06 May 2016
15:17 - Нурсултон Назарбой “Бизда Украинадаги каби воқеалар бўлмайди” деди ва “Шеврон” компаниясининг бошқарувчиси билан учрашди

Табиий, Қозоғистон Президенти Украинадаги рангли инқилобларни назар тутиб, шундай гапирмоқда. Уни ҳозир қўрқитаётган нарса – Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари Россиянинг энг яқин иттифоқчилари, жумлардан, Қозоғистонни ҳам оёғидан ураётгани ва халқнинг норозилиги ортиб бораётгани.

Шу кунларда Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида унча катта бўлмаган норозилик митинглари бўлибди. Эртага эса, Олмотада каттароқ митинг бўлиши кутилмоқда. Айнан шу сабабдан бўлса керак, Нурсултон Назарбойнинг кеча ўтказилган ҳукумат мажлисида айтган қуйидаги сўзлари телеканаллар орқали кўрсатилибди: “Қозоғистонликлар Украинадаги каби воқеалар Қозоғистонда қайтарилишини истамасликларини биламан. Ҳамма эшитиб олсин, биз энг кескин чораларни кўрамиз. Ҳамма буни билсин ва менинг огоҳлантиришимни эшитмадим демасин.”

Украинадаги воқеаларнинг илдизлари бутунлай бошқача, дейди мухбиримиз. У ерда асосий муаммолар иқтисод билан эмас, Европага интеграция бўлиш тарафдорлари билан Москвага яқинлик кўрсатувчи кучлар ўртасидаги қарама-қаршилик боғлиқ эди. Ҳозирги босқичда, Қозоғистонда бу каби муаммолар йўқ, яқин орада бўлмайди ҳам. Аммо, ҳозирги норозилик кайфиятидан фойдаланиб қолишни истаётганлар бўлиши табиийдир. Нурсултон Назарбой шундан хавфсираётган бўлса керак.

Нима бўлганда ҳам, Нурсултон Назарбой инидан чиқмайдиган Ислом Каримдан фарқли ўлароқ, мамлакат иқтисони ривожлантириш учун тўхтовсиз иш олиб бормоқда. Масалан, у кеча ўзининг Оқ Ўрда қароргоҳида АҚШнинг кучи бўйича учинчи ўринда турган “Шеврон” нефтегаз компаниясининг Директорлар Кенгаши раиси ва Бош Ижрочи Директори Жон Уотсон билан учрашди (расмда).

Эслатиб ўтиш керакки, бу компаниянинг капиталицияси, яъни Нью-Йорк фондлар биржасида сотиладиган акцияларининг қиймати $200,59 млрд, яъни Ўзбекистоннинг йиллик Ялпи Ички Маҳсулотидан 3,5 баравар катта.