Кундалик хабарлар - 30 October 2012

  • 01:32Тошкентга БМТ мулозими келмоқда

    Эртага .ртимизга БМТ Бош котибининг аҳолишунослик бўйича ўринбосари Бабатунда Осотимехин келади. 2011 йилнинг 1 январида мазкур лавозимига сайланган шифокор ва жамоатчи эксперт муқаддам Нигериянинг Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган. Хабарларда айтилишича, БМТ мулозими Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали мулозимлари, хусусан, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари билан учрашади. Парламент палаталарида бўлади. Унинг Оқсаройда қабул қил...

  • 00:55Измирда Жумҳурият кунини нишонлаш тақиқланмади, 200 минг киши майдонга чиқди

    Туркиянинг катталиги бўйича 3-чи шаҳри Измирда Жумҳурият куни муносабати билан митинг қилиш тақиқланмади. Балки, тақиқлаб бўлмасди ҳам, чунки, айнан Измирда Отатурк тарафидан яратилган сўлчи Жумҳурият Халқ Партиясининг мавқеси жуда кучли. Бугун эрталаб шаҳар марказида Жумҳурият куни муносабати расмий маросим ўтказилди, нутқлар сўзланди. Аммо, бу маросимдан кейин “Жумҳурият Юриши” деб номланган ...

  • 00:18Ислом Карим Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон телеграммалар алмашишди ёки телефонда гаплашишди

    Тожикистон Президентининг матбуот хизмати икки президент бир-бирини ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилишининг 20 йиллиги муносабати билан телеграмма юбориб табриклашганини билдирди. Телеграммалар матнига кўра, аввал Имомали Раҳмон қўшнисини табриклаган, Ислом Карим жавоб берган. Бу икки президент сўнги йилларда ёш болалардек душман бўлиб кетишгани туфайли, бир тийинга қиммат бўлган ўзаро телеграмма алмаштириш ҳам катта воқеа бўлиб кўринмоқда. Учинчи дара...

29 October 2012
  • 23:24Бугун Туркиядаги ҳукумрон партиянинг ўлган куни: Жумҳурият кунини нишонлашга чиққанларга газ ва сув сепилди

    Маълумки, бугун Туркия давлатнинг энг катта байрами – улуғ Отатурк тарафидан Туркия Жумҳурияти эълон қилинган кун. Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси лидерлари очиқча гапирмасалар ҳам, ҳар бир ақли-хуши жойида бўлган одам тушунардики, уларнинг мақсади Туркияда исломий давлат қуриш, Отатурк ва жумҳурият ғояларидан юз ўгириш. Мана бугун бу иддаоларнинг яна бир исботин...

  • 22:53Қирғизистонда ўзбекларни тақиб қилиш давом этмоқда

    Энг қизиғи, бу ҳақда Қирғизистоннинг мустақил оммавий ахборт воситалари хабар бермоқда. Уюшмаган ўзбеклар жамоаси ўзини ҳимоя қилишга, хатто бу ҳақда хабар тарқатишга ҳам қодир эмас. Мана баъзи бир хабарлар. Челябинскда Қирғизистоннинг талаби билан Дониёр Убайдуллаев исмли ўзбек ушланган. Қирғизистон фуқароси бўлмиш бу ўзбек 2010 йил июнидаги қонли воқелар па...

  • 22:22Ўзбекнинг ошдан бошқа дарди йўқ: Чимкентда “палов фестивали” бўлди. Тошкентда ҳам қилайлик, бутун миллат у ерга йиғилади.

    “Казинформ”нинг хабарида айтилишича, палов фестивали бир неча йилдан бери Ўзбек Маданий Маркази тарафидан уюштирилар экан. Фестивалда миллатидан қатъий назар ҳар ким иштирок этиши мумкин. Лекин, ўзбекдан бошқа биттаси иштирок этгани ҳақида маълумот йўқ. Ош қилишда ўз санъатини намойиш қилганлар орасида 85 ёши отахондан тортиб, 14 ёшли болагача бор. Ошдан бошқа нарсани билмаслик анъанаси давом этаётгани, у 14 ёшли болаларимизга ҳам ю ...

  • 21:04Нью-Йорк ва Вашингтон ваҳима ичида, бунга асос борми?

    Табиий, бор. Асос – 6 ноябрда бўладиган президент сайловлари. Табиий, бу ҳазил, аммо ҳар қандай ҳазилнинг тагида зилдан ташқари ҳақиқат ҳам бор. АҚШнинг шарқий қирғоқларига Атлантик океандан Сэнди деб ном берилган бўрон келаётгани ҳам ҳақиқат. Бу хусусда аҳолини Президент Обаманинг ўзи огоҳлантиргани ҳам ҳақиқат. Давлатнинг муассалаларида бугун иш...

  • 20:37Украинада сайлов протоколларининг ярми санаб чиқилди, мухолифатнинг иши чатоқроқ

    Марказий Сайлов Комиссиясининг соат сайин эълон қилиб турган натижаларининг ҳозиргина эълон қилинган охиргисига кўра, сайлов протоколларининг 50,67% санаб чиқилган. Парламентга кириш эҳтимоллиги аниқ бўлиб қолаётган партия ёки блокларнинг олган овозлари қуйидагича: Регионлар Партияси - 35,02% "Баткившчина" - 21,99% Коммунистик Партия - 14,89% "УДАР" - 12,87% “Озодлик” - 8,34% Қолган партиялар 5 фоизлик тўсиқдан ўтолмалиги ани...

  • 07:5121 асрга ярашмайдиган бу ваҳшийлик тўхтатилиши керак

    Бу расм Ўзбекистонда эмас, Бокуда олинган. Лекин бу каби саҳналарни Ислом дунёсининг ҳар бир нуқтасида кўрса бўларди. Ҳамма ерда мусулмонлар Қурбон байрамини қутлашар ва атрофни қонга бўлғашарди. Оллоҳ шуни истайди деган фикр хато, Оллоҳнинг ўзи ҳам ўзи берган динни бу қадар ибтидоийлаштирган мусулмонлардан норози бўлса керак. Нега Оллоҳ жим? У ўзи берган ақл билан мусулмонларнинг ўзи тўғри йўл топишларин...

  • 06:35Дунёнинг биринчи хусусий фазовий кемаси ерга қайтди, мусулмонлар нима билан овора?

    Дунёнинг биринчи хусусий фазовий кемаси ерга қайтди, мусулмонлар нимав билан овора? АҚШда SpaceX компанияси тарафидан яратилган дунёнинг биринчи фазовий юк кемаси Халқаро Фазовий Станциядан (ХФС) айрилиб, бир неча соатдан кейин Тинч океанининг Калифорния қирғоқларига яқин бир жойида сувга қўнди. Бу ҳақда SpaceX компанияси twitter орқали бир оз аввал хабар тарқатди. Кема XФСдан 900 кг юк олиб келибди, унинг ичида ХФСдаги ас...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону