26 December 2015
20:25 - Ўзбекистон МТРКнинг “Спорт” телеканалида раҳбар ўзгарган
Кун.Уз нашрига кўра, "Спорт ТВ" телеканали директори Алишер Ҳошимов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Зоҳир Тошхўжаев лавозимларидан озод қилинган. 25 декабрь куни эса каналга 1994 йилдан буён шу кунгача Наманган вилояти телерадиокомпанияси раиси лавозимида фаолият олиб борган, сенатор Муҳаммаджон Мақсудов директор этиб тайинланган.

Ўтган йиллар давомида каналда спорт шарҳловчиси ва ЎзМТРКда турли лавозимларда ишлаган Зоҳид Каримов эса бош директорнинг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлабди.