18 May 2020
15:05 - Ташқи Ишлар Вазирлигининг Консуллик-Ҳуқуқий Департаменти фуқаролар қабулини тиклади
2020 йил 18 майдан бошлаб Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг Консуллик-Ҳуқуқий Департаменти томонидан санитар-гигиеник норма талабларига риоя қилган ҳолда фуқаролар қабули тикланди.

Вазирликнинг хабарига кўра, бу иш республикада эпидемиологик ҳолат барқарорлашгани ва карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилаётгани ҳамда аҳолига узлуксиз консуллик-ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Қабул амалга оширилаётган бинога кириш йўлаклари пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланган. Фуқаролар қабули ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ва шахсий ҳимоя воситаларидан (тиббий ниқоб, бир марталик қўлқоп ва антисептик воситалар) фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади.

Қабул вақтлари ҳам эълон қилинди: 10:00 дан 12:00 гача ва 14:00 дан 17:00 гача.