Кундалик хабарлар - 13 April 2011

12 April 2011
  • 06:17Минск метросидаги портлаш теракт деб топилди

    Белорусиянинг Бош прокуратураси Минскнинг “Октябрьская” станциясидаги 11 кишини ҳаётини олиб кетган портлашни террористик акт деб эълон қилди. Бу факт бўйича жиноий очилган, Бош прокурорнинг ўринбосари Андрей Швед раҳбарлигида тергов гуруҳи тузилган. Портлаш теракт эканлиги аввалданоқ сезилиб турган бўлса ҳам, кўринишидан, Белорусиянинг диктатори Лукашенко бу сўзни ишлатишга аввал рухсат бермаган. У ўзи чақирган йиғилишдагина портлашни теракт де...

  • 04:39Ривальдо чучварани хом санаётган кўринади

    Бир муддат Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида тўп сурган бразилиялик футбол юлдузи Ривальдо “Zeromax GmbH” Ўзбекистон-Швейцария ширкатининг банкротлиги муносабати билан Швейцария судига мурожаат қилибди. Бу ҳақда маълум қилган Bild нашри футбол юлдузининг Ўзбекистонда ўйнаган ўйинлари учун 16 миллион евро миқдорида гонорар ундириб беришини сўраётганини таъкидлаган. Футболчининг айтишича, Ўзбекистон томони унга биринчи йил учун келишилган м...

  • 04:04При взрыве в минском метро погибли 11, пострадали больше 100 человек, это может быть выгоден властям

    Президент Белоруссии Александр Лукашенко на экстренном совещании заявил, что в результате взрыва в минском метро погибли 11 человек, еще около 100 человек обратились за медицинской помощью. Об этом сообщает агентство БЕЛТА. Лукашенко потребовал от силовых ведомств страны ежедневно сообщать о ходе расследования взрыва на станции «Октябрьская» в центре Минска. «Результаты должны быть каждый день. Работайте день и ночь... Мужики, нам брошен серьезный вызов, нужен адекватный ответ и он должен ...

  • 03:49Нью-Йоркда илк ўзбек театри очилди: у ишини ифлосликдан бошламоқчи

    АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида иш бошлаган илк ўзбек театри шу йилнинг 13 май куни “Кулгу ва қўшиқ кечаси” номли концерт дастурини намойиш қилади. Бадиий раҳбар Сиддиқ Санаев етакчилигидаги театр труппаси томонидан ижро этиладиган театрлаштирилган шўх куй-қўшиқлар чиптаси атиги 25 АҚШ долларидир. Томошада масхарабозлар, отарчилар муқом қилиб, йиғилганларни хушнуд этади. Томошанинг 13 майда қўйилиши сабабл...

  • 03:18Виждон асири умрбод қамоққа маҳкумми? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №15, 11.04.2011)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент шаҳар Сирғали тумани Мағриб 7-уй 4-хонадонда яшовчи пенсионер Исмоилжон Халилов 1976 йилда туғилган фарзанди Дилшоднинг 1999 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159- моддаси 3- қисми билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинганини таъкидлаган. Жазо муддатини ўтиш даврида ўғлига нисбатан муассас...

  • 01:53Минск метросидаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди, воқеанинг сабаби номаълум

    Бугун кечга яқин Минск метросининг “Октябрьская” станицясида юз берган кучли портлаш натижасида 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ярадор бўлган. Портлаш зарбаси қўшни станцияларда ҳам сезилгани айтилмоқда. Органларнинг ходимлари воқеани тасмага олаётганларнинг камераларини ҳам тортиб олишаётган эмиш. Портлашнинг сабаби ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот ҳеч ким тарафидан тарқатмади. Ҳар ҳолда теракт б...

  • 01:03Қозоғистон ҳукуматида битта муҳим ўзгариш бўлди, янги бош дипломат тайинланди

    8 аперль куни инаугурация маросими ўтиши биланоқ, янги-эски президент Нурсултон Назарбой гўёки парламентдаги кўпчиликнинг таклифига асосланиб, янгиси сифатида уйғур аслли эски Бош вазир Карим Масимовни лавозимида қолдиришни лозим топганди ва парламент уни дарҳол тасдиқлаганди. Шундан бери НН Бош вазирнинг таклифи билан янги бош вазир ўринбосарлари ва янги вазирларни тасдиқлловчи фармонлар имзолаш билан машғул. Энг қизиғи, янгилар – эскиларнин...

  • 00:42Миср Ҳусни Муборакнинг йўлига қайтмоқда, бу - ўзбекларга ҳам дарс бўладиган воқеадир

    “Чегара билмас репортерлар” ташкилотининг билдиришича, Миср Ҳарбий Суди блогер Майкл Набил Санадни Ҳусни Мубракка қарши ўтказилган намойишлар пайтида ҳарбийлар қилган зўравонликлар ва ҳозир улар олиб бораётган сиёсатни танқид қилгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этган. 25 ёшли блогер 28 март куни ҳибсга олинган ва унга ҳарбий муассасаларни ҳақорат қилиш, улар ҳақида ёлғон маълумот ...

11 April 2011