Кундалик хабарлар - 20 October 2012

  • 05:52Ўзбекистон Савдо-Саноат-Палатаси Душанбега вакил юборишдан қочди

    Кеча Тожикистон пойтахтида МДҲ давлатлари Савдо-Саноат-Палаталари (ССП) раҳбарлари Кенгашининг 10-чи, юбилей мажлиси бўлиб ўтди. 2002 йили Москвада ташкил этилган Кенгашга 9 мамлакат ССП раҳбарлари кирган бўлса, кейинчалик (2003 йили) Украина қўшилган, кейинчалик Гуржистон чиқиб кетган. Душанбедаги йиғилишга Ўзбекистон, Озорбайжон ва Арманистон вакиллари келмаган. Озорбайжон ва Арманистон ўз вақтида узр сўраб, вакил юбориш имкони бўлмаганини билдирган,...

  • 04:22Футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори вафот этди

    16 октябрь куни Ўзбекистон Футболини Қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ижрочи директори Жаҳонгир Маҳмудов 56 ёшида вафот этди. Унинг жасадини “Минор” қабристонига қўйишди. Жанозада давлат ва жамоат арбоблари, спортчилар иштирок этишди. Марҳумнинг яқинларига кўра, у юрак хуружидан вафот этган. Жаҳонгир Маҳмудов дейди, “Ўзбекистон футболи” газетаси ходими, 2000 йилдан Ўзбекистон Футбол федерациясида меҳнат фаолиятини бошлаган. У ...

  • 03:39Турк элчихонаси: ўзбекистонликлар учун иммиграция қоидалари ўзгармаган

    Бир муддат аввал қатор интернет нашрларида Ўзбекистон фуқароларининг Туркияга кириш тартиблари ўзгаргани, яъни Туркия томони ўзбекларнинг ҳамёнида 2000 АҚШ доллари ва меҳмонхонанинг брони мавжудлигини сўраши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди. Аксинча, ўзбекларнинг мамлакат ичкарисига қўйилмаслиги мумкинлиги ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси гап чиқарган. Лекин бугун Туркиянинг Ўзбекистондаги...

  • 03:16Сенсация: Ўзбек веб матбуоти мигрантлар масаласини тилга олди

    Оvoza.uz нашри Санкт-Петербургда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келганларнинг фарзандларини мактабга жойлашда ҳамда рус тилини ўргатишда ёрдам берувчи янги дастур ишга тушгани ҳақида хабар қилди. Ўрта Осиёлик Меҳнат Мигрантларига Ёрдам Фонди раиси ўринбосари Ихтиёржон Қўзибоев мазкур интернет нашрига интервью бера туриб, фонднинг 2012 йил май ойидан бери “Петербург болалари” лойиҳаси кўнгиллилари билан ҳамкорлик қилаётга...

  • 02:52Тошкентда самолётларни таъмирлайдиган янги корхона барпо этилади

    Бу ҳақда ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати маҳаллий расмийларга таяниб хабар берган. Хабарга кўра, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси (яъни Ўзбекистон Ҳаво Йўллари) АҚШнинг Boeing ширкати мутахассислари билан бу ҳақда келишиб олибди. Марказий Осиёда самолётларни таъмирлаш бўйича илк иншоот аввалдан фаолият олиб бораётган Uzbekistan Airways Technics корхонаси базасида бунёд қилинади. Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат муқаддам пойтахтдаги Чкало...

  • 02:25"Корея Телеком" мамлакатимизда янги симсиз технологияларни жорий этмоқчи

    Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги хабарига кўра, кеча Агентликда юртимизда меҳмон бўлиб турган “Корея телеком” корпорациясининг президенти ва бош ижрочи директори жаноб Ли Сук Чо бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилган. Учрашувда телекоммуникациялар ва ахборот-коммуникация технологияларининг энг янги йўналишларида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Томонлар телекоммуникация технологи...

  • 01:42Швейцария элчиси мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини тугатмоқда

    Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария Конфередерациясининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Анн Боти учун анъанавий қабул маросими уюштирилган. Расмий хабарга кўра, қабул чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа ҳамкорлик соҳаларида Ўзбекистон-Швейцария фаол мулоқоти икки давлат манфаатларига бирдай мос келиши қайд этилган. Анн Б...

  • 01:03Гуржистонда парламент сайловларининг ниҳоий натижалари эълон қилинди

    Марказий Сайлов Комиссияси эълон қилган маълумотлар қуйидагича: “Гуржилар орзуси” коалицияси 54,97%, “Умум-Миллий Ҳаракат” партияси 40,34% овоз олда. Бошқа партиялар 5 фоизли тўсиқдан ўтолмадилар. Шундай қилиб, 150 кишилик парламентда “Гуржилар орзуси” 85, “Умум-Миллий Ҳаракат” 65 ўринга эга бўлди. Парламентининг биринчи мажлиси 21 октябрь куни Кутаисида парламент учун махсус қурилган янги бинода Пр...

19 October 2012