Кундалик хабарлар - 19 October 2012

  • 06:25Қозоғистон Сенатида келаси йиллар бюджет лойиҳаларининг тақдимоти бўлди, уларни Ўзбекистон билан солиштирсак даҳшатга тушасиз

    Сенатнинг вице-спикери Александр Судьин иштирок этган тақдимотда Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Ерболат Досаев ҳамда Молия вазири Болат Жамишев давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидаги афзалликлар/приоритетлар ва яқин уч йилнинг бюджет лойиҳалари ҳақида тафсилотли маълумотлар бердилар дейилади Казинформнинг хабарида. 2013-2015 йиллар учун Қозоғистон Давлат Бюджетининг даромад ва харажат қисмлари ...

  • 05:53Ислом Карим тўрт элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    Бугунги расмий хабарларда таъкидланишича, Оқсаройда Президент Ислом Карим Германиянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиси Аристида Эмил Фенстер, Уммон Султонлигининг элчиси Муҳаммада бин Саида бин Муҳаммад аль-Лавати, Чехия Республикасининг элчиси Гинэк Пейха ва Эрон Ислом Республикасининг элчиси Али Мардоний Фардлардан ишонч ёрлиғини қабул қилди. Ўзаро мулозамат руҳидаги учрашувларда мазкур мамлакатлар билан муносабатлар истиқболига оид масал...

  • 05:23АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди

    Бу ҳақдаги қисқа расмий хабарда АҚШ Ҳарбий транспорт қўмондонлиги қўмондони, генерал Уильям Фрейзер III етакчилигиджаги делегациянинг Ўзбекистон–АҚШ муносабатлари истиқболи, мавжуд келишувларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилгани айтилади. АҚШ элчилигининг таъкидлашича, АҚШ делегацияси учрашувда Афғонистонга Ўзбекистон орқали юк олиб ўтишга алоқадор Шимолий Таъминот Тармоғига ...

  • 02:16"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Урумчига ҳам авиарейс очмоқчи

    Шу кунлардаги хабарларимздан бирида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" келажакда номи Исломобод деб ўзгартириладиган Тошкентдан Покистоннинг пойтахти Исломободга янги авиарейс очаётганини билдиргандик. Ҳафатада икки марта бўладиган рейсларнинг биринчиси 31 октябрда иш бошлар экан. Сўнги хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳаво йўллари" Уйғуристоннинг пойтахти Урумчига ҳам авиарейс очмоқда. Аммо, бунга оид тафсилотлар ҳали йўқ. Шундай бўлса ҳам...

  • 01:50Ўзбекистон “қора бозори”да валюта нархи барқарорлашди

    Бугун пойтахтнинг қатор бозорлари ва нуқталарида жойлашган “қора бозор”ни кузатган мухбирларимиз АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати бирмунча мўътадил ва турғун нархларда қолаётгани ҳақида хабар беришди. Уларнинг таъкидича, қарийб бир ойдан бери АҚШ долларининг миллий пулимизга нисбатан қиймати 2680-2700 сўмни ташкил этмоқда. Яъни, 100 АҚШ доллари бор киши 270 000 сўм санаб олади. Бироқ валюта бозорла...

  • 01:08Ҳиндистонга сайёҳ бўлиб борган ҳамюртимиз фожиали вафот этди

    Ҳиндистоннинг Гоа штатидаги Анжуна курортига дам олиш учун борган 24 яшар ҳамюртимиз Сайфулла Икромов сувга чўкиб ўлган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб хабар берган Indiatimes.com нашри Сайфулланинг дўстлари билан пляжга боргани ва чўкканини таъкидлаган. Уни қутқарувчилар сувдан олиб чиқишибди, аммо омади келмаган Сайфулла шифохона йўлида вафот этибди. Ҳамюртимизнинг жасади Бамболим курорти моргига келтирилгани хабарда таъкидланган...

  • 00:41Гулноранинг Швейцарияда ҳибсга олинган одамлари қўйиб юборилди

    Швейцария маҳкамаси томонидан пул ювишда гумонланиб, шу йилнинг 29 июль куни Женевада ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари Алишер Эргашев ва Шоҳруҳ Собиров гаров пули эвазига озод қилинди. Прокуратура мулозимининг таъкидича, бу шахслар устидан тергов давом этаевради. Гаров эвазига озод қилиш чораси суд томонидан 15 октябр куни қабул қилинган, “Озодлик”нинг ишончли манбаларига кўра, бу шахслар Тошкентга аллақачон етиб келишга...

18 October 2012
  • 22:50Саакашвилининг “Ҳокимиятга демократик йўллар билан келганлар ҳам баъзида кетиш кераклигини унитиб қўйишади” сўзларига Абдураҳим Пўлатнинг эътирози

    Руминия пойтахти Будапештда ўтаётган Европа Халқ Партиясининг қурултойида нутқ сўзлаган Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили, жумладан, қуйидагиларни гапирди: “Бир неча кундан кейин Гуржистонда янги парламент кўпчилиги ишга тушади, бошқа сиёсий куч ижрочи ҳокимиятни бошқаришга бошлайди. Бу залда ўтирган делегатлар учун бу оддий воқеадир, аммо бизнинг минтақа ва менинг мамлакатим учун бу оддий ҳол эмас. Демократия нуқтаи на...

  • 22:02Бухоро собиқ ҳокими атрофидаги чамбар торайиб бормоқда

    Собиқ ҳоким Самойдин Ҳусеновга нисбатан Бухоро вилояти МХХ бошқармаси ва прокуратураси тергов ҳаракатлари олиб бораётгани, унинг жияти Васлиддин Ҳусенов Бухоро шаҳар суди тарафидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниб ҳам бўлгани ҳақида шу йил 12 октябрдаги хабарларимизда айтилганди. Энди гал унинг ўғлига келибди. Бир қато ахборот воситалари "Озодлик” радиосига асосланиб тарқатган бугунги хабарларга кўра,...

  • 20:15“Ҳаракат” хатқутисидан: “Бирлик” ҳaқиқий ўзбeк бирлигигa aйлaнишигa мeн ишoнaмaн

    Aссaлoму Aлaйкум! Ҳурмaтли тaҳририят. Яқиндa "Бирлик" Пaртияси лидeри Aбдурaҳим Пўлaт жaнoблaри билaн бўлгaн суxбaтдaн сўнг тaъсурoтлaр тaъсиридa сизлaргa қуйидaгилaрни ёзишгa axд қилдим. (Грaммaтик xaтoлaр учун oлдиндaн узр) Тaриxни билмaслик ёмoндир. Тaриxдa бўлиб ўткaн ҳoдисaлaрдaн xулoсa чиқaрмaслик эсa aҳмoқликдир. Мeн кўпкинa тeнгқурлaрим қaтoри яқин тaриx (80-йиллaр oxири - 90 тиллaр бoши) xaқидa жудa o...