18 February 2023
02:48 - Эврил Жаҳон номидан келган Камолиддин Рабимов ҳақида фикр-лавҳа

Эврил Жахон: Рабимов дегани нима сабабдан хорижга қочган? Уни ким тақиб қилган. Амал берилмаганми, арпаси хом ўрилиб қолганми? Кимлар уни қайтиб боришига изн берди? Ёки узоғ йиллар мухолифатга аралашмай жим юргани сабаб садоқатли экан деб қайтариб олишдими? Мухолифатчи деган сўзга арзигулик бирон иш қилганми? Нима сабабдан франсияга келдию яна ким унга йўл очиб ортга қайтарди тушуниб бўлмайди.

"Ҳаракат": Ҳурматли ўқувчиларимиз, узр, бу фикр-лавҳа Эврил Жахон номидан келган бўлса ҳам, янглишиб машҳур ўзбек ёзувчиси, 2020 йил 10 октябрда оламдан ўтган Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) номидан берибмиз ва унинг расмини қўйибмиз. Бу хатолар тузатилди.