05 May 2016
21:46 - Ўзбекистонлик таниқли футбол рефериси вафот этди

Бугун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Мурод Муҳаммедов 35 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилган, аммо ўлим сабаблари айтилмаган.

"ЎФФ бугун, 5 май куни 35 ёшида вафот этган ФИФА ҳаками Мурод Муҳаммедов оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади хабарда. Мурод Муҳамедов асли бекободлик эди.