Кундалик хабарлар - 07 March 2014

  • 19:35Қрим атрофида вазият кескинлашмоқда, Ғарб ҳам, Россия ҳам чекинмоқчи эмас, эшик орқасида совуқ уруш бор

    Украина Президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов Қрим Автономияси парламентининг Қримнинг келажаги бўйича 16 мартда ўтказилиши режалаштирилаётган референдум ҳақидаги қорорини бекор қилувчи Фармон чиқарди. Маълумки, референдумда Қримнинг Россияга қўшилиши ҳақидаги Қрим парламентининг қарори тасдиқланиши кутилмоқда. Александр Турчинов баёнот ҳам эълон қилиб, ўз Фармонини ҳаммага маълум қилишдан ташқари, Олий Рада Қрим парламентини тарқатиб юбориш бўйича иш бошлаганини ҳам билдирди. ...

  • 18:55Ислом Карим хотин-қизларни байрам билан табриклабди, аёлларимизнинг аҳволи ўзгармайди

    Бугун Президент Ислом Карим аёлларимизни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклабди. Бир неча варақлик узундан-узун табрикномада хотин-қизларимиз дунёнинг энг бахтли одамлари эканлиги исботлашга ҳаракат қилинади. Табиий, миллионлаб эркаклар юрт ташқарисида ишлаётгани сабабли, уларнинг болалари ота меҳридан айрилгани, аёлларимиз ойлаб-йиллаб эри билан ётишни орзу қиладиган аҳволга тушгани тилга олинмайди. Қолаверса, минглаб ўзбек аёллари юрт ташқарисида фоҳишалик билан шуғулланишга маж...

  • 17:50Қозоқларга автомобил сотиш муаммоларини ҳал этиш учун қозоқ элчиси билан учрашув

    Кеча Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Бўрибой Жаксембин билан учрашув бўлгани бир қатор маҳаллий ахборот воиталари орқали билдирилди. Аввалги хабарларимдан маълумки, шу йил 1 январдан Россия, Қозоғистон ва Белорусия тарафидан тузилган Божхона Иттифиқининг нормалари расман кучга кириши туфайли, Қозоғистон Ўзбекистонда йиғиладиган америкаликларнинг бу нормаларга жавоб бермайдиган автомобилларини сотиб олишни тўхтатди. Бу и...

  • 01:21“Ислом Каримов тожик деганлар диққатига”

    “Ҳаракат” хақутисига Ғаффор Ҳотамов деган кимсанинг “Ислом Каримов тожик деганлар диққатига” номли мақолага ўхшаган бир нарсаси келди. Мақола, дедик, аслида, бу асарнинг жанрини ҳам тўғри белгилаш қийин. Энг тўғриси, Гитлар ва уни фашизм ғоясиннинг маддоҳ-тарғиботчиси Геббельснинг ишларини эслаб, Ғаффор Ҳотамов мақоласининг жанрини “геббельсчилик” деса бўлади. Нима эмиш, Ислом Каримов ҳақиқий ўзбекмиш, тожикларни одам ҳам ҳисболамасмиш. Бу геббельсчи маддоҳим...

06 March 2014
  • 23:50“ЭЗГУЛИК” ЖАМИЯТИ “РИЗАЕВ РЎЙХАТИ”НИ ТУЗДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №8, 06.03.2014)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш, уларга босим ўтказаётган шахсларнинг “қора рўйхати”ини тузиш ва уни жамоатчиликка эълон қилиш акциясини бошлади. Жамиятнинг бундан кейинги чиқишларида фаолларимизга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этаётган, уларнинг эркин фаолияти йўлига тўсиқ бўлаётган шахсларнинг исми-шарифлари эълон қилинади. Жонли мисоллар, факт ва ҳужжатлар асосидаги мазкур чиқишларимиз ўзбе...

  • 23:13Нурсултон Назарбой Мудофаа вазирлигида оператив-стратегик йиғилиш ўтказмоқда

    Қозоқларнинг Казинформ Агентлиги Президент қароргоҳи бўлмиш Оқўрданинг матбуот хизматига асосланиб, бугун пешиндан кейин бир жумладан иборат хабар тарқатди: “Давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигида оператив-стратегик йиғилиш ўтказмоқда.” Кечагина Москвада Россия ва Белорусия президентлари билан Евросиё Иқтисодий Кенгашининг Олий Иқтисодий Кенгаши мажлисини ўтказиб Остонага қайтган Нурсултон Назарбой нимага ҳарбийлар билан йиғилиш ўтказиб қолди, деган сав...

  • 18:14Қрим парламенти Россига қўшилиш ҳақида қарор қабул қилди, масхарабозликми ёки ақлдан озиш? Ўзбекларга нима?

    Бугун маҳаллий вақт билан пешин соатларида Қрим парламенти Россия Федерациясига бу федерациянинг субъекти сифатида кириш қарори олди. Бундай қарор учун 100 кишилик парламентнинг бугунги мажлисида қатнашган 86 депутатдан 78 нафари овоз берибди. Бу қарор Қрим бўйича ўтказиладиган референдумда тасдиқланиши керак, деб айтилди. Аввал 25 майга тайинланган референдум 16 мартга сурилди. Табиий, расмиятчилик нуқтаи назаридан қарганда бу қарор масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Чунки, Қрим ҳозирча Укра...

  • 08:47Москвада Россия, Белорусия ва Қозоғистон президентлари учрашди, Ислом Карим қаерда?

    Кеча бу уч мамлакатнинг президентлари Евросиё Иқтисодий Кенгаши Коллегияси раиси Виктор Христенко иштирокида бу ташкилотнинг Олий Иқтисодий Кенгаши мажлисини ўтказдилар, деб хабар беради қозоқларнинг Казинформ агентлиги. Йиғилишда Божхона Иттифоқи ва Евросиё Иқтисодий Кенгашининг бугунги ҳолати ва интеграцион жараёнларнинг келажаги хусусида фикр алмашишибди. Хабарда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, уч президент Божхона Иттифоқи ва Евросиё Иқтисодий Кенгаши масалалари баҳонасида, ас...

  • 01:13Кимга хушхабар, кимга нохуш: Ўзбекистон аҳолиси бир йилда ярим миллионга ошди

    Ўзбекистон Давлат Статистика Комитети мамлакат аҳолисининг сони 2014 йил 1 январда 30 млн 488 минг бўлганини билдирди. 2013 йилги ортиш 495 минг, яъни сал кам ярим миллион бўлибди. Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётгани, ишсизлик даражаси жуда катта бўлиб, миллионлаб ўзбеклар чет элларда расмийлаштирилмаган ҳолда мардикорчилик қилиш эвазига оилаларини боқаётганларини ҳисобга олсак, аҳолининг бунчалик ўсиши хушхабарми ёки нохуш деган савол уйғотиши табиийдир. Шундай экан, бу хабар биз учун ноху...

  • 00:41Украина тўла сўз ва хабар ўйинлари

    У ердан келаётган хабарларга танқидий кўз билан қараш ва улар ҳақиқатга қанчалик яқинлиги ҳақида эҳтиётлик билан қарор бериш керак. Агар қарор бериш мумкин бўлса. Кеча АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Киевга келгани ва Майдонда қурбонлар хотирасига гул қўйгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Кейин у ҳозирги ҳукуматга ўз одамларини киритмаган “УДАР” Партиясининг лидери Виталий Кличко билан учрашгани билдириди. Аммо, у янги ҳокимият вакиллари билан учрашгани ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади. Агарда Жон ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону