30 July 2015
00:46 - Афғонистон билан чегара масалаларимиз муҳокама қилинибди, нега бу ҳақда руслар хабар қилди?

“РИА Новости”нинг хабар қилишича, Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ханиф Атмар Тошкентга келди ва 3 кунлик сафари чоғида Ўзбекистон-Афғонистон чегараси хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича музокаралар ўтказди. Хабар мазмунига кўра, томонлар умумий чегара хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

Афғонистоннинг элчихонаси расмий вакили бу мамлакат шимолида толибларнинг, шунингдек, “Ўзбекистон исломий ҳаракати” жангариларининг фаолияти кучайгани билан боғлиқ вазият икки қўшни мамлакат вакиллари ўртасидаги сўзлашувларнинг бош масаласи бўлганини айтган.

Қизиқ нарса шуки, Афғонистонга Ўзбекистон тарафидан хеч қандай хавф йўқ. Шундай экан, Ханиф Атмар Тошкентга келиб нима қиларди? Тўғри, Ўзбекистон учун у тарафдан катта хавфлар бор, демак, Ўзбекистоннинг вакили Қобулга бориб, чегара хавфсизлиги масаласида афғонлардан ёрдам сўраши керак эмасмиди? Қолаверса, нимага бу ҳақда руслар хабар берди? Саволлар кўп, жавоб йўқ.