Кундалик хабарлар - 01 November 2012

  • 23:55Озарбойжон президенти Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

    Озарий матбуотининг хабарига кўра, кеча Президент Илҳом Алиев Ўзбекистонга Гусейн Гулиевни элчи этиб тайинлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Собиқ элчи Намиғ Аббосов Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигидаги лавозимлардан бирига тайинланди. Элчи Ислом Каримнинг Бокуга амалга оширган сўнгги ташрифи даврида имзоланган келишувлар ҳамда икки мамлакат ҳамкорлигининг устивор йўналишларидан келиб чиқиб, ўз миссиясига киришиши лозим.

  • 23:48Гулнора Каримнинг Москвадаги кошонаси хатланди

    Хориж ва маҳаллий матбуотнинг етакчи қаҳрамони бўлиб келаётган Гулнора Каримнинг Москвадаги нархи 10 миллион долларга баҳоланаётган уч қаватли квартираси Москва шаҳар Адлия департаменти қарори билан ҳибс қилинди. Бу ҳақда қатор ўрис нашрлари хабарларига асосланган “Свобода” радиоси маълум қилди. Москва марказида бойваччалар учун махсус бунёд қилинган “Камелот” турар-жой комплексидаги бу хонадон Россия ва Ўзбекист...

  • 23:04Қўрқоқ ўзбекларга дарс: Бу замонда на телефондаги гаплар, на пул ўтказиш, на чегарадан ўтиш оқимларини назорат қилоладиган куч йўқ, Америкада ҳам

    Ўзбеклар асрлардан бери дунёнинг энг қўрқоқ халқларидан бирига айланган. Шу сабабли, буюк Амир Темир империяси секин аста кичрайиб бориб, учта масхарабоз хонликка айланди. Улар бир-бирларининг чўкишини ҳавас билан тамоша қилиб туриб, кейин ҳаммалари йўқ бўлишди. Сўнги ўн йилларда аввал русларнинг, кейин мустақил қозоқ-қирғизларнинг сиёсати натижасида Авлиё-Ота, Туркистон, Чимкент ва Ўш каби тарихий ўзбек шаҳарла...

  • 22:28Неизвестные расписали челябинскую мечеть «оскорбительными надписями» из баллончика с краской

    Неизвестные нанесли на стену челябинской мечети «оскорбительные надписи», говорится на сайте регионального главка МВД, «В ночь с 30 на 31 октября неизвестные перелезли через забор, ограждающий мечеть на улице Пржевальского, и нанесли на стену надписи оскорбительного характера. Обнаружив надписи, служащие мечети сообщили в отдел полиции», – говорится в сообщении. На место происшествия прибыли полицейские и представители регионального духовного управления мусульман. Рядом обнаружен баллонч...

  • 21:43Ўзбек хабарчиларига дарс: Ҳамма нарсани, хусусан, миллий авиакомпаниямизнинг ишини тўғри ёритишни ўрганинг, террор таҳдиди остидаги йўловчиларнинг хавфсизлигини ҳам ўйланг

    Яқинда Olam.uz Интернет нашрининг саводсизларча тайёрланган хабарини танқид қилгандик, улар дарҳол хабарни олиб ташлашибди. Танқидга эътибор учун раҳмат, аммо хатоларни тузатиш йўлида амалий ишлар қилинса, ундан ҳам яхши бўларди. Ҳозирги танқидимизни ҳам шу маънода тушуниш керак. Ўзбекистоннинг сал кам ҳамма ахборот воситалари “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”нинг Кенгаши шу йилнинг 9 ойидаги (январь-сентябрь) ишл...

  • 12:15Legatum Institute : “Ўзбекистон дунёда фаровонлик бўйича 64-чи мамлакат”

    Британиянинг мустақил Legatum Institute таҳлил маркази дунё мамлакатларидаги фаровонлик даражасини кўрсатувчи индекслар асосида тузилган рўйхатни эълон қилди. Турли мезонлар асосида тузилган рўйхатнинг бош қисмида доимгидек Скандинавия мамлакатлари ўрин олган. Илк ўнталикда Норвегия, Дания, Швеция, Австралия, Янги Зеландия, Канада, Финляндия, Голландия, Швейцария ва Ирландия бор. АҚШ эса 12-ўринга тушиб кетибди. Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг я...

  • 06:47Новосибирскдан Фарғонага янги авиарейс йўлга қўйилди

    Россия Федерациясининг S7 Airlines авиакомпанияси Новосибирскдан Фарғонага янги рейс очилгани ҳақида хабар қилди. Илк парвоз кеча, 30 октябр куни амалга оширилди. Парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари 158 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Рейслар Airbus A320 лайнерларида амалга оширилади, дейилади ўрис оммавий ахборот воситаларидаги хабарларда.

  • 05:55Ҳукумат унмайдиган солиқлардан воз кечмоқчи

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Norma.uz Интернет нашрига кўра, умидсиз деб тан олинган, яъни ундирилиши реал бўлмаган солиқ қарзи ҳисобдан чиқариб ташланиши керак. Қарорга мувофиқ, юридик шахс учун – бу тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги ҳолати ҳисобланади. Жисмоний ша...

  • 04:11Қашқадарёда ҳашарчилар маҳаллий ўсмирлар томонидан калтакланди

    Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмасига қарашли дала шийпонида вилоятнинг Китоб туманидаги коллежлардан пахта теримига келган ҳашарчилар ва маҳаллий ўсмирлар ўртасида муштлашув бўлди. Муштлашув натижасида бир қизнинг ўмров суяги синди, икки талабанинг эса арматура зарбидан боши ёрилди. Жароҳат олган болалар туман касалхонасига ётқизилган. Нишон тумани ИИБнинг махсус отряди Балхияк қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қи...

  • 03:24Юнусободдаги эски буюмлар бозори ёпилди

    Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг 11- мавзеидаги эски буюмлар бозори бугун ёпилди. Халқ тилидаги бу “барохолка”дан асосан пенсионерлар, қария ва ногиронлар кун кўрарди. Ҳар ҳолда кишиларнинг тирикчилик манбаларидан бири бўлган бозор ёпилишига каттагина милиция отряди жалб қилинди. Расмийлар бу ҳолни бозорга ўғирланган, ноқонуний равишда мамлакатга кирган турли истеъмол товарларининг кўпайгани билан изоҳлаган. Айримлар эса эски-туски ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону