Кечагина ўтган кунимиз

Нурсултон Назарбой Қозоғистонга янги ном берди – Буюк Дашт Давлати. “Ҳаракат” нима дейди?

Кеча Остонда ўтказилган “Конституция: бирлик, барқарорлик, фаровонлик” номли илмий-амалий конференцияда нутқ сўзлаган Қозоғистон Президенти ўз мамлакатини “Буюк Даш Давлати” деб ҳам аташ кераклигини айтди, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Агентлик Нурсултон Назарбойнинг бу ҳақдаги сўзларини тўла келтиради: “Биз “Буюк Дашт Давлати”…

Туркияда сайловларгача ишлайдиган вақтли ҳукумат тузилди, аммо барқарорлик йўқ

Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон 13 йилдан бери ҳокимиятда бўлган, аммо 7 июндаги парламент сайловларида кўпчлик овоз ололмаган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси, жорийдаги Бош вазир, аммо парламентда кўпчлик тарафидан тасдиқланиши керак бўлган янги ҳукумат қуролмаган…

Абдурашид Дўстим Фарёб вилоятини Толибондан тўла тозалади, энди жанглар Сарипул вилоятида бўлмоқда

Бизни ўқиётган ўзбеклар! Қандай оғир шартлар остида ишлаётганимизни тушунинг. Яқинда хабар қилганимиздек, ҳозир Афғонгистонда ҳам мухбиримиз бор. Аммо, уруш ичида бўлган минтақалардан хабар юбориш осон эмас. Мана, аввалги хабаримизда Хитойларнинг Синхуа агентлиги Фарёб вилоятининг расмийларига асосланиб берган хабарни эълон қилдик.…

Толибон Афғонистоннинг шимолида 25 кишини ўлдирди, асосан ўзбеклар бўлса керак. «Озодлик» радиосидаги ифлос ўзбеклар нима дейишаркин?

Хитойларнинг Синхуа агентлиги Толибон жангарилари Афғонистоннинг шимолидаги Фарёб вилояти маркази Майманага яқин жойда тинч аҳолидан гуноҳсиз 25 кишини ўлдирганини хабар қилди. Бу ҳақдаги маълумот шу вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Муҳаммад Тоҳирдан олинибди. Унинг айтишича, Толибон жангарилари бугун жума куни Ширин…

Кимларгадир сенсация, аммо Абдураҳим Пўлатга эмас: АҚШ Ўзбекистонни ИШИДга қарши коалицияга чақирди (Тўлатилган вариант)

Бир соатча аввал Reuters агентлиги АҚШ Давлат Котиби ёрдамчисининг Марказий Осиё масалалари бўйича ўринбосари Дэниэл Розенблюм (Daniel Rosenblum) пайшанба куни (яъни кеча, Вашингтонда ҳали бугун) Ўзбекистонни ИШИДга қарши коалицияга қўшилишга чақирганини хабар қилди. Биз, дебди ҳозир Ўзбекистоннинг пойтахтида бўлган Дэниэл…

Ислом Карим пахта толасини сал кам текинга экспорт қилиб, бор-йўғи 1 млрд доллар қўлга киритади, бу – ўзбек миллатига хоинлик қилишдир

“Ўзэкспомарказ”дан олинган хабарга кўра, Тошкентда шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари XI Халқаро пахта ярмаркаси ўтказилади. Ҳозирда мазкур анжуманга тайёргарлик босқичи бормоқда. 50 дан ортиқ мамлакатларнинг пахтафурушларига таклифномалар тайёрланмоқда. Маълум бўлишича, Ўзбекитон бу йил ҳам қиймати қарийб бир миллиард АҚШ долларига…

Тошкентга АҚШ Давлат Департаменти мулозими келди, Васила Иноят ва бошқа фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди

Бугун Тошкентга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблюм келди. Расмий хабарга кўра, меҳмон Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил ва бошқалар билан учрашган. Учрашувларда ўзбек-америка муносабатлари, сиёсий алоқаларга оид маслалар муҳокама қилинган. Давлат Департаменти…

Ислом Карим ҳар йилда каби байрам олди мукофотлари тарқатмоқда

Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситаларида Президент Ислом Карим мамлакат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини фахрий унвонлар ва орденлар билан мукофотлагани эълон қилинди.…

Ўрисларнинг айғоқчиси деб гумонланаётган имомнинг Ўзбекистонда дараги чиқди

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, шу йилнинг 24 июлига ўтар кечаси Ўзбекистон-Қирғизистон чегара постнинг Ўш пунктида Ўзбекистон хуфялари томонидан номаълум томонга олиб кетилган россиялик имом Темур Турсуновнинг дараги чиқди. У Андижон шарқий гарнизон прокуратураси томонидан Россия фойдасига жосуслик,…

Ислом Карим Тошкентдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Кеча Президент Ислом Карим пойтахтнинг Эски шаҳар қисмидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Марказий ТВ орқали намойиш этилган лавҳаларга кўра, Ислом Карим Себзор даҳасида қурилган 5 дона беш қаватли уйларда меҳмон бўлди, кўприкларни кўрди. Эски шаҳардаги тошекнтлик кексалар билан…