27 December 2015
01:40 - Ўзбекистон ИИВ мулозими биометрик паспорт муддатининг узайтирилганини маълум қилди
Кеча матбуотда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев 2015 йил охиригача биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқаролар жаримага тортилмаслиги ҳақидаги гаплари чоп қилинди. ИИВ мулозими: “2015 йилнинг 31 декабридан кейин нобиометрик паспортни биометрик паспортга алмаштиришда, нобиометрик паспорт муддати ўтиб кетмаган тақдирда, жаримага тортилмайди” деди.

Мулозимнинг паспорт алмаштиришни узайтириш муддатлари ҳақида гапирмаганига қараганда ҳукумат бу борадаги муддатни белгиламаган кўринади. Аммо матбуотда паспортларни алмаштириш жараёни 2018 йилнинг 1 июлига қадар чўзилгани айтилганди.