Кундалик хабарлар - 24 October 2012

  • 01:28Режимбоши режим хизматколарини тақдирлади, э.. кечирасиз, Ислом Карим бир гуруҳ миршабларни мукофотлади

    25 октябрь мамлактимизда милиция ходимларининг касб байрами ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун Президент Ислом Карим ўзбек милициясининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, мамлакатимизнинг турли нуқталарида фаолият олиб борраётган бир гуруҳ миршаблар “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари, “Жасорат” ҳамда “Содиқ хизматлари учун” медалллари билан тақдирланган. Матбуотда эъ...

  • 00:53Ўзбекистонда янги молия муассасаси пайдо бўлди, аммо ўзбекларга бундан фойда бўладими?

    Аммо иқтисодиётимизга бундан фойда бўлади, деб айтиш мушкул, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки матбуот хизматига кўра, бугун “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” номли кредит бюросига лицензия берилган. Мазкур янги молия муассасаси фақат Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади. Марказий Банкка кўра, Кредит бюроси кредит ахбороти субъектининг кредит тарихини, яъни кредит ахбороти субъектини идентификациялаш имконини берадиган, унинг ...

  • 00:06Ўзбекистонда хушхабар ҳам бор: Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода озодликка чиқди

    Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг 2011 йил 2 июлдаги ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) нинг озодликка чиққани бугун маълум бўлди. Мухбиримиз билан телефон орқали сўзлашган Турсунбек Тўразода ўзининг бир муддат аввал уйига қайтганини маълум қилди. Шу йилнинг августида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 64/48...

23 October 2012
  • 21:28Россия мухолифатининг Координацион Кенгаши сайланиши тарихий воқеа, энди тарихий натижалар керак

    Россия ўтган йили парламент сайловлари вақтида бошланган норозилик намойишлари, Путиннинг режимини яхшигина силкитиб қўйди, аммо йиқитолмади. Бунинг асосий сабаби мухолифатнинг ҳали озчилик эканлигидаҳам эмас, тарихдан маълумки, муҳим сиёсий жангларни кўпинча айнан озчилик ютган, Россия императорлик мавеини йўқотаётганини тан олишни истамаган кўпчилик, у мавқени сақлаб қолишга ваъда бераётган Путинни қўллаб-қувватлаётганида...

  • 19:21“Бизнес қилиш” рейтингида ҳам Ўзбекистон охирги ўринда

    Жаҳон Банки бизнес олиб бориш учун қулайликларнинг даражасини кўрсатувчи “Doing Business 2013 - Бизнес қилиш 2013” рейтингиларини эълон қилди. Марказий Осиёда биринчи ўрин Қозоғистонда, унинг дунё бўйича ўрни 49. Ундан кейин Қирғизистон (70-чи ўрин), Тожикистон (141-ўрин) ва ўзимизнинг жонажон Ўзбекистон (154-чи ўрин). Хабарларда, нима учундир Туркманистоннинг номи тилга олинмаган. Рус ахборот агентликлари Россия бу рейтингда 118-чи...

  • 19:11Нурсултон Назарбой ЕИ ва Қозоғистон ўртасида инновацион ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилмоқда, Ислом Карим бундай сўзларни билмаса ҳам керак

    Австрияга расмий ташриф билан келган Қозоғистон президенти бу давлатнинг раҳбарлари билан учрашиш билан чекланмасдан, замонавий давлат раҳбарига ярашадиган кўп қиррали фаоллиу ҳам кўрсатмоқда. Бугун у Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида илмий-техникавий инновацион ҳамкорлик масалалари билан шуғулланадиган европалик экспертлар билан учрашибди. Бу муҳим учрашувнинг тафсилотлари ўзбеклар учун унчалик қизи ...

  • 18:05Туркия: Қурбон байрамига - “ҳа”, Жумҳурият кунига – “йўқ”ми?

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, Туркия ҳукумати бу йил Қурбон байрамини 25 октябрга белгилади ва арафа куни бўлган 24 октябрдан Жумҳурият куни бўлган 29 октябргача 6кунлик таътил эълон қилди. Ҳокимиятда бўлган Туркиянинг исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси очиқча бўлмаса ҳам, турли ўйинлар билан бу мамлакатни дунёвийликдан исломий йўлга буриш ҳаракатида эканлигини ҳамма кўриб турибди. Улар учун бу йўлдаги энг ватта тўс...

  • 12:35“Foohosha”ни қутқариш керак, Хитой элчиси кутиб турса ҳам бўлардику!

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида берилган хабарга кўра, сўнги кунларда Хитой, Швейцария ва Россия элчилари вазирликда қабул қилинибди. Хабарда шунчалик умумий гаплар айтилганки, бундай учрашувларининг нимага кераги бор ўзи, деган савол туғилиши ҳам ғоят табиийдир. Аммо, ақли бор одам элчилар билан нималар гаплашилганини, энг камида, Швейцария ва Россия элчилари билан нималар гаплашилганини тахмин қилиши қийин эмас. Ўз-ўзидан ма...

  • 01:45Ассоциациялар сони яна биттага кўпаяди: бу сафар ошпазларнинг боши бирикди, ўзбек хурсанд

    Маҳаллий газеталар Ўзбекистон ҳукумати томонидан умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Ошпазлар Ассоциациясини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги маълумотларни тарқатишмоқда. Ҳукуматнинг мазкур қарори миллий таомларимизни сақлаб қолиш ва оммалаштириш, халқаро ...

  • 01:16Таниқли хонанда Зиёда автоҳалокатга учради

    Шу йилнинг 20 октябрь куни таниқли эстрада хонандаси Зиёда (Қобулова) Тошкентнинг Навоий кўчасида автоҳалокатга учради. Пойтахтдаги "Висол" тўйхонасига кетаётган хонанда ўтирган автоулов қаттиқ шикастланган ва Зиёданинг ўзи Тошкент Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказига келтирилган. Маълумотларга кўра, хонанданинг аҳволи қониқарли, автоҳалокат юзасидан суриштирувлар олиб борилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону