Кундалик хабарлар - 09 March 2023

  • 08:20Юсуф Жума: АМЕРИКА ОВОЗИ РАДИОСИ МУХБИРИНИНГ ЎН МИНГЛАБ КИЛОМЕТРЛИК ТИЛИ ТЎҒРИСИДА….

    МЕНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИМ” ДАН… Машҳур рекордлар китоби бор. Битик битишни, ҳатто сўзни менинг боболарим бошлаганлар. Қандоқ - чунки улар Тангрини - Ўзини таниганлар, ўзгалар то ҳануз ўзларини ҳам танимайдилар - даъволари катта, менга нописанд қарайдилар, лекин фикрларимни, ҳикматларимни ўзлаштиришдан тап тортмайдилар… Бир танишим ҳадеб қайта - қайта юрагига ураверади, худо шу ерда деб. Мен унга яқинда”Тангри юракда бўладими?!”отли мақола ёзганимни айтдим, (ма...

08 March 2023
  • 15:41Ҳамма хотин-қизларга: Бугун Халқаро хотин-қизлар Куни - БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

    “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг “Ҳаракат” Агентлиги билан ҳамкорлик қилаётган аёлларимизни, Ўзбекистон ва бутун дунё хотин-қизларини бу байрам билан чин кўнгилдан табриклаймиз. Ҳозир бутун дунёда етакчилик, айниқса ривожланган мамлакатларда, аёллар қўлига ўтмоқда. Етакчиликда ҳам сизларга омад тилаймиз. Доим бетакрор бўлинг, авваламбор, гўзаллигингиз ҳам ҳаммамизнинг руҳимизни кўтарсин, рағбатлантирсин! Сизларга омад тилаймиз, ҳамма тарафдан буюклигингиз ва гўзаллигингиз билан ...

07 March 2023
  • 16:42Юсуф Жума: ТАМУҒНИ ДОДИМДАН ҚУРИБ, ТАМУҒ БИЛАН ҚЎРҚИТАСАН…

    Бу очунинг учмоқмиди, Тамуғ билан қўрқитасан?! Толе менга иноқмиди, Тамуғ билан қўрқитасан?! Айрилиқда ўтар ҳар кун, Чекаман ҳар дамда минг ун, Ҳар оҳимга дўзах - ўтин, Тамуғ билан қўрқитасан. Йиғилса барча жаҳаннам - Бўлмас соғинчидан бир дам, Бағритош сенми ё санам, Тамуғ билан қўрқитасан?! Турмуш қайноқ дудоғими, Умрим қаймоқ ёноғими, Очун учмоқ оёғими, Тамуғ билан қўрқитасан?! Кечир,мендан ўтган бўлса, Оғир - сендан ўтган бўлса - Тақдир жондан ўтган бўлса, Тамуғ би...

  • 15:13Ҳамма биладики, ҳамма мусулмонлар Оллоҳнинг бандалари, яъни қулларидир ва улар Оллоҳнинг буюрганларини ижро этишга маҳкумлар, Шавкат Мирзиёев ҳам!

    Бошқа бир банда: Ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёев! Бугун кечаси тушимда Оллоҳ таолодан мен орқали Сизга буйруқ келди. Буйруққа кўра, Оллоҳ таолога Ўзбекэли Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув ўказганингиз ёқмабди. Чунки, диктаторлар истаган нарсаларини қиладилар, истасалар ўз исмларини Гитлер ёки Сталин деб ўзгартирадилар, аммо халқ билан маслаҳатлашиб ўтирмайдилар. Лекин, бир ўзгартириш бўлиши, Ко...

  • 04:21Туркия Россия билан “газ ҳаби” қуришдан қочмоқда эмиш. Нимага? “Газ ҳаби” нимадир ўзи? Бизга нима?

    Турклар “газ ҳаби” қуришдан қочётганларининг сабаби қилиб, зилзилалардан кейин Туркиянинг молиявий аҳволи ёмонлашаётганини кўрсатишмоқда. Ҳа, янги ҳаб яратиш анча қимматбаҳо ишдир. Аммо, авваламбор “Газ ҳаби” нималигини тушуниш керак. “Газ ҳаби” узун масофага табиий газ олиб бораётган газ қувурларининг ўртароғида жойлашган табиий газ омборидир. Бундай омбор қурилса, у Туркияда қурилиши аниқ. Демак, Туркия ва Россия Туркиядан Европага ўтадиган асосий газ қуву...

  • 02:12Туркиядаги партияларнинг 6 тасини бирлаштирган Миллат Иттифоқи бу йил бўладиган президент-парламент сайловлари олдида ўзининг президентликка номзодини билдирди

    Маълумки, бу мамлакатдаги кучли партиялар Миллат Иттифоқи ва Жумҳурият Иттифоқида бирлашгандилар. Бошқа партиялар ҳеч қандай Иттифоққа қўшилишмаганди. Эслатиш керакки, Жумрият Иттифоқида ҳозирги президент Ражаб Эрдўғаннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси лидерлик қиларди. Бу Иттифоқ ўзининг президентликка номзодини ҳали расман кўсатмади, аммо шубҳасиз бундай номзод Ражаб Эрдўған бўлади. 6 партиядан иборат бўлган Миллат Иттифоқида эса, буюк Отатурк тарафидан яратилган Жумҳурият Халқ Партияси ва яқ...

06 March 2023
05 March 2023
  • 21:13НОСИР ЗОКИР: Бугун ҚАТТОЛ СТАЛИН ВАФОТ ЭТГАН КУН!

    БУ ЖАЛЛОД МИЛЛИОНЛАБ ҲУР ФИКРЛИ, ВАТАН ва МИЛЛАТИНИНГ ФИДОИЙЛАРИНИ ҚАТАҒОН ҚИЛГАН. БУНИ УНУТГАН ХАЛҚНИнг КЕЛАЖАГИ БЎЛМАЙДИ! Октябр тўнтариши оқибатида Туркистонда зўрлик билан ўрнатилган мустамлакачи Советлар тузуми биринчи кундан бошлаб халкларимиз бошига сон-саноқсиз қирғинлар, даҳшатли ва аламли кулфатлар олиб келди. Бу даҳшатли режимни ўлкамиз халқлари қабул қилмадилар. Улар истиклол учун, эрк ва миллий-озодлик учун 16 йил мобайнида қуролли кураш олиб бордилар. Бу кураш давомида, айрим хо...

  • 16:30Юсуф Жума: ЎЗИНГ ЭРКИН ЭМАСМИСАН, СЎЗИНГ ҲАМ БЎЛМАЙДИ ЭРКИН…

    ЖАНОБ СОТҚИН МИРЗИЁЕВ ИСТЕЪФО БЕРИШИ ШАРТ!!!… Сўз эркинлигининг чинакам дўстлари эркин сўз айтишга уринганлар қамалаётганидан ўкиниб битик битибдилар. Барча балонинг бошида турганга балолардан жаврабдилар. Дунёнинг номер биринчи сотқинига - ватанфурушга - номусфурушга дод - вой этибдилар. Гўё у сўз эркинлигида инқилоб этганмишлар… Бу дод - войнинг на қамалган қаламкашларга, на сўз эркинлигига фойдаси тегади - СИЗ БЕХАБАРСИЗ,БОШҚАЛАР ҚИЛАЯПТИ - дейиш сотқин Ш.М.га қўл келади,бошқал...