Кундалик хабарлар - 07 May 2016
14:24Юсуф Жума: Қуёш, ҳалиям Ўзбекистонда чиқаяпсанми?!
Қуёш, ҳалиям Ўзбекистонда чиқаяпсанми?! Уялмайсанми?! Қўрқоқ, иркит эл бир иркитга чорак асрдан ошдики сиғинмоқда. Ўзини дарбадар, аёлу қизини ғар этган, ер ости хазинасини ўрисга текин бераётган иркитга юкинмоқда. Сурияда туркманларни қирган, Туркияга чоҳ қазиётган ўрисга Туркманбоши туркман газининг қопқоқларини ёпди. Раҳматлик Сафармурод Туркманбоши ҳар йили газ қувурларини ёпиб, Москвадан газ нархини оширишни талаб этарди. Шу боис ўлдирилди. Айрим тентаклар валдираётганидек ўзини осгани й...
09:44Туркияда икки журналист 5-6 йиллик қамоқ жазоси олди, АҚШ буни қораламоқда, “Ҳаракат” бошқача фикрда
Кеча Анқара суди икки журналист – “Жумҳурият” газетасининг Бош редактори Жон Дундор ва шу газетанинг Анқара бюроси раҳбари Эрдем Гулни 5 йил 10 ой ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу воқеа билан боғлиқ хабарлар “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан олдин ҳам эълон қилинган эди. Мана ўша воқеанинг тафсилотлари. 2014 йил 19 январь куни Туркия полициясининг хавфсизлик масалалари билан шуғулланадиган кучлари Адана вилоятида Сурияга қараб кетаётган катта юк машинасини (турклар ТИ...
07:41Ислом фанатиклари ва экстремистлари, яъни потенциал ислом террористларига яхши хабар: Лондон мэри этиб мусулмон Содиқ Хон сайланди
Кеча Буюкбританиянинг пойтахти Лондонда янги мэр сайланди. Бугун саҳарда маълум бўлишича, покистонлик муҳожирларнинг 1970 йилда Лондона туғилган ўғли Содиқ Хон (расмда) бу сайловда ғолиб чиқди ва Европанининг катта шаҳараларида ҳоким даражасига чиққан биринчи мусулмон бўлди. У сўлчи Лейборитсик Партиянинг вакили сифатида сайловда қатнашиб, асосий рақиби – Консерватив Партиянинг 41 ёшли номзоди, маҳаллий миллиардернинг ўғли Зак Голдсмит устидан ғалаба қозонди. Зак Голдсмит ва унинг тарафдо...
19:09Туркча масхарабозлик: Президент Эрдўғон Бош вазирнинг истеъфоси ҳамманинг фойдасига бўлишини Оллоҳдан сўрабди
Бугун жума номозидан кейин журналистларнинг саволларига жавоб берган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Бош вазир Довудўғлининг ҳокимиятдаги партия раислигидан истеъфога кетишини назарда тутиб, ҳозир жиддий қийинчликлар ўртага чиққанини айтар экан, бу истеъфо хайрли, яъни яхши ва ижобий бўлишини Оллоҳдан сўради, дейилади “Миллиёт” газетасининг хабарида. Ақли бор мусулмонлардан сўраш керакки, дейди мухбиримиз, Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмига айланганига, мусулмонлар с...
- 16:51Россия хавфсизлик хизматлари Марказий Осиёлик террористларни қўлга туширибдилар, Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқмоқда
Ўрисларнинг “Новости” давлат агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, Федерал Хавфсизлик Хизмати ходимлари Сибирнинг энг катта шаҳардаридан бири бўлган Красноярскда 9 май байрами куни терактлар ўтказиш учун тайёрланаётган Маказий Осиёлик террористларни бугун қўлга олишибди. Уларнинг мақсади – шаҳар трнспортида портлашлар уюштириш экан. Тергов ишларига ҳалақит бермаслик учун, ушланганларнинг исмлари ва воқеанинг бошқа тафсилотлари айтилмаган. Бир неча кун аввал Москвад...
15:17Нурсултон Назарбой “Бизда Украинадаги каби воқеалар бўлмайди” деди ва “Шеврон” компаниясининг бошқарувчиси билан учрашди
Табиий, Қозоғистон Президенти Украинадаги рангли инқилобларни назар тутиб, шундай гапирмоқда. Уни ҳозир қўрқитаётган нарса – Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари Россиянинг энг яқин иттифоқчилари, жумлардан, Қозоғистонни ҳам оёғидан ураётгани ва халқнинг норозилиги ортиб бораётгани. Шу кунларда Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида унча катта бўлмаган норозилик митинглари бўлибди. Эртага эса, Олмотада каттароқ митинг бўлиши кутилмоқда. Айнан шу сабабдан бўлса керак, Нурсултон Назар...
08:54Туркия Бош вазири ҳокимиятдаги партия раислигидан кетишини расман очиқлади. У Бош вазирликдан ҳам кетса керак. Ўрнига ким келади?
Кеча Анқарада ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг Марказий Кенгаши ярим соатлик мажлис ўтказди. Партия раиси, айни замонда, Бош вазир Аҳмад Довудўғли 22 май куни партиянинг фавқулодда қурултойи бўлишини, партияга янги раис сайланишини, ўзи раисликка номзод бўлмаслигини билдирди. У ўз нутқида Президент Ражаб Эрдўғонга ўлгунча содиқ бўлишини урғулади, аммо нима сабабадн тўсатдан партия раислигидан кетаётганини айтмади. Бу бир заруратдир, дейиш билан чекланди. Табиий, демократи...
21:46Ўзбекистонлик таниқли футбол рефериси вафот этди
Бугун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Мурод Муҳаммедов 35 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилган, аммо ўлим сабаблари айтилмаган. "ЎФФ бугун, 5 май куни 35 ёшида вафот этган ФИФА ҳаками Мурод Муҳаммедов оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади хабарда. Мурод Муҳамедов асли бекободлик эди.
21:12Жаҳон Банкининг ақли киришга бошлабди: Марказий Осиёда сув ресурслари муаммо бўлиши мумкин
Штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган Жаҳон Банкининг махсус ҳисоботида глобал илиқлашув оқибатида ичимлик суви тақчиллашиб бориши иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсатиши эътироф қилинибди. Молия институтига кўра, сув ресурсларидан тўғри фойдаланмаслик ялпи миллий маҳсулотлар ҳажмининг қисқаришига олиб келади ва 2050 йилга бориб ичимлик сув тақчиллиги оқибатида Яқин Шарқ ва Африка иқтисодларининг 14 фоизгача¸ Марказий Осиëдаги ялпи миллий маҳсулот ҳажмининг эса¸ 11 фоизгача қисқаради. Айни пайтд...
- 20:26Тошкентда йирик болалар шифохонаси қурилади
Маҳаллий веб нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати Жанубий Кореянинг Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) билан молиявий ҳамкорликда “Болалар кўптармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш” тўғрисидаги лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлади. Ўзбекистон ҳукумати ва Корея экспорт-импорт банки 2013 йилнинг 18 декабрида лойиҳани амалга ошириш учун EDCF томонидан 102,846 миллион АҚШ долларига тенг имтиёзли заём ажратиш ҳақидаги келишувни имзолаган эди. Заём 40 йил мудда...