Кундалик хабарлар - 27 December 2015
18:33Эрон Президенти Теҳрондаги конференцияда Ислом дини ўз имижини ўзгартириши кераклигини гапирдими? Абдураҳим Пўлат нима деганди?
Reuter агентлигининг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний бугун Теҳронда Ислом бирлигига бағишланган қандайдир конференцияда нутқ сўзлар экан, Ислом динининг имижига ИШИД ва у каби ҳеч ким билан келишолмайдиган гуруҳларнинг зўравонлиги натижасида доғ тушгани ва буни тузатиш лозимлигини гапирибди. Мана унинг сўзларидан иқтибос: “Дунё жамоатчилиги кўзи олдида тушган имижимизни тузатиш муқаддас мажбуриятимиздир.” Агентликнинг мухбирига кўра, Эроннинг...
10:05Бош жиҳодчи: АҚШ ва Россия авиаҳужумлари бизни кучлироқ қилмоқда
Reuter агентлигининг хабарида айтилишича, ИШИД лидери Абу Бакр ал-Боғдодий Интернетда кеча аудио-баёнот тарқатган. Унинг гапларига қараганда, жиҳодчилар АҚШ ва Россиянинг ҳарбий ҳаво ҳужумлари натижасида кучсизланмаган, аксинча, кучайган. Абу Бакр ал-Боғдодийнинг бу сўзлари масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Аммо, у арабларнинг диққат-эътиборини бошқа тарафга буришга интилиши ва Саудия Арабистони раҳбарлида яратилган ҳарбий колалицияга тегишли қуйидаги гапларни айтиши диққатга сазовордир: &ldqu...
01:40Ўзбекистон ИИВ мулозими биометрик паспорт муддатининг узайтирилганини маълум қилди
Кеча матбуотда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев 2015 йил охиригача биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқаролар жаримага тортилмаслиги ҳақидаги гаплари чоп қилинди. ИИВ мулозими: “2015 йилнинг 31 декабридан кейин нобиометрик паспортни биометрик паспортга алмаштиришда, нобиометрик паспорт муддати ўтиб кетмаган тақдирда, жаримага тортилмайди” деди. Мулозимнинг паспорт алмаштиришни узайтириш ...
- 01:14Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевга янги айбловлар қўйилди
Фирибгарликда айбланаётган жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ўктам Пардаевга нисбатан яна янги айблов эълон илгари сурилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон жиноий қонунчилигининг ҳақорат қилиш айблови билан ҳам маҳкамада жавоб беради. Унинг жиноий шериги сифатида кўрилган Руҳия Баитова Ўктамга қарши кўрсатма бериб, амнистия билан жазодан озод қилингач, ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон ЖКнинг 140-ва 168- ва 211-моддалари билан айбланмоқда. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Мустақил Ташкилотининг Жиззах вилоя...
00:50Олий Рада қонун қабул қилди, Петр Порошенко чет эл қўшинларини Украинага киритиш режаларини тасдиқлади, Россия ва Ўзбекистонинг боши дардда
Украина парламенти ўз мамлакатига чет эл қўшинларини ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун киритишга рухсат берувчи қонунни 26 декабрь куни қабул қилган эди. Кеча эса, Украина Президенти бундай қўшинларнинг 2016 йилда Украинага киритилиш режаларини тасдиқлади. Тасдиқланган режага кўра, 2016 йилда Украинага АҚШ ва бошқа НАТО давлатлари ҳамда “Тинчлик учун ҳамкорлик” программасига кирган мамлакатларнинг 5 минг ҳарбийси турли машғулотларда иштирок этиш учун келади. Табиий, ҳарбийлар ў...
21:49Янги йил арафасида АҚШ долларининг “қора бозор”даги курси ўйнай бошлади
Кеча Ўзбекистон “қора бозор”ларида 5400-5500 сўмни ташкил қилган АҚШ долларининг курси бугун кечқурун 5200 сўмга тушди. Саррофлар АҚШ долларининг 100 талигини 520 000 сўмга харид қилишмоқда ва курс тушиши яна дваом этади. Валютафурушларга кўра, байрам кунлари курснинг кескин тушиши, ҳатто 4500 сўмгача пастлашиши кутилмоқда. “Янги йил арафасида сўмга нисбатан эҳтиёж кишиларда кескин ортади, харажат, янги йил дастурхони деганларидек. Бундан ташқари янги йил таътиллари ортидан хо...
- 20:25Ўзбекистон МТРКнинг “Спорт” телеканалида раҳбар ўзгарган
Кун.Уз нашрига кўра, "Спорт ТВ" телеканали директори Алишер Ҳошимов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Зоҳир Тошхўжаев лавозимларидан озод қилинган. 25 декабрь куни эса каналга 1994 йилдан буён шу кунгача Наманган вилояти телерадиокомпанияси раиси лавозимида фаолият олиб борган, сенатор Муҳаммаджон Мақсудов директор этиб тайинланган. Ўтган йиллар давомида каналда спорт шарҳловчиси ва ЎзМТРКда турли лавозимларда ишлаган Зоҳид Каримов эса бош директорнинг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлабди.
- 19:43Тошкентда ер кучсиз, аммо давомли силкинди
26 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 00:17 да кучли бўлмаган, аммо давомли ер силкиниши кузатилди. “Ҳаракат” мухбирига кўра, зилзига кичик оралиқ вақт билан бир неча марта сезилгани билан эсда қолди, хатто бироз ваҳимали бўлди. Сейсмик станциямизга кўра, ерости силкинишлари Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида қайд этилган. Сейсмологларимиз зилзила эпицентри Тошкентдан 527 километр узоқликда - Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида бўлганини таъкидлашди. Эпицентрда зилзила магнитудаси рихтер шкаласи бўй...
15:50Вашингтон Пост: Бу йил АҚШда 60 кишига терроризм билан алоқали айбномлар қўйилди, бу - рекорддир
Бу газетада бугун эълон қилинган мақолада АҚШ Адлия вазирлиги бу йил 60 кишига терроризм билан алоқаси бўлган айбномлар қўйгани, бу тарихий рекорд эканлиги, фақат сўнги ҳафтада 3 кишига айблар қўйилиб, бошқа 2 кишига жазо ҳукми берилгани айтилади. Айбланувчилардан бири – шу ойнинг бошида Калифорнинг Сан-Бернардино шаҳарчасида 14 кишининг ўлими билан битган терактнинг иштирокчиси, ўша куниёқ полиция тарафидан отиб ўлдирилган Сайид Ризвон Форуҳнинг дўсти ва қўшниси Энрика Маркесдир. Айнан шу о...
08:04Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирликлари делегацияларининг 2 кунлик учрашуви бўлди
Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари бошчилигидаги делегацияларнинг учрашуви Душанбеда 24 декабрда бўлиши ҳақидаги хабарни сенсация сифатида 18 декабрда эълон қилган эдик. Тожикларнинг Asia-Plus агентлиги бундай учрашув 24-25 декабрь кунлари ўтказилганини билдирди. Умумий гаплардан иборат хабарда учрашув қатнашчиларидан биронтасининг исми ҳам тилга олинмайди, учрашув давомида сал кам ҳамма соҳлардаги алоқаларни мустаҳкамалаш масалалари муҳокама қилингани, маданий-гуманит...