Кундалик хабарлар - 16 March 2014
16:49Сенсация: Ўзбекистонда автойўллар огоҳлантиришсиз таъмирланаётгани танқид қилинди, чўкаётган иқтисодимиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ
Янгиликлар асосан рус саҳифасида бериладиган, ўзбекча саҳифаси номигагина очиб қўйилган gazeta.uz сайтида кеча сенсацион хабар берилди. Нимамиш, йўлларни аввалдан эълон қилмасдан ва огоҳлантирувчи белгилар қўймасдан таъмирлаш автоҳалокатларнинг эҳтимоллиги ошадиган ҳолатлар юзага келтирармиш. Кунлар исиб, йўллларни таъмирлаш бошлангани ҳайдовчиларни севинтираётганмиш, аммо, улар йиллардан бери бўлаётгандек, таъмирлаш ишлари хавфсизлик талаблари бажарилмасдан олиб борилаётганидан норози эмишлар. ...
09:36Яна бир Бируний номли университет очилди, ўзбекларга нима?
Бу Университетнинг асосчиси нима учун унга Бируний номи берилганини шундай изоҳлайди: “Ер ўз ўқи атрофида айланиши билан бирга қуёш атрофида ҳам айланишини Коперник ва Галилейдан 500 йил аввал, Ернинг тортиш кучини Ньютондан 700 йил аввал изоҳлаган, саноқсиз кашфиётлари билан ўз замонидан анча олдинга ўтиб кетган Абу Райхон Бируний - Университетимизнинг илҳом ўчоғи бўлади.” Университетнинг асосчиси ким дейсизми? У туркиялик таниқли профессор Аднан Юксал. Университет қаерда очилмоқда дей...
02:54Ниҳоят қримтатарлари Қримда руслар тарафидан ўтказиладиган референдум бўйича расмий қарорларини очиқладилар
Кеча Қримтатар Халқ Мажлиси қримтатар халқи номидан Украина Олий Радаси ва Украина халқига – ҳамма миллатларга мансуб бўлган Украина фуқароларига Мурожаат қабул қилди. Мурожаатда Қримдаги вазият, қримтатарларнинг тарихи, куч ишлатмаслик принциплари, БМТнинг 2007 йил 13 сентябрда қабул қилинган “Ерли халқларнинг ҳуқуқлари” Декларацияси ва 1991 йил 28 июнда қабул қилинган Қримтатар халқининг миллий суверенитети Декларациясига асосланиб, Украинанинг ҳозирги чегаралар ичидаги мустақиллиги тан оли...
- 02:12Венеция Комиссияси Қримдаги референдумни ноқонуний деб топди
Шу йил 8 мартдаги “Путинни ҳеч нарса тўхтатолмайди, Венеция Комиссияси ҳам. Қримтатарлари нима қилади?” номли хабаримизда Белорусия ва Косовдан ташқари ҳамма Европа мамлакатларини бирлаштирувчи Европа Кенгашининг (Европа Иттифоқи билан адаштирманг) Бош Котиби, норвегияли Турбьёрн Ягланд бу ташкилот қошида 1990 йилдан бери иш олиб бораётган Демократия учун ҳуқуқ Европа Комиссиясига (норасмий номи – Венеция Комиссияси) мурожаат қилиб, Қримда 16 март куни Россияга қўшилиш масаласи бўйича ўтказилиши...
01:14Хавфсизлик Кенгаши Қрим референдуми бўйича резолюцияни қабул қилолмади, Россия вето қўйди
Аввалдан хабар қилинганидек, кеча БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Украинадаги вазиятини кўриб чиқиш учун тўпланди. АҚШ Қримда Россиянинг босими остида ўтказилаётган референдумни йўқ деб ҳисоблашга чақирувчи ва ҳамма мамлакатларни унинг натижаларини тан олмасликка чақирувчи резолюция киритди. Маълумки, Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзоси (Хитой, Россия, АҚШ, Буюкбритания ва Франция) ва икки йилга сайланадиган 10 доимий бўлмаган аъзоси бор. Доимий аъзолар ХКда қабул қилинадиган ҳар қандай қарорни...
17:38Москвадаги икки намойиш русларнинг Қрим масаласига муносабатининг кўрсатгичими?
Бугун Москвада 2 та рухсат берилган намойиш ўтказилди. Улардан бири - Путиннинг Қрим масаласидаги агрессив сиёсати тарафдорларинки бўлса, иккинчиси – Қрим муаммосини тинч йўллар билан ҳал этиш тарафдорлариники эди. Қрим масаласига Россия ҳарбий куч билан аралашмаслиги керак деб ҳисоблайдиганларнинг “Тинчлик марши” номли намойишида, Москва полициясининг расмий хабарига кўра, 3 минг атрофида одам қатнашган. Улар Пушкин майдонидан Сахаров проспектигача юриш қилишди. Путин тарафд...
15:30Нью-Йоркдаги фондлар бозорида диққатга сазовор ўзгаришлар йўқ
Жаҳон ахборот воситалари урғуни Қрим атрофидаги воқеаларга беришни давом эттирар эканлар, “Ҳаракат” Агентлиги Нью-Йоркдаги фондлар бозорида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ҳафталик хабар бериш анъанасини ҳам унутди, десак бўлади. Икки ҳафта аввал, аниқроғи 1 мартдаги хабаримизда Нью-Йоркдаги фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индеси бир кун аввал 16 минг 321 тўхтаганини билдирган эдик. Мана орадан 2 ҳафта ўтди. Бир неча кун аввалги хабарларимиздан бирида Қрим атрофидаги воқеала...
- 11:04Қримдаги референдумни тўхтатиб бўлмайдиганга ўхшайди, жаҳон янги совуқ урушга тайёрланмоқда, Ўзбекистоннинг ўрни қаерда?
АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Украинадаги аҳвол ва Қримда эртага ўтказилиши режалаштирилган референдум атрофидаги жанжаллар бўйича Лондон шаҳрида кеча олиб борилган 6 соатлик музокаралари натижасиз тугади. Икки дипломат алоҳида матбуот конференциялари ўтказиб, ўз позицияларини ҳимоя қилишга уриндилар холос. Россия Қрим халқининг референдумда берадиган қарорини ҳурмат қилишини айтар экан, АҚШ Қримда ўтказиладиган рефрендум ноқонуний эканлигини, Россия ...
09:33Қашқадарёда Ҳасан Чориев оламдан ўтди, эртага тупроққа берилади
Бугун тонгда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориев 74 ёшида геморогик инфаркт хасталиги туфайли оламдан ўтди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, у киши ўтган йилнинг 17 июнь куни ёш бир аёлга жинсий тажовуз қилишда айбланиб ҳибсга олинган ва кейинчалик суд ҳукми билан бир неча йилга озодликдан маҳрум қилинган, шу йилнинг бошида эса амнистия билан қамоқдан озод бўлганди. Қариндошларининг сўзларига к...
- 08:43Ўзбек жамиятининг аҳволи: Ўзича яхшилик истаган бухоролик аёл набирасининг ўлимига сабабчи бўлди
Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани прокурори Жаҳонгир Ҳотамовнинг Ўзбекистон Бош прокуратурасига оид “Ҳуқуқ” газетасида чоп қилинган мақоласида туманда истиқомат қилувчи А. Сафарова исмли аёл ирим-сирим йўллари билан касал неварасини тузатаман деган ҳаёл билан болакайнинг ҳаётига зомин бўлгани таъкидланади. Прокурорга кўра, невараси касал бўлган буви уни шифокорга кўрсатиш ўрнига чақалоқнинг энса қисмини лезвияда кесиб, қон чиқарган. “Ҳаром қон” оқса, невараси тузалишини ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ганиев Холикназар
Добавить сведенияЧитать дальше...