Кундалик хабарлар - 04 November 2012

  • 13:39“Ҳаракат” хатқутисидан: Тақвосиз қалбда ҳидоят бўлмайди ёхуд «Ўзбекистон халқ ҳаракати»нинг сохта ниқоби

    Рамазон ислом оламида маҳфират ва шафоатли ой деб тан олинган. Рамазони шариф тоат-ибодат, қут-барака, бахт-саодат ойидир. Шунинг билан бирга, бу ойда гуноҳлар мағфират этилиб, тавба-тазаррулар, чин ихлос ва эътиқод ила қилинган дуолар мустажоб бўлиб, қалблар таскин топади, қилинган хайрли ишлар савоби бир неча бор зиёда қилинган ҳолда қабул қилинади. Рўза инсонни ҳалол-покликка, сабирли бўлишга даъват этади, унинг ...

  • 06:54Башар Асад битаётган кунларини узайтироладми?

    Йўқ. Чунки, АҚШда президент сайлови куни яқинлашмоқда. Ким президент бўлишидан қатъий назар, у Башар Асад режими тезроқ йўқотиш учун енгишини шимаради. Ҳозир ҳам диктаторнинг мухолифларига етарлича моддий ва, балки, қурол ёрдами берилмоқда, шекилли, улар борган сари ўзларини мустаҳкамлаб бормоқдалар. Кеча мухолифатнинг қуролли кучлари Cуриянинг шимолидаги ҳарбий аэропортга ҳужум қилдилар, дейи...

03 November 2012
  • 22:40Ўзбекистон ҳукуматда ўтирганлар саводсизми ёки аҳмоқ? Эълон қилинган ҳисобатга кўра, ҳам саводсиз, ҳам аҳмоқ!

    Ишонинг, ҳурматли ўқувчилар, вазифаси 30 миллионлик халқимизга хизмат қилиш бўлган ҳукуматни ҳақорат қилишни ҳеч истамаймиз. Чунки, бошқа сабаблардан ташқари, ҳукуматга кўрсатилган ҳурматсизлик, маълум маънода, халқни ҳам уради. Аммо, халқ ўз хизматидагиларнинг саводсизлиги ёки аҳмоқлигини кўрмаётган бўлса, халқнинг ҳам кўзини очишга ҳараат қилишимиз лозим, зеро кўз...

  • 13:06Ёлғон хабар: Дунёнинг энг бахтли одами Ислом Карим эмас, қандайдир ҳиндистонлик руҳоний эмиш

    Бир неча кун аввал olam.uz Интернет нашрининг саводсизларча ёзилган бир хабари устидан кулган эдик. Аммо бугунги мавзу кулгига эмас, ўзбекларнинг ғазабига лойиқдир. Нима эмиш, бу нашрнинг Daily Mail газетасига асосланиб хабар беришича, Ҳиндистондаги будда ибодатхонасининг руҳонийси Матье Рикард тадқиқотчилар томонидан энг бахтли киши деб тан олинган эмиш. Бу қандай разолат. Ислом Карим раҳбарлигида 30 миллионлик Ўзбекистон халқи дунёда ...

  • 12:34Туркманларнинг биринчи сунъий ер йўлдошини французлар яратади, Хитой фaзога чиқаради

    Туркманистонга ростдан ҳам ернинг сунъий йўлдоши керакми, ёки бу - нефть ва газ сотишдан олинган фойдани қаерга ишалишни билмасдан қилинаётган ишми, маълум эмас. Аммо, шу кунларда туркманларнинг буюртмаси билан сунъий ер йўдошини тайёрлаётган французларнинг Thales Alenia Space кампаниясининг вице-президентини Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳаммед Ашхободда қабул қилибди ва бу лойиҳа қандай бажарилаётгани ҳақида маълумо...

  • 06:13Сэнди Нью-Йорк фондлар бозорини ҳам урди, аммо Dow Jones индексини унчалик туширолмади

    Хабарларимиздан маълумки, жорийдаги ҳафтанинг илк икки иш куни Сэнди бўрони келтирган фалокатлар туфайли Нью-Йорк фондлар бозори ишламади. Чоршанба куни шунчаки ишлади, шекилли, катта савдо кўринмади. Пайшанба куни Dow Jones индекси 100 дан ҳам кўпоқ поғанага юксалди, кеча эса 140 поғонага шўнғиди. Хуллас, ўтган ҳафтанинг жума куни фондлар бозори бекилганда Dow Jones 13105 га тенг эди, кечаги бекилишда 13094 бўлди. Демак, ҳафталик тушиш бор-йў&#...

  • 03:31Гуржистоннинг янги Бош вазири кутилгандан ҳам аҳмоқроқ чиқди

    Яқиндагина Президент Саакашвили тарафидан парламент сайловлариннг ғолиби сифатиада Бош вазирликка номзоди кўрсатилган ва парламент тарфидан бу лавозимга тайинланган Бидзина Иванашвили “Ҳаракат” агентлиги тасаввур қилгандан ҳам аҳмоқроқ чиқди. Фақат Россиянинг пул эвазига сайловларни ютган бу аҳмоқ-миллиардер босар-ту сарини билмай қолгани учтида кулиш керакми ёки йиғлаш? Унинг қилаётган ишларига...

  • 03:06Ислом Карим АҚШга ҳамдардлик билдирди, БМТ ёрдам ҳам беришга тайёр эмиш

    Бугун Ўзбекистон Президенти Барак Обамага Сэнди бўронида ҳалок бўлганлар ва вайронагарчиликлар туфайли ҳамдардлик билдирибди. Айнан бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида қабул қилин экан. У ерда ҳам ҳамдардлик билдирилган ва Ислом Каримнинг ёзма ҳамдардлиги элчига топширилган бўлса керак. Мамлакатимиз иқтисоди чўкаётгани учун оғир аҳволда бўлган Ислом Карим Ўзбекистон номидан модди...

02 November 2012
  • 21:30Шукурулло Мирсаидов оламдан ўтди

    Бугун, 2 ноябрь тонгида таниқли давлат ва жамоат арбоби Шукурулло Мирсаидов оламдан ўтди. Марҳумнинг қариндошларини айтишича, у киши 1 ноябрь оқшомида юрак хуружи туфайли кома ҳолатига тушган ва тонгда вафот этган. Мирсаидов аср намозидан кейин тупроққа берилгани айтилмоқда. Аммо жаноза қаерда ўқилгани, у кишининг қайси қабристонга қўйилгани ҳақида маълумотлар йўқ. Дўстимизни Аллоҳ раҳмат...

  • 17:44Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилади, аммо бу сафар Обама “Ҳаракат”дан ҳам кучли чиқди

    Атлантик океандан АҚШнинг жанубий қирғоқларига келаётган Сэнди бўрони, бу мамлакатда 6 ноябрда бўладиган президент сайлови туфайли, жаҳоннинг диққат марказида турибди, деган фикрни биринчи бўлиб “Ҳаракат” агентлиги билдирди. Агар бўрон туфайли кутилмаган талофатлар бўлса, бу Обаманинг зарарига бўлиши муқаррарлиги таъкидланди. Мана, Сэнди бўрони ўтти, кетти. 100 га яқин киши ҳалок бўлди. Аммо, Барак Обама ҳукум...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону