурод Саййид 12,5 йилга озодликдан махрум қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди "Эзгулик" фаоли ва журналист Дилмурод Саййидни 12 ярим йилга озодликдан махрум қилиш ҳақида хукмни ўқиди. Харбий дала судларига хос махфий ҳамда тезкорлик билан ўтказилган маҳкама жэараёнига на адвокатлар, на қариндошлар, ҳеч ким қўйилмади. Бу эса суд хукми Ўзбекистон хукуматининг сиёсий қарорини қонунлаштирганини англатади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Э...
- 14:21Барак Обама: США начинают выходить из экономического кризиса
Президент США Барак Обама в среду заявил, что его энергичные меры по стимулированию национальной экономики помогли стране увидеть "начало конца рецессии", сообщает агентство Reuters. Барак Обама подписал закон об антикризисных мерах в феврале этого года. Пакет мер предусматривал выделение 212 миллиардов долларов на налоговые субсидии для бизнеса и физических лиц, 267 миллиардов долларов в виде прямых бюджетных вливаний и 308 миллиардов долларов в виде бюджетных ассигнований, предназначенных н...
- 13:27АҚШ Покистоннинг Сват водийсидаги ғалабаларига унчалик ишонмайди
Маълумки, АҚШ маъмурияти Покистон ҳукуматини Толибонга ён босишда айблагандан кейин, шу йил апрель ойида Покистон қўшинлари ислом экстремистларнинг позицияси мустаҳкам бўлган Сват водийсида Толибон жангариларига қарши ҳужум бошлаган эди. Покистон расмийлари 1800 жангари ва бир қатор дала қўмондонлари йўқ қилинганини гапиришди. Айни замонда, водийдан 2 миллион атрофида тинч аҳоли қочиб кетди ва қочқин мақоми...
- 12:42Япон элчиси ва мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари янги нота имзолади
Кеча Япониянинг мамлакатимиздаги элчиси Сутому Хираока ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Қосимов ўртасида навбатдаги алмашинув ноталари имзоланди. Бугунги нота кадарлар тайёрлаш тизимида талабаларни стипендия билан таъминлаш ҳақидаги ўнинчи ҳужжат бўлиб, унинг қиймати 2,6 миллион АҚШ долларига тенг. Бу маблағ эвазига келгуси ой бошида 15 нафар юртдошимиз кун чиқар мамлакатга таҳсил олиш учун жўнаб кетади.
12:14Тожикистон ҳам Россияга қарши қилиқлар чиқармоқда
Русларнинг “Коммерсантъ” газетасида бугун чиққан мақоланинг мазмуни хабар сарлавҳасидаги фикр йўналишидадир. Газета мухбирининг ёзишича, бугун Тожикистонга келаётган Россия президенти Дмитрий Медведевни қийин музокаралар кутади. Аслида, Медведевнинг бу ташрифдан мақсади - Сангтудин ГЭСининг очилишида қатнашиш. Аммо, музокаралар учун эҳтиёж бор, янги муаммолар ҳам кўпайган. Тожикистон ўз ҳудудида жойлашган русларнинг 201- ҳа...
- 11:29Иссиқкўлда КХШТ саммитида муҳим масала кўрилади, Ўзбекистон ҳукумати ва мухолифат бунга қарши
Аввал хабар берганимиздек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг норасмий саммити 31 июль – 1 август кунлари Иссиқкўл бўйида ўтказилади. Саммитнинг кун тартиби маълум эмас, балки, у норасмий бўлгани учун, аниқ кун тартиби ҳам йўқдир. Аммо, кеча Россия президентининг ёрдамчиси Сергей Приходько ИНТЕРФАКС-АВН агентлигига КХШТнинг Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучлари учун Қирғизистонда база яратиш масаласи Иссиқкўлдаги самми...
- 10:40Молдовадаги сайловларни москвапараст коммунистлар ютмоқда
Кеча ўтказилган парламент сайловларининг илк натижаларига кўра, Коммунист партия биринчи ўринда. Ҳозиргача, умумий бюллетенларнинг 44 фоизи саналган. Овозлар тақсимоти қуйидагича бўлибди: Коммунистик партия – 48,1% Либерал-Демократик партия - 14,8% Демократик партия - 13,1% Либерал партия - 12,2% Бизнинг Молдова альянси - 7,3% Агар кескин ўзгаришлар бўлмаса, москвапараст коммунистлар яна ҳокимиятда қолишади. Бу мамлакатда президент ҳам парламентда са...
- 02:25ЗАГС мудири 15 йилга озодликдан маҳрум этилди, лекин...
Наманган шаҳридаги ЗАГС (ФҲДЁ) бўлимларидан бирининг мудираси Назира Каримова ҳужжатларни сохталаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда пора олиш айби билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Маълум бўлишича, мудира бундан бир муддат муқаддам маҳаллий куёв болалардан бирининг паспортидаги никоҳ тамғасини йўқ қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари миқдорида пора олган. Бу - Ўзбекистондек порахўрл...
- 01:41“Бирлик” Қирғизистонда Россиянинг ҳарбий базаси яратилишига қарши
Рус оммавий ахборот воситаларида Қирғизистон ва Россия Ўш ёки Боткент вилоятида Россиянинг харбий базасини яратиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Баъзи хабарларда Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТга) аъзо бўлган давлатларнинг Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучлари учун база яратилиши ҳақида гапирилган эди. Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев эса, “Нью-Йорк таймс” газетасига берган интервьюсид...
- 01:16Қора бозорда доллар қутурди: сабаб икки хил...
Айни кунда Ўзбекистон қора бозорида АҚШ долларининг нархи рекорд даражага етди: 1 АҚШ доллари - 2000 сўм! Кузатувчилар бунинг сабабини икки хил талқин қилишмоқда. Яъни, биринчи сабаб - абитурентларнинг ўқишга кириши ва олий ўқув юртлари маъмуриятига бериладиган пора пулларининг валютага айлантирилиши билан боғлиқ долларга эҳтиёж. Иккинчиси, муқаддас Ҳаж зиёратига бориш учун чўтал йиғиш кампаниясининг бошланиши. М...