Кундалик хабарлар - 20 February 2023
- 01:32“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат: Ўзбек журналистлари аҳмоқлардир! У Roziqul Ochil-нинг Интернетда ёзган “Bobomurod Abdulla va Jahongir Muhammmadlarning chiqishlariga munosabatingiz qiziq menga” сўзлари ўзига қаратилган деб ўйлаб, жавоб бермоқда
Бу мақолам, тўғрироғи, лавҳам экспромт билан, яъни ортиқча тайёргарчиликсиз, тезлик билан ёзиб ташланди. Дарҳол айтмоқчиманки, Бобомурод Абулланинг чиқишларини бир неча йил аввал эшитгандим. Ўшандаёқ ундан ҳафсалам пир бўлиб, у билан қизиқмай қолгандим. Аслида, кўриб турибманки, ҳозир Жаҳонгир Муҳаммад ҳақида гапирмасдан, бу Бобомурод Абулла мутлақо кўпчилик ўзбек журналистлари каби оддий аҳмоқ эканлигини урғуламоқчиман. Чунки, бу аҳмоқлар Ўзбекистонни ҳозир ҳам дабдала аҳволда ушлаб турган п...
- 18:18Қирғизистоннинг барча президентлари учрашиб, ҳамма хатоларини тан олганмишлар, бир-бирларини кечирганмишлар
Бу учрашувни амалдаги президент Садир Жапаров ташкил қилибди. Учрашувда Садир Жапаровнинг ўзи ва аввалги барча собиқ раҳбарлар Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбоева, Алмазбек Атамбаев ва Сооронбай Жэнбеков иштирок этишиб, кўп масалаларни муҳокама қилиш билан бир қаторда, ўз хатоларини тан олишганмиш, бир-бирларини кечиришганмиш. Бунга ишониш қийин. Ўзининг ташаббуси билан Қирғизистон биринчилардан бўлиб, мустақиллини эълон қилгани, аммо диктаторликни янада кучайтирганини Асқар Ақаев тан...
- 04:41АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Россияни инсониятга қарши жиноятларда айблабди, аммо бутун Россия жиноятчи эмас. Ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов каби олийжаноб тадбиркорлар жиноятчи эмас, олийжаноб демократик руҳдаги инсонлардир!
АҚШнинг биринчи аёл вице-президенти Камала Ҳаррис таъкидлашича, “жиноятларга алоқадор бўлганларнинг барчаси жавобгарликка тортилади”. АҚШ ҳукумати Украинадаги Россия қўшинлари инсониятга қарши жиноят содир этганини “расмий равишда тасдиқлади, ҳам” дебди вице-президент Камала Харрис. Унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги сўзларини BBC келтирмоқда. Камала Харрис бир неча эпизодларни санаб ўтган, жумладан, Бучадаги тинч аҳоли қирғини ва Мариуполдаги драма театрига берил...
- 22:12Халқаро эксперт Қодир Қулиев журналист Аброр Эшонхонов билан суҳбатлашаркан, “ПРЕЗИДЕНТНИНГ КЎРИНМАС СОТҚИНЛАРИ БОР” дейишгача борибди, сафдошимиз Носир Зокир ва “Ҳаракат” Агентлиги бу хусусда ўз фикрларини билдирдилар
Effect.uz журналисти Аброр Эшонхонов Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев билан суҳбатлашибди. Ижтимоий тармоқларда ўша суҳбат етарлича тарқалибди. Мана ўша суҳбатдан баъзи парчалар ва сафдошимиз Носир Зокир ҳамда “Ҳаракат”нинг фикрлари. Журналист: Ўзбек амалдорлари давлат пулларини ўзлаштиргани ва тегишли текширув ўтказилгунга қадар ташкилот йўқотишлар ҳақида ҳатто хабардор бўлмаслиги ҳам ноодатий мисол бўлиши мумкин. Баъзан “жабрланувчи” яна...
- 12:48Юсуф Жума: НЕЧУН ШОНДАН ТЎЛГАН ЮРТ ҚОНДАН ТЎЛГАН - ЧУНКИ ОРАМИЗДА ПИРСИЁН БЎЛГАН…
Не боис енгилди Хева - Хоразм, Шон билан тўлган юрт қон билан тўлган?! Нечун қумга сингди қадимий қавм - Чунки орамизда пирсиён бўлган. Кўклар Бухородан паст эди ахир, Тупроғида Тангри ёғдуси кулган. Не боис қарғишга йўлиққан Амир, Чунки орамизда пирсиён бўлган. Ёвга дарвозани очган шу гала, Самарқанд топталди, эл озди йўлдан. Не боис қирилди бўлмаган далла, Чунки орамизда пирсиён бўлган. Гар қўрғон бўлмаса барингга номус, Сени ер ютишга ҳозир - тайёрдир. Орангдан бошингга чи...
- 11:14Сафдошимиз Носир Зокирнинг демократия ҳақидаги мулоҳазалари ва “Бирлик” Партиясининг матбуот воситаси бўлган “Ҳаракат”хабар агентлиги билдираётган фикрлар билан танишинг
1. НОСИР ЗОКИРНИНГ “БИЗГА ДЕМОКРАТИЯ ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИМИ? НОМЛИ МАҚОЛАСИ Халқ ва давлат тушунчалари баъзида қарама-қарши қўйилсада, улар бир-бирисиз яшай олмайди. Фақат улар ўртасидаги тўғри келишув ва ўзаро назоратдаги мувозанат ҳамма учун манфаатли ва қулай тузумни таъминлаб беради. Бизга демократия тўғри келмайди, яъни бизникилар ўз фикрларини эркин билдиришни эплай олмайди, деган мулоҳаза ҳам мавжуд. Унга асос қилиб, кўпинча Қозоғистон ёки Қирғизистондаги митингларни бузғунчилик ва қон т...
- 07:22Юсуф Жума: Коинотдаги Манфаат империяси…
Манфаат империяси султони Тубсизжар қошига ўғли Тубсизденгиз келди. Ота, Марсдан бизга бир миллиард қочоқ келаётган эмиш. Шунча қочоқ султонликка бошоғриқ эмасми?! Бошоғриқ эмас, бошга тож, ўғлим. Тушунмадим?! Нимани тушунмайсан?! Ахир империяда кескин ўзгариш бўлади, иш талаш, ўрин талаш, уй - жой бошоғриғи… Ўз оти билан ўзи - Манфаат империяси, бир пулдан солиқ тўлашса , бир миллиард пул, ишлайди - пул, тўлов тўлайди пул, гўр сотиб олади - пул, энг охирда миллард қоп тупроқ – юрт...
- 06:18В МИД России ответили отказом на призыв постпреда Китая в ООН начать мирные переговоры с Украиной
Официальный представитель МИД России Мария Захарова (на фото) ответила на призыв постпреда Китая в ООН Чжана Цзюня начать мирные переговоры с Украиной, отметив, что Украине участвовать в переговорах запрещает США, сообщает телеканал РБК. “Киевский режим под руководством США заблокировал переговоры, которые сам инициировал”, - заявила Мария Захарова. Ранее постоянный представитель Китая при ООН Чжан Цзюнь, выступая на созванном по российской инициативе заседании Совбеза, призвал власти РФ и...
- 02:48Эврил Жаҳон номидан келган Камолиддин Рабимов ҳақида фикр-лавҳа
Эврил Жахон: Рабимов дегани нима сабабдан хорижга қочган? Уни ким тақиб қилган. Амал берилмаганми, арпаси хом ўрилиб қолганми? Кимлар уни қайтиб боришига изн берди? Ёки узоғ йиллар мухолифатга аралашмай жим юргани сабаб садоқатли экан деб қайтариб олишдими? Мухолифатчи деган сўзга арзигулик бирон иш қилганми? Нима сабабдан франсияга келдию яна ким унга йўл очиб ортга қайтарди тушуниб бўлмайди. "Ҳаракат": Ҳурматли ўқувчиларимиз, узр, бу фикр-лавҳа Эврил Жахон номидан келган бўлса ҳам, янглиш...
- 02:06Туркияда даҳшатли зилзилар бўлиб, 20 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлгани сабабли, президент сайловларида ғолиб чиқиш учун ҳокимиятдаги партиялар ва мухолифатчилар ўртасидаги кураш янада жиддийроқ даражага кўтарилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, ёзда бўладиган президент ва парламент сайловлари яқинлашган сари, ҳокимиятдаги феълан президент Ражаб Эрдўғаннинг қўли остида бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси ўзи билан ҳамкорлик қилаётган партиялар билан биргаликда мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси ва унинг иттифоқчиларига қарши курашини жиддийлаштирмоқда. Ҳокимиятдагилар Туркиянинг иқтисодий ўсиши Ражаб Эрдўған ҳамда Адолат ва Тараққиёт Партияси олиб бораётган сиёсатнинг маҳсулоти эканлигига урғу бери...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения Читать дальше...Шокиров Муминжон
Добавить сведения Читать дальше...