Кечагина ўтган кунимиз

Россиядаги ўзбекларга нима бўлаяпти? Ота – муқаддас Руҳ, Исо эса пайғамбарми?

Абдураҳим Пўлатнинг ўзбеклар бир тўда қорамолларга айлангани ҳақида ниҳоятда тўғри қўйган диагнози кун сайин исботланиб бормоқда. Бугунги кунда Россия шаҳарларидаги қулликни ўзига шараф деб билган ўзбек миллати вакиллари орасида христианликка ўтиш кўп тус олаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Мухбиримизнинг таъкидлашича, ўзбеклар орасида…

Эронга янги элчи жўнатилди, у нима каромат кўрсатади?

Кеча Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасига тайинланган янги элчиси Баҳодир Абдуллаев Теҳронга учиб кетди. Бу одам шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегия ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган. Собиқ элчи Илҳом Акрамовнинг миссияси шу йилнинг июнида битган ва мазкур мамлакатдаги…

ИШИД тирикчиликдан қийналган бечора ўзбекларни ўз сафига чорламоқда

Мазкур жараён мамлакатда тотал қашшоқлик ва миграция жараёнлари давом этаётган экан, жуда хавфлидир – дейди “Ҳаракат” мухбири. Асосан Россия ва Қозоғистондаги меҳнат муҳожирларимизни ўзига оғдиришга ҳаракат қилаётган ИШИД тарафдорлари қисман мақсадига эришмоқда ҳам. Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати таҳлилчиси Ҳусан Маъмуровга…

Эски шаҳардаги портлашдан унинг ваҳимаси катта

Бугунги жума намозидан сўнг Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Тўхтабойвачча масжиди ёнида портлаш содир бўлди. Воқеа шоҳидларига кўра, масжид яқинига қўйиб кетилган портловчи модда – бомба портлаган. Атроф дарҳол қуролланган милиция отрядлари томонидан қуршиб олинган ва портловчи моддани қўйиб кетган шахс…

Остонада умумтуркий дарс китоблари тайёрлаш бўйича Туркий тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши ўтказилади, Ўзбекистон бу ишда йўқ

Казинформнинг хабарига кўра, бугун Туркий тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлган Қозоғистон, Озорбайжон, Қирғизистон ва Туркия давлатлари таълим вазирликларининг юқори даражали мулозимлари Остонада учрашадилар, эртага эса, йиғилиш Қозоғистон ва Туркиянинг таълим вазирлари, Қирғизистон ва Озорбайжоннинг вазир ўринбосарлари ва Турк Кенгаши…

Қашқадарёлик ўқитувчилар ночорлиги туфайли пахта теримига чиқишни талаб қилишмоқда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси антиқа усул ўйлаб топди. Бошқарма тасарруфидаги ўрта мактаб ва лицейлар ўқитувчиларидан “… оилавий аҳволим оғирлиги сабабли мени пахта теримига жалб қилишингизни сўрайман” мазмунида аризалар уюштирилмоқда. Ўқитувчи мактаб директори…

Матбуотда ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёнинг диверсион қарори чоп қилинди

Кечаги маҳаллий газеталар Бош вазир Шавкат Мирзиëнинг шу йил 28 августдаги мева- сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни автотранспорт воситаларида экспорт қилишни тақиқлашга оид қарорини чоп қилди. Эндиликда асосан Россия ва Қозоғистон, айрим Европа мамлакатларига автопоездлар, юк автомобилларида ташилаётган қишлоқ…

Тянанмэн майдонидаги парадда Қозоғистон ва бошқа давлатлардан ҳам ҳарбий отрядлар бор экан

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабарига кўра, бугун эрталаб Пекиннинг Тянанмэн майдонида ўтказилган Хитойнинг японлар устидан ғалабаси ва II Жаҳон уруши битишининг 70 йиллигига бағишлаган парадда Қозоғистоннинг отряди ҳам иштирок этган. 76 кишилик бу отряд Мудофаа вазирлигининг Фахрий Қоровул ротасининг аскарларидан иборат…

Пекинда Хитойнинг япон босқинчилари устидан ғалабасининг 70 йиллиги муҳташам парад билан нишонланди

Авваламбор шуни алоҳида таъкидлаш керакки, баъзи жаҳон хабар агeнтликларининг бу парад японлар устидан ғалаба ва II Жаҳони уруши битишининг 70 йиллигига бағишлагани ҳақидаги гаплар ўринсиздир. Маслан, Хитойнинг асосий ахборот агентлиги Cинхуа фақат ва фақат “япон босқинчилари устидан қозонилган ғалабанинг 70…