Кечагина ўтган кунимиз

Мусулмон йигитларининг Европа шаҳарларидаги жинсий шилқимликларининг диний тарафи йўқ, бу оддий исломий маданиятсизликдир

Европа Иттифоқи давлатларининг либерал сиёсатчилари асосан мусулмонлардан иборат бўлган Осиё ва Африкалик қочқинлар оқими масаласида, маҳаллий миллатчилардан фарқли ўлароқ, ўзларини ўта инсонпарвар қилиб кўрсатишар ва қочқинларга ёрдам бериш устида ишлаш кераклигини таъкидлашар эди. Германия канцлери Ангела Маркел ҳам шулар жумласидан…

Туркияда давлат хизматчиларига жума намозида қатнашишни расмийлаштирувчи қарор судга берилди

Шу йил 6 январдаги хабаримизда Туркиядаги энг катта “Миллиёт” газетасига асосланиб, бу мамлакат ҳукумати давлат ишларида ишлаётган одамларнинг жума номозида қатнашишини расмийлаштиришга доир ҳужжат лойиҳаси тайёрлаётгани ва у яқинда эълон қилиниб, кучга киришини билдирган эдик. Бу ҳужжатда давлат ишларида ишлаётган…

Ўзбекларга ёмон хабар: Россияда ишсизлик 2015 йилнинг сўнги ҳафтасида 1,9% кўпайди, ишсизларимиз ташкилотланиши керак

Меҳнат вазирлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Россияда расман рўйхатдан ўтган ишсизлар сони 2015 йилнинг 23 декабридан 29-чигача 1,9% кўпайиб, 993 минг 104 га чиқибди. Яъни, рўйхатдан ўтмаганларни ҳам ҳисобга олсак, ишсизлар сони 1 миллондан ошиб кетди. Бундан ташқари, расман ишлаётган…

Толибон ва ИШИДчилар билан урушда Афғон армиясининнг қўли баланд келишга бошладими?

Жаҳон ахборот воситалари Афғонистон Мудофаа вазирлигига асосланиб тарқатаётган хабарларига кўра, Афғонистон армияси Толибон қўлидаги 59 нафарни асирни озод қилибди, Тожикистон билан чегарадош бўлган Таҳор вилоятида Толибоннинг қўлида бўлган ҳудудларнинг бир қисмини қайтариб олибди. Бу ердаги жангларда толибларнинг 30 жиҳодчиси ўлдирилибди,…

Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг «Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ» номли асарининг сўнги қисмини ўқинг, ўзбек ёзувчилари ИКга хизмат қилиш учун эшакни эмганлари, бундай бўлишни истамаганлар жонини берганини ўрганинг

“Ҳаракат” сайтининг “Актуал мавзу” бўлимига Юсуф Жуманнинг «Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ» асарининг 1-7 бўлимлари қўйилганини аввалги хабарлармизда билдирган эдик. Бугун ўша асарнинг сўнги, яъни 8-чи бўлимлари ҳам сайтимизга қўйилди. Ҳа, бу асарнинг 4-чи ва 5-чи қисмларида ўзбекнинг хоин ёзувчилари ИКнинг…

“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ўғриларнинг ҳомийлари ким?”

Болалар врачи Баҳром Худойназаров банкдан 250 000 000 (икки юз эллик миллион) сўм кредит олиб хусусий шифохона қурган. Биринчи тўлови 60 миллион сўмдан 120 миллион сўмга иккита намунали коттедж, 72 миллион сўмга “МАЛИБУ” русумли автомашина, Тошкент шаҳри Ганга даҳасидан 70…

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг сайловолди митингидан мусулмон аёлни чиқариб юборишди

Жума куни кечқурун АҚШнинг Жанубий Королина штатида ёпиқ залда Республикачилар Партиясининг президентликка номзоди бўлиш учун курашаётган Доналд Трамп ўз тарафдорлари билан учрашув ўтказаётганда бўлган воқеа Reuters агентлиги тарафидан шундай ёритилади. Шимолий Королина штатида яшайдиган ва стюардесса бўлиб ишлайдиган 56 ёшли…

Йўл ҳаракати ишораларига янги белги қўшилди, кўп қаватли уйлар орасида тезлик 30 км/соат билан чекланади

Мамлакатимизда ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси жорий этилди. Янги йилнинг илк кунидан амалга кирган мазкур белги фото ва видео камералар ўрнатилган жойларга ўрнатилади. Бунга пойтахт йўлларига видео ва фото кузатув мославмалари ўрнатилгани сабаб бўлган. Йўл ҳаракатига оид…

Нью-Йорк фондлар биржасида бир ҳафталик ўпирилиш 100 йиллик рекордни урди, бу қандай ҳалокат?

Дунёнинг молиявий ва иқтисодий аҳволини белгилашда ҳал қилувчи роль ўйнадиган Нью-Йорк фондлар биржасида ўтга ҳафта бўлган воқеаларни ҳали мутахассислар ҳам тўла тушуниб етганлари йўқ. Гап шундаки, янги йилнинг охирги кунлари ҳам пасайиб бораётган биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси ҳафтанинг…

Ўзбекистонлик пенсия олиши учун камида 7 йил ишлаши керак

Парламентнинг матбуот хизматига кўра, Ўзбекистонда пенсия тайинлаш учун талаб қилинадиган минимал иш стажи 5 йилдан 7 йилга узайтирилиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги масала кўриб чиқилган. Пенсия тайинлаш учун етарли…