13 June 2015
09:24 - Қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг озод этилишини талаб қилишди

24.kg Интернет нашри хабар қилишича, “Бир дуйно Кыргызстан” номли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот 2010 йил июнидаги воқелар бўйича умр бўйи қамоққа ташланган ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг озод этилишини талаб қилувчи баёнот тарқатибди.

Тушуниш мумкинки, бундай баёнотнинг тарқатилиши ўша воқеаларнинг 5 йиллиги ва кеча БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Ўшга келиши билан боғлиқдир. Нима бўлса ҳам бу баёнот олқишланиши керак. Аммо, Қирғизистонда фашистик режим ҳукмрон экан, биронта ўзбек озод қилинишини кутиш хом ҳаёлликдир.

Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бор экан, қирғиз фашистлари фашистик ғояларидан воз кечмайдилар. Ўзбек халқининг кўзи очилиб, Ўзбекистонда ўзбеклар ҳокимиятга келгач Марказий Осиёда катта қон тўкилиши эвазига бўлса ҳам, вазият ўзгаради.

Азимжон Асқаровнинг соғлиғи яхши эмаслиги ҳақида хабарлар бор. Ўзбекнинг фарзанди сабр қилсин, ҳозир ҳеч нарса билан иши бўлмаган ва подага айланган Ўзбекистон ўзбекларининг кўзи очилгач, айнан уларнинг талаби ва кучи билан Қирғизистондаги ҳамма ўзбеклар қирғиз фашизмининг зулмидан қутқарилади. "Бирлик" Партияси ва "Ҳаракат" Агентлиги айнан ўзбекларнинг кўзини очиш билан шуғулланмоқда.

Ҳамма нарса шоир Юсуф Жуманинг биз тарафимиздан бироз ўзгартирилган шеърида айтилгандек бўлади:

Кечир, қасос муқаррардир, ўзбегим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.