07 March 2023
15:13 - Ҳамма биладики, ҳамма мусулмонлар Оллоҳнинг бандалари, яъни қулларидир ва улар Оллоҳнинг буюрганларини ижро этишга маҳкумлар, Шавкат Мирзиёев ҳам!
Бошқа бир банда: Ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёев! Бугун кечаси тушимда Оллоҳ таолодан мен орқали Сизга буйруқ келди. Буйруққа кўра, Оллоҳ таолога Ўзбекэли Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув ўказганингиз ёқмабди. Чунки, диктаторлар истаган нарсаларини қиладилар, истасалар ўз исмларини Гитлер ёки Сталин деб ўзгартирадилар, аммо халқ билан маслаҳатлашиб ўтирмайдилар.

Лекин, бир ўзгартириш бўлиши, Конституцияга янги модда киритилиши шарт. Мана ўша модда:

- “Демократия ва демократик сайловлар учун куршамиз” шиорини кўтарган мухолифат партияси дарҳол рўйхатга олиниши ва демократик сайловларда иштирок этишларига йўл берилиши лозим.”.

Сўнгра ўша Бошқа бир банда шундай дебди: Менича Оллоҳ таоло “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини назарда тутмоқдалар. Қаранг, Оллоҳ таоло ўзлари яратган дунёда фақат ва фақат ўзлари яратган “демократия ва демократик сайловлар” билан олға кетиш мумкинлини биладилар. Кўриб турибсизки, мусулмон давлатларинг кўпчилиги шу йўлдан кетмоқдалар. Ислом дини бир кунда шунчалик тарқалмагани каби, “демократия ва демократик сайловлар” тушунчалари ҳаммага бир кунда етиб бормайди.Аммо, уларни Оллоҳ таолонинг бандалари ҳамма ерда тарқатишади ва тарқатишмоқда.

Жаноб, ёки ўртоқ Шавкат Мирзиёев! Сиз ҳам Оллоҳ таоло кўрсатган йўлга ўтиб, “демократия ва демократик сайловлар” тушунчасига бўйсинишингиз лозим. Агар Оллоҳ таоланинг ўзи бу тушинчаларни яратмаган бўлсайдилар, ҳамма демократик давлатларни йўқ қилиб ташлардилар. Ахир, ҳамма нарса Оллоҳданку!

“Бирлик” фаоллари “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” сўзларига ишониб, ўз партияларининг матбуот органини “Ҳаракат” деб атаганлар.

Сиз ҳам, жаноб ёки ўртоқ Шавкат Мирзиёев, Оллоҳ таоло танлган йўлдан кетинг, коммунистлигингизни унутинг, расмдаги оилангизнинг келажагини ўйланг, акс ҳолда келажагингиз кофирлар Гитлер ва Сталинники каби бўлади. Нима, Сиз кофирмисиз?