Кундалик хабарлар - 16 April 2011

  • 04:05Россия миграция хизмати: Марказий Осиёликлар жонга тегди

    Россия Федерациянинг миграция хизмати ва наркотикларни назорат қилиш давлат қўмитаси маъмурлари Давлат Думасига Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларининг бу юртга киришига муайян чекловлар киритиш ёки виза тартиби жорий қилиш талаби билан чиққан. Ҳатто айрим депутатлар бу таклифнинг ўз вақтида берилаётганини олқишлашибди ҳам. Ҳозирча Думанинг ёпиқ мажлисижа кўрилган бу масала жамоатчилик томонидан ҳам қўллаб-...

  • 03:26Миллий Унисерситетда медиа форум бошланди: форум даражаси кутилганидан ҳам паст

    Бугун Ўзбекистон Миллий Университетининг Маданият саройида бошланган талабаларнинг анъанавий медиа форуми кутилганидан ҳам паст савияда ўтмоқда. Ўтган йили 200 чоғли талаба иштирок этган мазкур форумда бу гал 43 талаба ва тахминан 10 та маъмур қатнашаяпти. Форумга асосан Ўзбекистон Миллий универститети вва Жаҳон тиллари университетининг журналистика бўлими талабалари, Тошкент Давлат Санъат институтининг санъат журналистикаси бўлими ёшлари йиғилишган. Бу ерда а...

  • 01:50Афғонистон ва Индонезияда ўлимчи-террористлар яна қон тўкишди

    Афғонистонда Қандаҳор вилояти полициясининг бошлиғи Хон Муҳаммад Мужоҳид ўз иш кабинетида ўлдирилган. Қандайдир йўл билан унинг олдига киришга муваффақ бўлган ўлимчи террорит ўз-ўзини портлатиб, полиция бошлиғини ҳам ўзи билан у дунёга олиб кетган. Табиий, у ўзи жаннатга тушишига, Хон Муҳаммад Мужоҳид эса дўзахга тушишига ишонади. Тўғрироғи, уни шундай бўлишига ишонтиришган. Дунёда энг катта мусулмонлар мамлак...

  • 01:21Сенсация: Италия Бош вазири Берлускони Ислом Каримни «Expo Milano 2015» кўргазмасига таклиф қилибди

    Итальян ҳукуматининг бу таклифномасини топшриш учун Ўзбекистон Тшақи ишлар вазирлигига келган Италиянинг мамлактимиздаги элчиси Жованни Ричулли баҳонада ўзаро муносабатлар, икки томонлама ҳамкорлик масалаларида расмийлар билан маслаҳатлашибди. Номидан келиб чиқилса, «Expo Milano 2015» деб номланган халқаро кўгазма 2015 йилда ўтказилади. Шундай экан, итальянлар таклифнома беришда бироз шошишган кўринади: 2015 йилгача Ислом Карим борми-йўu...

  • 00:41Ўзбекистон авахтасида Тожикистон фуқаросини жон таслим қилди

    Навоий вилояти ҳудудидаги жазони ижро этиш муассасаларидан бирида жазо муддатини ўтаётган Тожикистон фуқароси Шерали Азизов тўсатдан вафот этган, деб хабар беради Тожикистонда иш олиб борадиган Азия-Плюс сайти. Маълум бўлишича, унинг отаси Ҳайитали Азизов ўғлини кўриш учун қамоқхонага келган, унга ўғлининг юраги тўсатдан тўхтаб қолганини айтиб, қабрини кўрсатишган. Ҳайитали ака эса ўғлини сўнгги марта кўрганида унинг соппа-соu...

  • 00:21Пора билан қўлга олинган Фориш тумани ҳокими оқланди, пора берган жазоланди

    Шу йилнинг 7 январида Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими Эшбек Муҳаммадиевнинг 3000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда МХХнинг Жиззах вилояти тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Муқаддам Жиззах шаҳар ИИБнинг тергов бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган бу одамнинг ҳукумат бошлиғи Мирзиёевларга қуда эканини ҳам таъкидлагандик. Афтидан, султон суягини хорламас, деганла...

15 April 2011
  • 22:14Ўрис мухолифатида навбатдаги масхарабозлик: “Яблоко” партиясининг лидери президент бўлишга тайёр эмас эмиш

    ИТАР-ТАСС агентлигининг хабарига кўра, мухолифатдаги “Яблоко” партиясининг раиси Сергей Митрохин 2012 йилда бўладиган президент сайловида қатнашмоқчи эмас. Агентлик Митрохиннинг “Эхо Москвы” радиосига берган интервьюсидаги қуйидаги сўзларни келтиради: “Ўйлайманки, ҳали менинг вақтим келмади, сиёсий тажрибамни орттиришим керак”. Маълумки, сиёсий партияларнинг асосий мақсади – ҳокимиятга келиш, мамлакат раҳбариятига ўз одамларини келтириш. АҚ...

  • 20:59Россия миллиардерларининг сони учдан бирга ортти, молиявий саводсиз Ислом Карим тахтда экан, Ўзбекистонда катта бойлар бўлмайди

    Машҳур Forbes журналининг русча версияси Россиянинг энг бой тадбиркорлари рўйхатини эълон қилди. Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, бой бизнесменлар рўйхатига 100 эмас, 200 киши киритилган. Сўнгги йилда россиялик миллардерларнинг сони 62 дан 101 га чиқибди. Рўйхатдаги 200 кишининг умумий бойлиги $ 499 млрд бўлса, биринчи 100 ликка кирганларнинг бойлиги $432 млрд. Рўйхатнинг биринчи ўнлигида қуйидаги исмлар бор: Владимир Лисин - $24 млрд Алексей Мордашов - $18,...

  • 13:10Ғазода салафийларнинг ваҳшийлиги Ўзбекистон режимининг тилини узун қилади

    Кеча видео-баёнот тарқатган ғазолик Салафийлар гуруҳи италиялик журналист Витторио Арригонини ушлаб турганини, агар Ғазода ҳукмрон бўлган “Хамас” тарафидан бир ойча аввал ҳибсга олинган ўз лидерлари 30 соат ичида озод қилинмаса, италиялик ўлдирилишини билдирганди. Бугун ўша италияликнинг ўлиги бир ташландиқ уйдан топилган. Reuters агентлигининг хабарида айтилишича, бу италиялик бир неча йилдан бери Ғазаода яшар экан ва асосан филистинликла...

  • 08:34В Аргентине осужден пожизненно бывший диктатор Рейнальдо Биньоне

    Аргентинский диктатор Рейнальдо Биньоне приговорен к пожизненному тюремному заключению за пытки и массовые убийства политических оппонентов, пишет Buenos Aires Herald. Биньоне был последним лидером военной хунты, правившей Аргентиной с 1976 по 1983 годы. В апреле 2010 года он был признан виновным в причастности к похищениям, пыткам и убийствам 56 человек на военной базе в пригороде Буэнос-Айреса и приговорен к 25 годам тюрьмы. Также в рамках рассматривавшегося в четверг дела признан вин...