Кечагина ўтган кунимиз

Ислом Карим аҳолининг реал даромадини 9,5 фоизга оширишга ваъда берди, демак, ҳамма нарса “во”га ўхшаш бўлади

Президент Ислом Каримов ўзининг янги йил қутлови орқали ўзбекистонликларнинг реал даромадларини 9,5 фоизга, ойлик, пенсия, стипендия ва нафақалар 15 фоизга оширишга ваъда берди. Унинг таъкидича, янги йилда мамлакат иқтисодиётидаги ўсиш 7,8 фоизни ташкил қилади. Иқтисодиётга эса 17,3 миллиард АҚШ доллари…

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси: “Пенсия ёшига етасанми, пенсия оласанми-йўқми, қатъий назар, 7,5 фоиз суғурта бадали тўлайсан!”

Янги йилдан бошлаб, мамлакатимида фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7 фоиздан 7,5 фоизга оширилди. Аммо юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида сақлаб қолинди. “Мазкур чоралар 2016 йилги давлат…

Янги йил латифаси: Ўзбекистонда фуқаролар ҳукумат мажлисларида бемалол иштирок этиши мумкин

Бугун маҳаллий матбуотда тарқалган хабарга кўра, ҳамюртларимиз бундан кейин давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ мажлисларида бемалол иштирок этиши мумкин экан. Бу ҳақда Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар…

Ўзбекистонда келгуси бир ойда интернет сифати яна-да ёмонлашади

“Ўзбектелеком" ширкати олдиндаги бир ой давомида тақдим этиладиган интернет хизматларининг сифати ёмонлашиши ҳақида аҳолини огоҳлантирди. Ширкат гўё аввал бундай бўлмагандек, фойдаланувчилардан узр тилаган. "Компания бир ой давомида ҳамкорлар тармоқларида профилактика ишларини олиб боради, шу боис мамлакат ҳудудида интернет фаолиятида маълум…

Ислом Каримнинг янги йил табриги эфирда берилган пайтда, уни ўқиган диктор ўлиб бўлган экан

3 январдаги хабаримизда “Ахборот” информацион программасининг диктори, байром концертлари ва ҳукуматнинг тадбирларидан эшиттиришлар олиб бориши билан танилган, демак, мавжуд режимнинг оддийгина маддоҳи ва иккинчи нонимизни заҳарлаш билан машғул бўлган Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида оламдан ўтганини билдирар экан, у одам бу…

Баҳрейн ҳам Ироқ билан дипломатик алоқаларни узди, сунний-шиалар уруши давом этаверади

Саудия Арабистон кечагина Эрон билан дипломатик алоқаларни узгани, шиа-суннийлари уруши яна ҳам оловланиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Исломнинг душманлари бундан севинишаётганини фараз қилиш қийин эмас. Бугун кичкинагина Баҳрейн давлати ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди. Қизиғи шундаки, бу мамлакатнинг 1…

Қизиқ: Қуддусда уч дин дўстлиги маркази очилади

Ягона яратувчини тан олувчи уч дин – яҳудийлик, насронийлик ва ислом – Ғарбда “авраамик динлар” деб аталади. “Авраамик” атамаси яҳудий ва насронийлар Абраам, мусулмонлар эса Иброҳим деб талаффуз қиладиган пайғамбарнинг исмидан олинган. Бу уч авраамик диннинг одамлари узоқ вақт бир-бирларига…

Украина ЕИнинг Эркин Савдо Зонасига кирди, Россияникидан чиқди

Шу йил 1 январдан Европа Иттифоқининг Эркин Савдо Зонасига Украина ҳам кириши аввалдан эълон қилинган эди. Бундан ғазабга келган Россия Украинага қарши савдо эмбаргоси киритиб, Украинани расман бўлмаса ҳам, феълан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан биргаликда яратилган Эркин Савдо Зонасидан…

Тожикистон муфтийси: Эрон сотқинларнинг ҳамкоридир

Тожикистон Ислом Маркази Уламолар Кенгашининг раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода 1 январь куни Душанбе жомесидаги жума намозидан олдин ваъз айтиб, Тожикистонда тақиқланган Ислом Уйғониш Партиясининг раиси Муҳиддин Кабирийниннг Эрондаги ўтказилган “Ислом Бирлиги” конференциясига таклиф қилиниши ва Эрон раҳбари Оятоллоҳ Али Ҳаменеи билан…

ИШИД инглизларга жосуслик қилган 5 кишини қатл қилди, Англияни шариат билан яшайдиган давлатга айлантиришга ваъда берди

ИШИД ўз ичида юрган, аммо инглизларнинг истиҳборот ташкилотларига ишлагани иддао қилинган 5 кишини қатл этди. Бу воқеани кўрсатувчи видеода 5 киши тиз чўктирилгани ва ҳар бирининг орқасида юзига маска таққан биттадан жаллод тургани кўринади. Инглизча гапирган бошқа бир жангари Буюкбритания…