Кундалик хабарлар - 14 April 2011
- 08:12Ўзбекистонда яна 5 та ломбард иш бошлади
Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки кеча Avista Platina Lombard, Shahruza Kredit, Billur Tong Yulduzi, Sergeli Kredit ҳамда Kristal Kredit деб номланган ломбардлар фаолиятига лицензия берди. Қимматбаҳо буюмларни гаровга қўйиб қарз олса бўладиган, ярим-судхўр деса ҳам бўлаверадиган ширкатларга аҳолининг эҳтиёжи кундан кунга ошиб бораётган ҳозирги даврда бу ломбардларнинг ошиғи олчи бўлади. Шу кунгача Ўзбекистонда бор-йўғи 63...
- 07:35Тошкентда автобус ҳалокатга учради
Кеча Тошкентда Қўйлиқ-Ўртаовул йўли бўйлаб кетаётган Izuzu русумли 130-йўналишдаги автобус Камаз автомобили билан тўқнашиб кетди. Қўйлиқ бозори ёнида рўй берган ҳодиса туфайли 20 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олди ва уларнинг аксарияти шифохоналарга етказилди. Мазкур йўл ҳаракат ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Жабрланувчилар орасида аҳволи бирмунча оғир юбўлган кишилар бор.
- 01:04Наркоташмачи юртдошимиз Ўш-Бишкек йўлида қўлга тушди
Ca-News интернет нашри маълумотига кўра, Ўш-Бишкек йўлининг Жалолобод вилояти Новкент тумани Калинин қишлоғи ҳудудида 393 грамм гашиш наркотик моддасини олиб кетаётган юртдошимиз қўлга тушибди. Ўзининг шахсий Тико автомашинасида тирикчиликнинг қалтис йўлини танлаган ҳамюртимиз қирғиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари томонидан ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари бормоқда. Қирғиз хабарчилари ...
- 00:35Зиндондаги Мурод Жўраевнинг қайин отаси оламдан ўтди
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан қамоқда ушлаб келинаётган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, Муборак шаҳар Кенгашининг собиқ раиси Мурод Жўраев хонадонида яна бир йўқотиш бўлди. Ўтган куни мухолифатчининг мазлума рафиқаси Холбека Жўраеванинг отаси 74 ёшида оламдан ўтди. Марҳумнинг яқинларига сабр-тоқат тилаймиз. Отахонни Аллоҳ раҳматига олсин!
- 00:19Тошкентда хуфялар кенгашмоқда
Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг хуфябошилари Тошкентга келишган. Улар террорчилик, наркобизнес сингари анъанавий жиноятларга қарши кураш ниқоби остида мавжуд вазият, хавфсизлик ҳамда ҳарбий инфратузилмаларни хавфдан ҳимоя қилиш масалаларни кенгашмоқда экан. Учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳам қатнашаётгани маълум бўлди. Тахмин қ...
- 23:53Денов туман ҳоким Баҳром Маматқулов юрак хуружига учради
Сурхондарёдан олинган хабарда айтилишича, Денов тумани ҳокими Баҳром Маматқулов учинчи марта ўткир ишемик инсультни бошдан ўтказди. Ҳозирда авволи бирмунча яхши экани айтилаётган ҳокимнинг юзи қийшайган, тилсиз. Ҳокимятдагилар Маматқуловнинг энди лавозимини ҳам топшириши мумкинлигини айтмоқда. Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов ўтган йили мамлакат тимсоли бўлган миршаблардан бирини дўппослаб...
- 23:35Минск метросидаги портлатиш қилганлар қўлга олинибди, Лукашенко баҳонада мухолифатдан қутилмоқчи, Ўзбекистонда бўлгани каби, айб аҳмоқ мухолифатнинг ўзида
Ўтган куни кечқурун Минск шаҳар метросининг “Октябрьская” станциясида уюштирилган портлаш натижасида ўлганларнинг сони 12 га чиқди. Касалхоналарда оғир аҳволда ётганларнинг сони 30 атрофида. Расмий хабарларга кўра, кеча кечқурун ўша портлашни уюштирган икки киши хавфсизлик хизматлари тарафидан қўлга олинганини мамлакат президенти Александр Лукашенконинг ўзи эълон қилди. Аммо, унинг айтган сўзлари бир тош билан икки қушни уришга мўлжалла...
- 23:09Ислом Карим Кремлга сим қоқди
Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведов ҳамда Ислом Каримнинг кечаги телефон орқали суҳбати бугунги маҳаллий матбуотнинг бош мавзуига айланди. Хабарларга кўра, икки президент савдо-иқтисодий масалаларда ташқари араб мамлакатларидаги вазият, хавфсизлик ва кўчма инқилоб таҳдиди ҳақида сўзлашган. Суҳбат Ислом Каримнинг ташаббуси билан бўлган, демак, режимбошимиз вазиятдан ҳис этаётган ташвишини энди ортиқча яширмаё...
- 22:41Тўйтепада портлаш: 6 киши қурбон бўлди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани маркази - Тўйтепадаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида кеча содир бўлган портлашда 6 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши шифохонага етказилган. Бу ҳақдаги маълумотни туман прокуратураси тасдиқлади, аммо тергов ишлари бораётгани боис тафсилотларни очиқламади. Тўйтепаликларнинг таъкидича, воқеа жойига кечанинг ўзида ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёев келиб кетган. Портлаш газ баллонидан нотўғри ф...
- 21:44Наманганда навбатдаги масхарабозлик – Ислом Карим нутқининг муҳокамасига бағишланган семинар
ЎзА агентлигини хабарига кўра, ўзбеклар ош-овқатни ҳам унитиб, Ислом Кaримнинг 2010 йил 12 нoябрдa бўлиб ўтгaн Oлий Мaжлис пaлaтaлaрининг қўшмa мaжлисидaги “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” мaърузaси мaзмун-мoҳиятини чуқур ўргaниш мaқсaдидa жoйлaрдa дaвлaт бoшқaруви oргaнлaри, фуқaрoлик жaмияти институтлaри вaкиллaри, дeпутaтлaр, сиёсaтшунoслaр иштирoкидa ...