Кечагина ўтган кунимиз

GM Uzbekistan автозаводи ёпилмабди

Қатор ижтимоий тармоқларда “GM Uzbekistan” автомобиль заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани муҳокама нишонига чиққан ва турли миш-мишлар болалаб бораётганди. Яъни, кўпчилик заводнинг ёпилгани хусусида гапира бошлаганди. Бугун “Ўзавтосаноат” ширкати заводда ишлаб чиқариш тўхтатилиши йиллик профилактика режаси ҳамда янги Т250 (Аvео)…

Бухоролик шахс ота-онасини бензин қуйиб, ёқиб юборибди

“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Бухоро вилоятининг Пешку тумани Денов қишлоғида 47 яшар Фарҳод Эгамов жаҳл устида ўз ота-онасининг устига бензин сепиб, ёқиб юборибди. Чол-кампир юзи ва танаси куйиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. “Ўғил икки йил давомида Россияда…

Москвада Евгений Леонов ҳайкалини ўғирлаган ўзбеклар иши судга ўтди

Ўрис матбуотига кўра, “Юлдузлар аллеяси”дан Евгений Леоновга қўйилган бронза ҳайкални ўғирлаб, металломга пулламоқчи бўлган ҳамюртларимиз Абдуҳалим Рафиев, Беҳзод Тўраев, Фазлиддин Шерматов, Усмонжон Умаров, Сардор Рафиқалиев, Асқарбек Абдуҳалилов ва Бекзод Тўйчибоевлар иши судга ўтди. Айблов хулосасини тасдиқлаган Москва Ғарбий маъмурий округи…

«Бирлик»нинг ғалабаси: Ниҳоят Россиядаги мардикорларимиз ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиши мумкин

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан очиқланган хабарга кўра, шу йилнинг апрелига қадар Москвада меҳнат муҳожирлари масалаларига бағишланган ҳукуматлараро учрашув ташкил этилиши мумкин. Вазирлик мутасаддилари мардикорларимизнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий танлаш ҳақидаги ҳукуматлараро келишув лойиҳасини…

Россияда ўрис руҳонийсини чавақлаган юртдошимиз қамоққа олинди

Бир қатор ўрис нашрлари Россиянинг Воронеж вилоятидаги ибодатхоналардан бирининг руҳонийсини чавақлаган 25 яшар ҳамюртимизнинг қамоққа олингани хусусида ёзди. Нон излаб борган ҳамюртимиз Воронеж шаҳри яқинидаги Пузево қишлоғида жойлашган ибодатхонага бориб, 51 яшар руҳоний билан учрашган. Илк сўроқ натижаларига кўра, ўзбек…

Тожикистон Ўзбекистон олдидаги қарзларидан қутулди

Тожикистон ҳукумати 2015 йил учун Ўзбекистон ва Қозоғистон олдидаги қарздорлигини бутунлай бартараф этди. AsiaPlus нашрига интервью берган Тожикистон Молия вазири ўринбосари Жамшед Каримзоданинг таъкидлашича, ўтган йил бошида мазкур қарз ҳажми қарийб 20 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Ўзбекистондан 8 миллион,…

Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага: АҚШ ва бутун дунёда анти-исломий қарашлар фақат ортади

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага “АҚШ ва бутун дунёда анти-исломий қарашлар фақат ортади” деб ном берилган хат жўнатди. Қуйида шу хатнинг тўлиқ ўзбекча таржимаси. * * * * * 1 февраль 2016 йил Кимга: АҚШ Президенти…

Давлат тадбирларида иштирок этмаган хонандалар огоҳлантирилди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳукумат томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида иштирок этмаган таниқли хонандалар Жасур Умиров, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Ходжаевани жиддий огоҳлантирган. “Ўзбекнаво”га кўра, улар бундай ўзбошимча хатти-ҳаракатларини давом эттиришса, фаолиятга рухсат берувчи тегишли лицензиядан маҳрум…

Яхши хабар: Тошкентда кранлар, юк машиналарини йиғиш йўлга қўйилади

Германиянинг Teichmann Group ва “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари ҳамкорликда Тошкент шаҳрида кранлар, юк машиналари ва механизмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Тарафлар 2015 йилнинг ноябрида лойиҳани амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзолашган. “Ишлаб чиқариш қуввати Тошкент механика заводининг фойдаланилмаётган бино ва майдонларида…

Ўзбекистон ва Белорусия режимларининг дипломатлари учрашди

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Белорусия Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Николай Клакевични қабул қилди. Вазирликнинг матбуот хизматига кўра, вазир ва элчи учрашувида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистонда ўтадиган мажлиси ва ундаги Белорусиянинг кузатувчилик мақоми муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Белорусия…