Кундалик хабарлар - 18 March 2014
17:06Путин Қрим ва Севастополни Россияга қўшиб олиш ҳақида Шартнома имзолади ва уни расмийлаштириш бўйича Россия парламентига махсус нома билан мурожаат қилди
Путин Қрим ва Севастополни Россияга қўшиб олиш ҳақида Шартнома имзолади ва уни расмийлаштириш бўйича Россия парламентига махсус нома билан мурожаат қилди Россия Президенти Владимир Путин кеча Қрим ва Севастополь шаҳарининг делегацияси билан учрашиб, уларнинг қўлидан Қрим парламенти ва Снвастополь шаҳар Кенгашининг Россияга қўшилиш ҳақидаги қарорлари ва уларни тасдиқловчи референдум натижаларини олгач, “Қрим Жумҳуриятини тан олиш ҳақида” номли Фармонни имзолади. Фаомонга кўра, Россия “Қрим жум...
- 22:55Қарши туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Қарши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими Ҳасан Омонов Миришкор туманига ҳоким этиб тайинлангани муносабати билан унинг ўрнига Жаҳонгир Бобоев Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Миришкор тумани собиқ ҳокими Дилмурод Абиев жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди ҳукми билан порахўрликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
- 22:24Наврўз байрами муносабати билан Тошкент қамал қилинмоқда
Шу йилнинг 14 мартидан 24 мартига қадар мамлакатимизнинг вилоят, туман ва шаҳарлар марказларини пойтахт билан боғловчи жамоат транспортлари, автобуслар, микроавтобуслар қатнови Наврўз шодиёналари муносабати билан тўхтатилди. Аҳолига бир қадлар ноқулайлик туғдирган мазкур ҳодиса туфайли хусусий йўналишсиз такси ва йўналишли автоуловларнинг кира нархлари кескин ошиб кетди. Шунингдек, пойтахтда ўтказиладиган марказлашган байрам томошалари хавфсизлиги нуқтаи назаридан олий ўқув юртлари талабал...
19:51Ислом Карим Маданият ва спорт ишлари вазирига бир даста ўринбосар тайинлади
Президент Ислом Карим бугун матбуотда эълон қилинган қарори билан Муроджон Алиевни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Давлат Муллажоновни оддий ўринбосари этиб тайинлади. Баҳодир Ахмедовга “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси бош директори лавозимини тортиқ этди, бу лавозим эгаси ҳам вазир ўринбосари саналади. Янги лавозимларга тайинланган бу шахсларнинг барчаси Ўзбекистон Президенти девонида турли лавозимларда ишлаб келаётган экан.
- 19:06“Даракчи”нинг дараги Ўзбекистон ҳукуматининг позициясидан нишонами?
Мамлакатда энг йирик тиражда чоп қилинадиган “Даракчи” газетасининг интернетдаги сайти “Қрим мустақил давлат мақомини олди” номли хабар (http://darakchi.uz/article/945) тарқатди. Хабарда 2014 йил 17 март куни Қрим Олий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Қрим мустақиллиги тўғрисидаги қарор қабул қилингани, Қрим Республикасининг Россия Федерацияси таркибига республика мақоми билан мамлакат субъекти сифатида қўшилиши айтилади. Ўзбекистоннинг расмий оммавий ахборот воситалари Қрим, умуман...
17:50Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ЕИда музокаралар ўтказмоқда
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов етакчилик қилаётган делегация бугун Брюсселда ЕИ-Ўзбекистон Ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги музокараларида иштирок этмоқда. Бу анжуманни Греция Ташқи ишлар вазири Эвангелос Венизелос бошқармоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек делегациясининг Бельгия, Германия сингари мамлакатлар расмийлари билан ҳам музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар берса ҳам, бу борадаги тафсилотларни гапирмаяпти. Эслатиб ўтамиз, ЕИ Андижон қирғинид...
11:53АҚШ-Ўзбекистон алоқаларига доир америкаликларнинг хабари саволлар туғдирмоқда (тўлатилган версия)
Ўтган йилнинг охирида АҚШ Конгресси тарафидан тасдиқлангандан кейин, Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкнинг ўрнини эгаллаган ва келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган Ниша Десаи Бисвал ҳали Ўзбекистонга келган эмас. Аммо, унинг ўринбосари Фотима Сумар АҚШ-Ўзбекистон алоқалари бўйича музокаралар ўтказиш учун кеча Тошкентга келибди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар тарқатган. Исмига қараганда мусулмон бўлган бу аёл қоғоздагина мавжуд бўлган “Янги ипа...
09:51Абдураҳим Пўлат: Ўзбекларнинг кўпчилиги, ва минг афсуски, зиёлиларимизнинг ҳам мутлақо кўпчилиги, русчасига айтсак, обыватель
Мен охирги 25 йил ичида ҳаётий тажрибамдан, хусусан, 2010 йилда қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқиб, аёлларимизни подлашиб зўрлаб, ўзбекларни қирғин қилишгандан кейин ҳам жаҳон ўзбеклари оғзини очмай бир жойларини қисиб ўтиришганидан кўрдимки, ўзбеклар миллат сифатини йўқотган, ўзбекларнинг мутлақо кўпчилигида, ўзини миллатчи деб ҳисоблайдиган машҳур ёзувчиларимиз ҳам шулар жумласидан, миллий ғурур деган нарса қолмаган, улар, қисқа ва қўпол қилиб айтсак, ош ейиш ва туалетга боришдан бош...
00:06Русларнинг масхарабозча хабари: Қрим халқининг 93 фоизи Россияга қўшилиш учун овоз берди
Россиядек давлатнинг расмий ахборот воситаси бўлган “Новости” Агентлиги Қримда ўтказилган рефрендум бир соатча аввал тамом бўлгани, экзит-пол (сўровнома) натижаларига кўра, Қрим аҳолисининг 93 фоизга яқини Россияга қўшилиш учун овоз берганини билдирди. Хабарнинг масхарабозлиги шундан иборатки, Қрим Марказий Сайлов Комиссиясининг расман эълон қилинган маълумотига кўра, сайловда 83% сайловчи иштирок этибди. Аслида, бу рақамга ҳам ишониб бўлмайди, чунки, Қрим аҳолисининг тахминан 60 фоизи русла...
- 19:24Қримликлар Россияга қўшилиш учун овоз бермоқдалар
Қримда бугун бўлаётган реферндум ҳақида Reuters агентлиги берган хабарнинг “Қримликлар Россияга қўшилиш учун овоз бермоқдалар” сарлавҳаси мутлақо тўғри. Аслида, бу референдум бошқа миллатларнинг фикрига тупириб, мустамлакачи-русларнинг истагини гўёки қоннулаштириб олишга қаратилган масхарабозлик тадбиридир. Аммо, бу тадбир феълан Россия армияси тарафидан яна бир марта босиб олинган ўлкада бўлаётгани уни фақат масхарабозлик эмас, инсонликка қарши жиноят деб баҳолашга асос беради. Би...