Кечагина ўтган кунимиз

Барак Обама одамларга қурол сотиб олишни қийинлаштирувчи қоидалар киритиш ниятини очиқлар экан, кўз ёшини тўхтатолмади

АҚШда қонуний йўллар билан қурол сотиб олиш осонлаштириб юборилгани сабабли жуда кўп одамларнинг қўлида ва уйида қурол бор. Қурол бор экан, у алабатта отади. Ҳозир айнан шундай бўлмоқда. Қуролни ўзини ҳимоя қилиш учун эмас, тушуниб бўлмас сабаблар билан бошқаларга ҳужум…

Туркиянинг исломчилар ҳокимияти мамлакатни исломлаштириш йўлида давом этмоқда

Бу мамлакатданинг энг катта “Миллиёт” газетаси Бош вазир Аҳмад Довудўғлига асосланиб хабар қилишича, ҳукумат давлат ишларида ишлаётган одамларнинг жума номозида қатнашишини расмийлаштиришга доир ҳужжат лойиҳаси тайёрлаб бўлибди. У яқинда эълон қилинади ва кучга киради. Бу ҳужжатда давлат ишларида ишлаётган одамлар…

Қозоғистонга икки ҳафта ичида янги элчи юборилди

Аввалги хабарларимизда ўтган йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Алишер Салоҳитдинов ошиғич равишда Тошкентга чақириб олингани ҳақида хабар қилгандик. Бугун Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонга янги элчи тайинланибди. Ўзбекистоннинг Қозооғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига ўтирган бу одам Икром Назаров бўлиб,…

Сўнгги 15 йилда илк марта Имомали Раҳмон Ўзбекистонга келади

"ASIA-Plus" агентлигининг хабарига кўра, шу йил Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бунга бир неча кун аввал, яъни декабрь ойида Душанбеда ўтган ўзбек-тожик ҳукуматлараро мажлисида келишилган. Мазкур ташриф шу йилнинг сентябр ойи аввалида, яъни ШҲТнинг навбатдаги Тошкент…

Британияда бир юртдошимизнинг жасади топлди

Лондон атрофидаги Рединг шаҳарчасида 36 яшар мамлакактимиз фуқароси Бобур Эсоновнинг жасади ўз уйидан топилди. Маҳаллий газетага кўра, полиция Эсоновнинг ўлимини шубҳали ҳисоблаб, тергов жараёнларини бошлаган. Мазкур суриштирувлар доирасида 1 январь куни ҳибсга олинган Бобурннг тенгдоши февралгача шаҳарни тарк этмаслик тилхати…

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янги рекордни урди

2 кун аввал Самарқандда қиш чилласига хос бўлмаган ҳаво ҳарорати кузатилди: +21,3 даража. Мазкур кўрсаткич рекорд ҳисобланиб, 2002 йили ҳаво ҳарорати қиш чилласида +18,1 гача кўтарилганди. Тошкентда эса янги йил арчаси қад кўтариб, йил кириб келганида +19 даража илиқ эди.…

Тошкентда яна 30 та маҳалла тузилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорига мувофиқ, пойтахт туманларида маҳаллаларни қайта ташкил қилиш ҳамда ихчамлаштириш натижасида 30 та янги маҳалла тузилган. Бу билан Тошкентги маҳаллалар сони 505 тага етди. Йирик маҳаллаларни ихчамлаштириш натижасида бунёдга келган маҳаллаларнинг аксарияти Сергели, Учтепа, Юнусобод…

Мусулмон қочқинларнинг чўкиб ўлиши давом этмоқда, шиа-сунний уруши авжига чиқмоқда

Саудияда шиа уламо қатл этгандан кейин Эрон бу мамлакатга қарши совуқ уруш бошлагач, сунний мамлакатлар Эрон билан дипломатик алоқаларни узушни бошлашган эди. Аввал алоқаларни Саудиянинг ўзи узди, кейин унга Судан ва Баҳрейн қўшилган эди. Бугун Қувайт ҳам Эрондаги элчисини чақириб…

Нью-Йорк фондлар биржаси кеча сабабсиз чўкди, АҚШ ҳам ислоҳотларга муҳтожми?

Кеча Нью-Йорк фондлар биржасида бу йилнинг биринчи иш куни эди. Биржа очилиши билан бир неча дақиқа ичда унинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 430 поғонага тушиб кетди ва 16957 га тенг бўлди. Бундай тушиш ўн йилларддан бери биринчи марта…

Ўзбекистон Россияга газ сотишни кўпайтирди, аммо қанчага кўпайтирди ва қанчадан сотади?

Россиянинг оммавий ахборот воситалари “Газпром” компанияси Ўзбекистондан газ сотиб олишни кўпайтиргани, айни замонда Туркманистондан газ сотиб олиш тўхтатилганини хабар қилдилар. Аммо, ҳеч қаерда “нимага бундай бўлди?” деган савол қўйилмайди. Аввалги хабарларимздан ҳам маълумки, жаҳоннининг газ заҳиралари энг кўп бўлган 10…