Кечагина ўтган кунимиз

Эронда Муҳаммад пайғамбарнинг ҳаёти ҳақида 3 сериялик кинонинг биринчиси экранларга чиқди

Бу ҳақда хабар тарқатаётган ахборот воситаларида икки нуқтага урғу берилади: – Бу кино Эроннинг киномотография тарихидаги энг қимматбаҳоси бўлиб, у 7 йил олинган, $40 млн сарфланган. – Кино олинаётган пайтдаёқ суннийлар пайғамбарнинг юзи кўрсатилишига қарши чиқишибди, аммо унинг юзи кўрсатилмаган…

Ўзбекистонда мессенжерларнинг овозли хизматлари яна бир ой ишламайди

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, “Ўзбектелеком» ширкати Skype, Viber, Telegram сингари мессенжерларнинг овоз хизматлари Ўзбекистонда ишламаслиги давом этишини маълум қилган. Ширкатга кўра, гўё ҳамкорлар тармоғида профилактика ўтказиш давом эттирилмоқда. Ҳолбуки, бундай профилактика 31 августга қадар якунланиши керак эди. Ижтимоий тармоқлардаги мунозараларга…

Hyundai Қозоғистондан кейин Ўзбекистонда ҳам автоуловларини йиғиб, сотмоқчими?

“Ўзавтосаноат” ширкати Жанубий Кореянинг Hyundai автоконцерни билан Ўзбекистонда енгил автомобилларни йиғиш масаласида музокаралар олиб бораётган экан. Аммо бу ҳақдаги хабарларда тафсилотлар йўқ. Агар Ўзбекистон ўша концерн билан келиша олса, Ислом Каримнинг оламшумул сиёсати рўёби сифатида мамлакатнинг автомобилсозлик “салоҳияти” яна-да ортади.…

“Ҳаракат” хатқутисидан: Москванинг Таганская метро станциясидаги ўзбек болаларининг ўзбекларга мурожаати – Ака, қоғоз керак эмасми?

Авваламбор айтиш керакки, қоғоз деганларии – қалбаки ҳужжатдир. Бундай қоғозни тайёрлаб беришни таклиф қилаётганларнинг мақсади – фарзандлари Марғилонга бораман деб боролмаётганларга ёрдам бериш эмиш. Ўзбек миллати қорамоллар подасига айлангани етмагандай, марғилонлик ўзбек фарзандлари Москва шаҳри метросининг Таганская станцияси ва Курск…

Ислом Карим Хитойга борди, бу давлатнинг раҳбари билан кўришди, эртага Ғалаба парадини томоша қилади

Бугун Пекинга етиб борган президенти Ислом Карим Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашган. Бу ҳақда хабар қилган Синхуа ахборот агентлигига кўра, Ислом Карим ташриф доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади, Хитой раҳбарияти билан учрашувлар…

Ўзбекистондаги йирик саноат корхонасида портлаш содир бўлди

Бугун, эрталабки соат 8.51 да мамлакатдаги энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "Навоийазот" ширкатининг аммиак ишлаб чиқариш заводида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда заводнинг икки ходими оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Портлаш натижасида чиққан ёнғин ўчирилиб, ҳозирда тафсилотлар ўрганилмоқда.…

Расмий ташриф билан Хитойга келган Қозоғистон Президентини ҳайрон қолдирган нарса ва қозоқ космонавтининг бугун фазога учирилиши

31 августда Хитойга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Хитой Халқ Республикаси раҳбари (президенти дейиш мумкин) ва Бош вазиридан ташқари жуда кўп бизнесс-компанияларнинг раҳбарлари билан учрашди, умумий ҳажми $23 млрд бўлган қўшма лойиҳалар бажариш ҳақида шартномалар имзолади. У…

Нью-Йорк фондлар биржасини Хитой ураверса, АҚШдек давлатнинг иқтисоди Хитойга боғлиқ бўлиб қолдими?

Маълумки, фондлар биржаси, қўполроқ қилиб айтсак, қимматли қоғозлар, биринчи навбатда, турли ширкатларнинг акциялари олиб-сотиладиган бозордир. Дунёда 18 та фондлар биржаси бор, уларнинг биринчиси Нью-Йорк биржаси ҳисобланади. Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dоw Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 ширкат акцияларининг…

Ислом Карим “азиз ватандошларини” мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклаб алжиради

У Алишер Навоий номидаги Миллий паркда “азиз ватандошларини” мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклади, ҳар доимгидек ўз нутқида ўзбек миллати, ўзбек халқи каби сўзларни мутлақо ишлатмади. Табрикномадан ҳам кўпроқ алжираш ва ўз халқига ҳурматсизлик кўрсатиш деб баҳоласа бўладиган бу нутқнинг ҳарбир…

Юсуф Жума: Ўзбек генерали Дўстимга суиқасд уюштираётган ўзбекларга

Онгда тўнғиздан ҳам пастсан, Онгда подадан тубансан. Ўзбек душманига дўстсан, Дўстинг – Дўстимга душмансан. Оқ қорани фарқламадинг, Ақлингни ҳеч чархламадинг. Аҳилликни хоҳламадинг, Дўстинг – Дўстимга душмансан. Ўзбек, ўзбекка хатарсан, Ўзбек ўзбекка маҳшарсан. Душманларингга аскарсан, Дўстинг – Дўстимга душмансан. Ғанимларинг ошингдадир,…