Кундалик хабарлар - 12 March 2014
18:38Нурсултон Назарбой Қрим масаласида Россия ва Ғарб ўртасида воситачи бўлолмадими? Яккамохов Ислом Карим қани?
Русларнинг “Назависимая Газета”сининг ножиддий чиқишлари билан танилиб қолган сиёсий шарҳловчиси Виктория Панфилова бу газетанинг сайтида бугун оламшумул мақола эълон қилибди. Мақолада айтилишича, 10 ва 11 март кунлари АҚШ Президенти Барак Обама Нурсултон Назарбойга телефон қилиб, Украинадаги конфликтни ечиш масаласида воситачи бўлишга чақирибди. Германия канцлери Ангела Маркел ҳам Нурсултон Назарбойга айнан шу масала бўйича телефон қилибди. Қозоғистон Президенти шу орада Владимир Путин билан...
15:20Яна бир рус демократи Путиннинг Қрим сиёсатига қарши чиқди
Россия Президенти Владимир Путиннинг Қрим масалсидаги қарори аниқ деса бўлади – бу ярим оролни босиб олиб, уни Россияга қўшиб олиш. Яъни, гап Қрим муаммосини куч билан ҳал этиш ҳақида кетмоқда ва русларнинг мутлақо кўпчилиги бу сиёсатни қўллаб-қувватламоқда. Бундай вазиятда россиялик демократлар саросимада қолишгани кўриниб турарди. Улар шу пайтгача ўз позицияларни аниқлаб олмадилар ёки бу хусусда гапиришдан қочмоқдалар. Биринчи бўлиб бу жимликни “Яблоко” партиясининг лидери Григорий Явлински...
- 22:2353-54 лақабли ҳаромий Салой Мадамин: “Фатхулла Гулен менинг Туркиядан депортация қилинишимни хоҳлайди”
Айнан шу мазмундаги иддаоси билан Daily Sabah газетасига чиқиш қилган ўзимизнинг эски хоинимиз Салой Мадамин ўзини Туркиядан депортация қилиш уринишига туркиялик таниқли уламо Фатҳулла Гулен етакчилик қилаётганини айтди. Гўё, Гулен президент Ислом Карим билан тил топишибди, Салой Туркиядан чиқиб кетса, туркларга Ўзбекистонда яшил чироқ эмиш. Шу боисдан ҳам Туркия ҳукуматига Гуленнинг издошлари бу борада босим ўтказишаётганмиш. Салойнинг иддаосига кўра, бу масалада гуленчилар марҳум Муҳсин Ёз...
- 21:11Ўзбекистонда йиғилган янги автоуловнинг тақдимоти ўтди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Тошкентдаги «Driver`s Village» автосалонида етти ўринли «Chevrolet Cruze» русумидаги седан автомобили жамоатчиликка тақдим қилинди. Ўтган йилнинг кузида Туркманбоши Қурбангули Бердимуҳамедовнинг Тошкентга ташрифи чоғида илк марта Ислом Карим томонидан шахсан намойиш этилган автомобиль эндиликда кенг ишлаб чиқаришга қўйилдди. «General Motors Korea» жамоаси томонидан ишлаб чиқилган ушбу ихчам автомобиль ўзига хос ажойиб дизайни билан ажралиб туради. Х...
- 20:48Ўзбекистонда ҳалол гўшт эмас, “ҳалол озиқ-овқат” логотипи киритилади
Ҳозир “Соғлиқли овқат” логотипни яратиш учун иш олиб борилмоқда, дейилади маҳаллий матуботдаги хабарларда. Мақсад – аҳолини Бош санитар врач томонидан тасдиқланган соғлиқли овқат билан таъминлашдир. Айнан шу мақсад йўлида, озоқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш ва ҳаётга тадбиқ қилиш нормалари устида ҳам иш олиб борилмоқда экан. Бу нормаларга риоя қиладиганлар “соғлиқли овқат” логотипини ишлатиш ҳуқуқига эга бўладилар. Кўринишидан, “ҳалол гўшт” ғояси ш...
20:10Қизиқ: Мустафа Жамил ўғли Москвага учиб кетди
Қримтатарларининг миллий лидери, Украина Олий Радасининг депутати Мустафа Жамилўғли бугун Татаристонниннг собиқ Президенти, ҳозирги Президентнинг давлат маслаҳатчиси Минтемир Шаймиевнинг таклифи билан Москвага учиб кетди. Бу ҳақда Мустафа Жамилўғлининг матбуот-хизматига асосланиб хабар берган Қримтатарлари Мажлисининг расмий сайтида бу ишчи ташриф Украина раҳабарияти билан келишиб қилинаётганлиги урғуланади. Мустафа Жамилўғли Минтемир Шаймиев билан Қримдаги вазиятни, қримтатарлари билан Волга б...
- 19:30Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига янги раис тайинланди – порахўр Марат Абдужабборов
Шу пайтга қадар жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди раиси лавозимида ишлаб келган Марат Абдужабборов Тошкент шаҳар суди раиси этиб тайинланди. Тошкентдаги мухбирларимизга кўра, бу лавозим Шоюнус Ғозиев ўтган йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганидан сўнг бўш қолиб келаётганди. Марат Абдужабборов аввалари жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни сарала...
- 21:04Ўзбекистонда “антитеррор” тадбирлари бошланди, миршаблар ўз мардикорлариимзни қувмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ мулозими Рашид Раҳимовга кўра, вилоятнинг шаҳар, туман ва овулларида Наврўз байрами муносабати билан “антитеррор” тадбирлари амалга оширилмоқда. Тадбирлар режсига кўра, миршаблар туну кун навбатчилик ташкил қилиб, аҳолини хушёрликка ундайди, бу борада учрашув ва суҳбатлар ташкил этишади. Жамоат жойлари, одамлар гавжум жойларда осойишталикни сақлаш чораларини кучайтиради. Тошкентлик мухбирларимизга кўра, пойтахтда бу тадбирлар аллақачон бошглаб юборилган. Мардикор бозорла...
- 20:21Икки банк бошқарувчиси лавозимидан четлатилди, лекин улар бу билан қутулмайди шекилли
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга кўра, Халқ Банки бошқаруви раиси Жамшид Сайфиддинов ва “Микрокредитбанк” бошқарув кенгаши раиси Нодир Назаров лавозимидан четлатилган. Бундай хабарларнинг матбуотга чиқарилиши - уларга нисбатан салбий муносабат ва истъефоси ортидан жавобгарликка тортилиши муқаррарлигини англатади, дейди мухбиримиз. Бундан бир муддат аввал Ўзбекистон Марказий Банкининг йил якунларига бағишланган мажлисида бу икки шахс қаттиқ танқид қилинган...
19:45“Билайн” алоқа оператори: абонентлар сони ошди, хизмат кўрсатиш сифати пасайди, бу ерда шведларнинг қўли борми?
Мамлакатдаги энг йирик уяли алоқа оператори бўлган “Билайн-Ўзбекистон” ўтган йил якунларига оид маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мазкур компаниянинг абонентлари сони 10 миллион 518 минг кишидан ошди. Бир абонент ойига алоқа хизмати учун компанияга ўртача 5,5 доллар тўламоқда. Аммо компаниянинг хизмат сифати борасида шикоятлар кўпайганидан кўпаймоқда. Асосан GSM стандарти бўйича хизмат кўрсатувчи мазкур компания рақамларига қўнғироқ қилиш, бу рақамлардан бошқа рақамларга қўнғиро...